Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 18 / Амалий бухгалтерия

Чегирмалар – ўз ҳисобига

 

ЯСТ тўловчи корхона чет ташкилотдан товарни комиссияга қабул қилди. Воситачилик шартномасида олинган товарга чегирмалар қўллаш назарда тутилмаган. Бироқ воситачи сотишни рағбатлантириш мақсадида муайян чегирмалар тизимини белгилади. Воситачилик товарини чегирма билан реализация қилаётганда у ҳисобда комитент олдидаги қарзни чегирмани ҳисобга олмасдан тушум суммасида акс эттиради.

Воситачи томонидан воситачилик товарига берилган чегирманинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби қандай?

С.Морозов,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Фуқаролик кодексининг ­836-моддасида белгиланишича, воситачи сотадиган мол-мулкнинг баҳоси, агар қонун ҳужжатларида ёки воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, комитент билан келишган ҳолда белгиланади.

Мол-мулкни комитент билан келишилган нархдан арзон сотган воситачи мол-мулкни келишилган нархда сотиш имконига эга бўлмаганлигини ва арзон нархда сотиш натижасида яна ҳам кўпроқ зарарнинг олди олинганлигини исбот қилиб бермаса, орадаги фарқни комитентга тўлаши шарт. Агар воситачи нархдаги фарқни ўзи тўлашини маълум қилса, комитент ўзи учун тузилган битимдан бош тортишга ҳақли эмас (ФКнинг 837-моддаси).

Воситачилик шартномаси бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун кўрсатилган хизматларга тўланадиган ҳақ суммаси ЯСТ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Агар воситачи муайян чегирмалар тизимини мустақил равишда белгиласа ва воситачилик товарини комитент билан келишилган нархдан паст нархда сотса, нархлар орасида ҳосил бўлган фарқни у комитентга тўлайди ва уни ўзининг харажатларига киритади. Бунда воситачига тегишли бўлган бутун ҳақ суммасига, қоплаш суммасига камайтирмасдан, солиқ солинади.

Бундай операция воситачининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилишини мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

Комитент билан келишилган нархда берган товарнинг қиймати – 12 000 минг сўм; воситачилик ҳақи суммаси – 1 200 минг сўм; воситачи чегирма билан сотган товарнинг қиймати – 11 400 минг сўм; чегирма суммаси – 600 минг сўм.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Комитентдан реализация қилишга товарлар келиб тушди (12 000 минг сўм)

 

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»

 

 

Реализация қилинган товарлар ҳисобдан чиқарилди (12 000 минг сўм)

 

 

004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар»

 

Харидорнинг товарлар учун ва комитент олдидаги қарзи акс эттирилди (11 400 минг сўм)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Комитентга тўланадиган чегирма суммаси воситачининг харажатларига киритилди (600 минг сўм)

 

9410-«Сотиш харажатлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Харидордан пул маблағлари келиб тушди (11 400 минг сўм)

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Воситачининг даромади (ҳақи) акс эттирилди (1 200 минг сўм)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Комитентга тегишли суммадан воситачилик ҳақи ушланди (1 200 минг сўм)

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Комитент олдидаги қарз сўндирилди (воситачилик ҳақи суммаси чегирилган ҳолда) (10 800 минг сўм)

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2143 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика