Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 39 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

 

2016 йилнинг сентябрь ойи учун

 

Сентябрь ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 159;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 159;

36 соатлик иш ҳафтасида – 143.

 

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 20;

6 кунлик иш ҳафтасида – 24.

 

     2016 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 17%; энг юқори ставка – 23% (ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

     Январь–сентябрь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) жами миқдори 1 172 160 сўмни (130 240 х 9) ташкил этади (ПФ-4751-сон Фармоннинг 2-банди).

     Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 130 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми, бундан кейин – Кодекс).

     2016 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган солиқ солинадиган иш ҳақининг (даромад)нинг ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолдаги суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2455-сон Қарорга 9-илова).

     ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

     2016 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган даромад суммасининг 7,5%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 172 160 сўмгача

 

0%

 

1 172 160 сўмдан 5 860 800 сўмгача (5 х 1 172 160)

 

1 172 160 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

5 860 801 сўмдан 11 721 600 сўмгача (10 х 1 172 160)

 

351 648 сўм + 5 860 800 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и

 

11 721 601 сўм ва ундан юқори

 

1 347 984 сўм + 11 721 600 сўмдан ортиқ сумманинг 23%и

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ

 

Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–сентябрь ойларида у ойига 130 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан даромад 1 170 000 сўмни (130 000 х 9) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 1 172 160 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 170 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 9 750 сўмга (130 000 х 7,5%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 120 250 сўм (130 000 – 9 750) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь–сентябрь ойларида ойига 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган, йил бошидан даромад 4 950 000 сўмни (550 000 х 9) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(4 950 000 – 1 172 160) х 7,5% = 283 338 сўмга тенг.

Январь-август ойларида 251 856 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 31 482 сўмга (283 338 – 251 856) тенг.

Январь–сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 37 778,4 сўмни ((4 950 000 – 1 172 160) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 33 580,8 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 4 197,6 сўмни (37 778,4 – 33 580,8) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 27 284,4 сўм (31 482 – 4 197,6) солиқ ўтказилади.

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 41 250 сўмни (550 000 х 7,5%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 477 268 сўм (550 000 – 31 482 – 41 250) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 800 000 сўмдан тўланган. Йил бошидан даромад 7 200 000 сўмни (800 000 х 9) ташкил қилади.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

351 648 + (7 200 000 – 5 860 800) х 17% = 579 312 сўм.

Январь-август ойларида 514 944 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 64 368 сўмга (579 312 – 514 944) тенг.

Январь–сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 60 278,4 сўмни ((7 200 000 – 1 172 160) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 53 580,8 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 6 697,6 сўмни (60 278,4 – 53 580,8) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 57 670,4 сўм (64 368 – 6 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 60 000 сўмни (800 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 675 632 сўм (800 000 – 64 368 – 60 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 12 600 000 сўмни (1 400 000 х 9) ташкил қилади.

23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–сентябрь ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

1 347 984 + (12 600 000 – 11 721 600) х 23% = 1 550 016 сўм.

Январь-август ойларида 1 377 792 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 172 224 сўмга (1 550 016 – 1 377 792) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 114 278,4 сўмга ((12 600 000 – 1 172 160) х 1%) тенг.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 101 580,8 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 12 697,6 сўмни (114 278,4 – 101 580,8) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 159 526,4 сўм (172 224 – 12 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 105 000 сўмни (1 400 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 122 776 сўм (1 400 000 – 172 224 – 105 000) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

5-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 400 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 12 600 000 сўмни (1 400 000 х 9) ташкил қилади.

 Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад: 12 600 000 – (1 172 160 х 4) = 7 911 360 сўмга тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

351 648 + (7 911 360 – 5 860 800) х 17% = 700 243,2 сўм.

Январь-август ойларида 622 438,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 77 804,8 сўмга (700 243,2 – 622 438,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 67 392 сўмни ((7 911 360 – 1 172 160) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 59 904 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 7 488 сўмни (67 392 – 59 904) ташкил қилади.

Бюджетга 70 316,8 сўм (77 804,8 – 7 488) ЖШДС ўтказилади.

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 105 000 сўмни (1 400 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 217 195,2 сўм (1 400 000 – 77 804,8 – 105 000) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 950 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 1 800 000 сўм моддий ёрдам берилган. Йил бошидан даромад 10 350 000 сўмни (950 000 х 9 + 1 800 000) ташкил қилади.

 Кодекснинг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Кодекснинг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм).

Солиқ солинадиган даромад: 8 787 120 сўмга (10 350 000 – 1 562 880) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

351 648 + (8 787 120 – 5 860 800) х 17% = 849 122,4 сўм.

Январь-август ойларида 759 254,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 89 868 сўмга (849 122,4 – 759 254,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 76 149,6 сўмни ((8 787 120 – 1 172 160) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 67 952 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 8 197,6 сўмни (76 149,6 – 67 952) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 81 670,4 сўм (89 868 – 8 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 71 250 сўмни (950 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 788 882 сўм (950 000 – 89 868 – 71 250) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 1 000 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 300 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 10 300 000 сўмни (1 000 000 х 9 + 1 300 000) ташкил қилади.

 Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (130 240 х 6 = 781 440 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 9 518 560 сўмга (10 300 000 – 781 440) тенг.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–сентябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

351 648 + (9 518 560 – 5 860 800) х 17% = 973 467,2 сўм.

Январь-август ойларида 875 099,2 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 98 368 сўмга (973 467,2 – 875 099,2) тенг.

Январь–сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 83 464 сўмга ((9 518 560 – 1 172 160) х 1%) тенг.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 74 766,4 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 8 697,6 сўмни (83 464 – 74 766,4) ташкил қилади.

Бюджетга 89 670,4 сўм (98 368 – 8 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 75 000 сўмни (1 000 000 х 7,5%) ташкил этади.

Ходим қўлига 826 632 сўм (1 000 000 – 98 368 – 75 000) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Кодекснинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–сентябрь ойларида ойига 1 000 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 1 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 11 600 000 сўмни (1 000 000 х 9 + 1 700 000 + 900 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

 Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 172 160 х 4 = 4 688 640 сўм) чиқариб ташланади;

 Кодекснинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (130 240 х 12 = 1 562 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

 Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (130 240 х 6 = 781 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

(1 000 000 х 9) – 4 688 640 + 1 700 000 – 1 562 880 + 900 000 – 781 440 = 4 567 040 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади: ЖШДС (4 567 040 – 1 172 160) х 7,5% = 254 616 сўмга тенг.

Январь-август ойларида 228 456 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 26 160 сўмга (254 616 – 228 456) тенг.

9 ой учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 33 948,8 сўмни ((4 567 040 – 1 172 160) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 30 460,8 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 3 488 сўмни (33 948,8 – 30 460,8) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 22 672 сўм (26 160 – 3 488) солиқ ўтказилади.

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 75 000 сўмни (1 000 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолинганидан кейин ходим қўлига 898 840 сўм (1 000 000 – 26 160 – 75 000) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Кодекснинг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–сентябрь ойларида ойига 600 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унинг йил бошидан даромади 5 400 000 сўмни (600 000 х 9) ташкил қилади.

 Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Кодекснинг 186-моддаси 8-қисми).

 Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Кодекснинг 186-моддаси ­9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–сентябрь ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

ЖШДС (5 400 000 – 1 172 160) х 7,5% = 317 088 сўмга тенг.

Январь-август ойларида 281 856 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 35 232 сўмга (317 088 – 281 856) тенг.

Январь–сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 42 278,4 сўмга ((5 400 000 – 1 172 160) х 1%) тенг.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 37 580,8 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 4 697,6 сўмни (42 278,4 – 37 580,8) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 30 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари суммаси 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 519 768 сўм (600 000 – 35 232 – 45 000) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 23%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 11 721 600 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 23%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь–сентябрь ойлари учун ЖШДС суммаси 1 242 000 сўмга (5 400 000 х 23%) тенг.

Январь-август ойларида 1 104 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойида унинг суммаси 138 000 сўмни (1 242 000 – 1 104 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (1%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–сентябрь ойларида уларнинг суммаси 54 000 сўмни (5 400 000 х 1%) ташкил қилади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 48 000 сўм ўтказилган. Сентябрь ойи учун 6 000 сўм (54 000 – 48 000) ўтказилади.

Бюджетга 132 000 сўм (138 000 – 6 000) ЖШДС ўтказилади.

Сентябрь ойи учун суғурта бадаллари 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 417 000 сўм (600 000 – 138 000 – 45 000) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–сентябрь ойларидаги меҳнатига ойига 600 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 5 400 000 сўмни (600 000 х 9) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

 Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2455-сон Қарорга 26-илова).

 Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

 Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Кодекснинг 181-моддаси).

 ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 150 000 сўмни (3 000 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

800 000 х 7,5% = 60 000 сўм.

Январь-сентябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(5 400 000 – 1 172 160) х 7,5% = 317 088 сўм.

Январь-август ойларида 281 856 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойидаги солиқ суммаси 35 232 сўмга (317 088 – 281 856) тенг.

Январь-сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 42 278,4 сўмга ((5 400 000 – 1 172 160) х 1%) тенг.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 37 580,8 сўм ўтказилган, сентябрь ойида ажратмалар 4 697,6 сўмни (42 278,4 – 37 580,8) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 90 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6 + 60 000) ўтказилади.

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 45 000 сўмни (600 000 х 7,5%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 259 768 сўм иш ҳақи (600 000 + 800 000 – 35 232 – 60 000 – 45 000) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ

 

Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-сентябрь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 900 000 сўмни ташкил қилди. Январь-сентябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 8 100 000 сўмни (900 000 х 9) ташкил этди. У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

 Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ходимнинг иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси).

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–сентябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз: 351 648 + (8 100 000 – 5 860 800) х 17% = 732 213 сўм.

Январь-август ойларида 650 944 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 81 368 сўмга (732 213 – 650 944) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 69 278,4 сўмни (8 100 000 – 1 172 160) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 61 580,8 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 7 697,6 сўмни (69 278,4 – 61 580,8) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 73 670,4 сўм (81 368 – 7 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 67 500 сўмга (900 000 х 7,5%) тенг.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(900 000 – 81 368 – 67 500) х 25% = 187 783 сўм.

Ходим қўлига 563 349 сўм (900 000 – 81 368 – 67 500 – 187 783) иш ҳақи олади.

 

12-ВАЗИЯТ

 

Илгари ишламаган янги ишга қабул қилинган ходим (олий ўқув юрти битирувчиси)нинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Май ойида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 600 000 сўм ойлик маош белгиланди. Май-сентябрь ойларида унинг иш ҳақи 3 000 000 сўмни (600 000 х 5) ташкил қилди.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(3 000 000 – 1 172 160) х 7,5% = 137 088 сўм.

Май-август ойларида 101 856 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойида ЖШДС суммаси 35 232 сўмга (137 088 – 101 856) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 18 278,4 сўмни (3 000 000 – 1 172 160) х 1%) ташкил этади.

Май-август ойларида ШЖБПҲга 13 580,8 сўм бадал ҳисоблаб ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 4 697,6 сўмни (18 278,4 – 13 580,8) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 30 534,4 сўм (35 232 – 4 697,6) солиқ ўтказилади.

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 45 000 сўмга (600 000 х 7,5%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 519 768 сўм (600 000 – 35 232 – 45 000) тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-сентябрь ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 800 000 сўмни ташкил қилди. Январь-сентябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 7 200 000 сўмни (800 000 х 9) ташкил этди. Май ойида ходим бухгалтерияга унинг иш ҳақидан 250 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

 Кодекснинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ Халқ банкидаги ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз: 7 200 000 – (250 000 х 5) = 5 950 000 сўм.

17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–сентябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

351 648 + (5 950 000 – 5 860 800) х 17% = 366 812 сўм.

Январь-август ойларида 344 944 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 21 868 сўмга (366 812 – 344 944) тенг.

Январь–сентябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 47 778,4 сўмни (5 950 000 – 1 172 160) х 1%) ташкил этади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 43 580,8 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 4 197,6 сўмни (47 778,4 – 43 580,8) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 17 670,4 сўм (21 868 – 4 197,6) ЖШДС ўтказилади.

Сентябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 60 000 сўмга (800 000 х 7,5%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 468 132 сўм (800 000 – 250 000 – 21 868 – 60 000) иш ҳақи тўланади.

 

14-ВАЗИЯТ

 

Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-сентябрь ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 050 000 сўмни ташкил қилади. Август ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 350 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.

 Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

Январь-сентябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 8 750 000 сўмни (1 050 000 х 7) + (1 050 000 – 350 000) х 2)) ташкил қилади. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

351 648 + (8 750 000 – 5 860 800) х 17% = 842 812 сўм.

Январь-август ойларида 795 444 сўм солиқ ушлаб қолинган. Сентябрь ойи учун ЖШДС суммаси:

842 812 – 795 444 = 47 368 сўмни ташкил қилади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 75 778,4 сўмни ((8 750 000 – 1 172 160) х 1%) ташкил қилади.

Январь-август ойларида ШЖБПҲга 70 080,8 сўм ўтказилган, сентябрь ойи учун ажратмалар 5 697,8 сўмни (75 778,4 – 70 080,8) ташкил қилади.

Сентябрь ойи учун бюджетга 41 670,4 сўм (47 368 – 5 697,6) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 78 750 сўмни (1 050 000 х 7,5%) ташкил қилади.

Ходим қўлига 573 882 сўм (1 050 000 – 350 000 – 47 368 – 78 750) иш ҳақи олади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

 


*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 26.01.2016 йилдаги 4 (1120)-сонида, февраль ойи учун 23.02.2016 йилдаги 8 (1124)-сонида, март ойи учун 22.03.2016 йилдаги 12 (1128)-сонида, апрель ойи учун 26.04.2016 йилдаги 17 (1133)-сонида, май ойи учун 24.05.2016 йилдаги 21 (1137)-сонида, июнь ойи учун 26.07.2016 йилдаги 30 (1146)-сонида, июль ойи учун 26.07.2016 йилдаги 30 (1146)-сонида, август ойи учун 23.08.2016 йилдаги 34 (1150)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 2174 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика