Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 27 / Божхона

Кўздан кечириш учун асос керак

 

ЎзР божхонасининг аэропортда йўловчиларни тинтиши тўғрими? Ўғил болалар – чапга, қизлар – ўнгга. Ким самолётда учган бўлса, буни билади. Декларацияланмаган валютани қидирадилар. Мен сумкам, ҳамёнимни кўрсатишга розиман, бироқ ҳамма еримга тегиб чиқишлари умуман ёқмайди... Яқинда учганимда ич кийимимгача текширдилар, шимимни ечишни талаб қилдилар (батафсил ёзаётганим учун узр сўрайман)! Яқин орада 8 ойлик болам билан учишни мўлжаллаяпман. Кичкинтойимни кўздан кечиришларини ўйласам, ғашим келяпти. Агар биз ЎзР фуқаролари бўлмасак, консулликда ҳисобда турсак, божхоначилар бунга ҳақлими?

С.К.

 

– Божхона органларининг ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Божхона кодекси, шунингдек «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ божхона назоратини ўтказишда одатда унинг қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш учун етарли бўлган ва халқаро божхона амалиёти меъёрларига мувофиқ келадиган шаклларини қўллайдилар.

Бироқ Ўзбекистон божхона чегараси орқали ўтаётган ҳар қандай жисмоний шахс божхона ҳудудига олиб кириш ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқиш тақиқланган товарларни ёхуд ЎзР Божхона кодексида белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб ўтилаётган товарларни ёнида яширмоқда ва уларни ўз ихтиёри билан тақдим этмоқчи эмас, деб тахмин қилишга асослар бўлган тақдирда шахсий кўрикдан ўтказилиши мумкин.

БКнинг 196-моддасига мувофиқ, ушбу таомил божхона чегараси орқали ўтаётган ва божхона назорати зонасида ёки аэропортнинг халқаро йўналишлар учун очиқ бўлган транзит зонасида бўлган жисмоний шахсга нисбатан ўтказилади. Шахсий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги қарор божхона органининг бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан ёзма шаклда қабул қилинади.

Шахсий кўрикдан ўтказишни бошлашдан аввал божхона органининг мансабдор шахси:

шахсий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарорни жисмоний шахсга эълон қилиши;

шахсий кўрик ўтказилаётганда жисмоний шахсни унинг ҳуқуқлари билан таништириши;

жисмоний шахсга ёнида беркитилган товарларни ўз ихтиёри билан беришни таклиф қилиши шарт.

Жисмоний шахс шахсий кўрикни рад этган тақдирда, шахсий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарорга шахсий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги қарорни эълон қилган божхона органи мансабдор шахсининг имзоси билан тасдиқланган белги қўйилади. Агар кўрикдан ўтказилаётган шахс божхона органи мансабдор шахсининг қонуний талабларини бажармаса ёки бажаришга қаршилик кўрсатса, ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш учун асос бўлади.

Шахсий кўрик санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган алоҳида хонада божхона органининг кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсдаги мансабдор шахси томонидан худди шу жинсдаги икки холис ҳозирлигида ўтказилади. Бошқа жисмоний шахсларнинг бу хонага кириш ва шахсий кўрикдан ўтказишни кузатиш имкониятига йўл қўйилмайди. Кўрикдан ўтказилаётган шахснинг танасини текшириш фақат тиббиёт ходимлари томонидан, зарур бўлганда, махсус тиббиёт техникасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Зарур бўлганда шахсий кўрик ўтказилаётганда таржимон жалб қилинади.

Вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз шахс шахсий кўрикдан ўтказилаётганида унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, ҳомийлар, васийлар) ёки уни кузатиб борувчи шахслар ҳозир бўлишга ҳақли.

Шубҳасиз, шахсий кўрик кўрикдан ўтказилаётган шахс томонидан ўзида яшириб қўйилган товарларни топиш учун зарур бўлган доирада ҳамда инсон шаъни ва қадр-қиммати камситилишини, унинг соғлиғи ва мол-мулкига зиён етказилишини истисно этадиган шаклда амалга оширилади.

Божхона хизмати ходимлари ваколатларини оширган ҳолларда сиз зудлик билан Давлат божхона қўмитасига (71) 120-76-33 ишонч телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 2128 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика