Бухоро вилояти Когон шаҳридаги «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғини, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси фаоллари ўқувчи-ёшлар билан фахрийлар ҳолидан мунтазам хабар олишни анъанага айлантирган.
Улар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 92 ёшли Мария Алиева хонадонига ҳам ташриф буюриб, онахонни байрам билан қутладилар.
– Президентимиз раҳнамолигида биз, фахрийларга кўрсатилаётган эъзоз-эътибордан ғоятда мамнунмиз, – дейди Мария Алиева. – Юртимиз тинч, кўнглимиз хотиржам. Дунёда бундан улуғ бойлик бўлмайди. Кексаларини эъзозлайдиган, ёшларининг камолоти йўлида чексиз ғамхўрлик кўрсатадиган юртимиз ҳамиша тинч бўлсин, халқимиз фаровонлиги янада юксалиб бораверсин.
ЎзА.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мария Алиева эъзоз ва эътибор оғушида.