Бир нечта ходим ҳисоб даврида (12 ой) 215 соат (ҳар бири) давомида иш вақтидан ташқари ишлаган. Бу қонунбузарлик ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, қандай жазони ва кимга нисбатан қўллаш мумкин?
Ф.Тўхтаева.
– Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин. Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун йилига 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим (МКнинг 124–125-моддалари).
Иш берувчининг ходимни ҳатто унинг розилиги билан белгиланган энг юқори нормадан ортиқ иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиши меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ, мансабдор шахс томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.