Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида божхона органлари ходимлари учун давлат интерактив хизматларини такомиллаштириш мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Давлат божхона қўмитасининг ташаббуси билан Жаҳон божхона ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда 2015–2016 йилларда божхона органларини институционал ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига интерактив хизматлар кўрсатиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Семинарнинг ташкил этилиши Вазирлар Маҳкамасининг «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида (30.12.2012 йилдаги 378-сон) белгиланган вазифалардан келиб чиққанлиги билан аҳамиятли бўлди. Иштирокчилар божхона тизимида маълумотларнинг электрон шаклда тўлиқ айирбошланиши, сўровларни расмийлаштириш тартиботларини жадаллаштириш, божхона хизмати билан тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлигида АКТ имкониятларидан кенг фойдаланиш истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.
Семинарни ЖБТ экспертлари Пашупати Пандей ва Тео Кусумалар олиб боришди.
ДБҚ Ахборот хизмати.