Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 39 / Жавоб берамиз

Нақд чет эл валютаси: олиб чиқишга чекловлар

 

Хорижга сафарга чиқмоқчиман. 2 000 АҚШ долларидан ортиқ валютани олиб чиқишга рухсатнома олиш кераклигидан хабарим бор. Банк маълумотномасини расмийлаштираётганда олиб чиқилаётган валютанинг бутун суммасини кўрсатиш зарурми ёки фақат жисмоний шахс олиб чиқишига рухсат берилган лимитдан ошадиган қисминими?

Геннадий Ф.

 

Жисмоний шахслар – резидентларга 2 000 АҚШ долларига эквивалент миқдор доирасидаги нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади (АВ томонидан 7.05.1999 йилда 716-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

Кўрсатилган суммадан ортиқ валютани олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки ваколатли банкларнинг 09006-сон шаклдаги рухсатномаси бўлиши зарур. 5 000 АҚШ долларига эквивалент суммадан ортиқ бўлса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 09006-1-сон шаклдаги рухсатномаси олинади.

Тегишинча, 2 000 АҚШ долларидан ортиқ суммани олиб чиқишга банк рухсатномасини олишингиз зарур. Мисол учун, 4 500 АҚШ долларини олиб чиқмоқчи бўлганда 2 500 АҚШ долларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки ваколатли банкларнинг 09006-сон шаклдаги рухсатномаси расмийлаштирилади.

 

* * *

Айтишларича, валюта олиб чиқишга рухсатнома олиш мақсадида Марказий банкдан маълумотнома олиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати ўзгарган эмиш. Шу тўғрими? Бунинг учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш зарур?

Рухсора А.

 

– Марказий банк бошқарувининг қарори (АВ томонидан 3.06.2015 йилда 2678-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар – резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида янги низом тасдиқланди. Ушбу Низомга кўра, жисмоний шахс рухсатнома олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

 белгиланган шаклдаги ариза (фамилияси, исми, отасининг исми; паспорт серияси, рақами, берилган санаси ва берган орган номи; давлат ва шаҳар номи; хорижий валюта тури, миқдори; хорижий давлатга чиқишдан мақсад (асос); кетиш ва келиш санасини кўрсатган ҳолда);

 паспорт серияси, рақами ва берилган санаси; паспорт берган орган номи; Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома белгиси (агар талаб қилинса); хорижий давлатга чиқиш визаси (агар виза режими белгиланган бўлса); ЎзР ҳудудида доимий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда паспорт варақлари нусхаси;

 Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома нусхаси (агар талаб қилинса);

 нақд хорижий валютанинг келиб чиқиш манбасини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилган ҳолда уларнинг нусхалари (ваколатли банкнинг ҳисобварақлар ва омонатлардаги хорижий валюта олинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар);

 хизмат сафарига юборилаётган шахслар учун – хорижга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқнинг, таклиф этаётган тараф хатларининг нусхаси;

 ҳукумат делегациялари таркибида хорижга бораётган шахслар учун – Вазирлар Маҳкамаси фармойишининг нусхаси;

 хорижга чиқиш мақсадини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар – агар мавжуд бўлса.

Ариза мурожаат қилинган санадан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади ва рухсатнома берилади (ёки уни бериш рад этилади).

Рухсатнома 2 нусхада расмийлаштирилади (биринчи нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси Марказий банкда қолдирилади), берилган санадан бошлаб 3 ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.

 

* * *

Мен РФ фуқаросиман, бироқ бир неча йилдан буён Ўзбекистонда яшайман, яшаш гувоҳномасига эгаман. Баҳорда декларация ва божхонанинг ТС-28 шаклидаги маълумотномасини расмийлаштирган ҳолда ўзим билан доллар олиб келдим. Яқин орада сафарга чиқмоқчиман, ушбу ҳужжатларга асосланиб 2 000 АҚШ долларидан ортиқ суммани олиб чиқишим мумкинми?

Р.Багаутдинов.

 

– Йўқ, афсуски, ушбу ҳужжатларга асосланиб 2 000 АҚШ долларидан ортиқ суммадаги чет эл валютасини олиб чиқа олмайсиз. 716-сон Йўриқномага мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакатимиз резидентлари деб ҳисобланади. Тегишинча, ЎзР резиденти сифатида 2 000 АҚШ долларига эквивалент миқдордан ортиқ суммадаги нақд чет эл валютасини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишда нақд чет эл валютасини республика ташқарисига олиб чиқишни асослаш учун ЎзР Марказий банки ёки ваколатли банкларнинг 09006-сон шаклдаги рухсатнома-маълумотномасини олишингиз зарур.

 

Маълумот учун. 716-сон Йўриқномага киритилган ўзгартиришларга (АВ томонидан 26.08.2016 йилда 716-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, айни пайтда 5 000 АҚШ доллари эквивалентидан ошадиган миқдордаги нақд хорижий валюта республикамизга божхона органлари томонидан ТС-28 шаклидаги гувоҳномани бермасдан киритилади. Ушбу шакл бекор қилинган. Эндиликда ЎзРга кириш чоғида нақд чет эл валютаси суммаси акс эттириладиган божхона декларацияси чет эл валютаси республикамизга қонуний равишда олиб келинганлигини тасдиқлайди. ЎзР норезидентлари учун мамлакатдан чиқишда ЎзРга кириш чоғида божхона декларациясида акс эттирилган унинг суммаси республикага чет эл валютаси олиб кирилганлигининг тасдиғи бўлиб хизмат қилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1906 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика