Мен Ўзбекистон фуқаросиман, эски паспорт бўйича РФда пропискадан чиқарилганман. Тошкентда 2017 йил февралигача вақтинча пропискам бор. Ўзбекистон Элчихонасида паспортимни биометрик паспортга алиштирдим. Вақтинча пропискадан ўтганлигим ҳақидаги қайд варағи қўлимда. Тошкентга учиб келишим билан яна рўйхатдан ўтишим зарурми?
Р.Дўстумов.
– Сақланиб қолган қайд варағида республикамиз Элчихонасида алиштириш чоғида топширган ҳақиқий бўлмаган эски намунадаги паспортингизнинг маълумотлари кўрсатилган. Шуни ҳисобга олиб, Тошкентга келишингиз билан биометрик паспорт бўйича милиция таянч пунктида ҳисобга туришингиз зарур (АВ томонидан 28.06.2016 йилда 2804-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома).
Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.