Norma.uz
Норма маслахатчи / 2016 йил / № 07 / Кадрлар бўлими

Ишдан бўшаш қоидаларига риоя қилинг

 

Слесарь Р.Раҳимов мўлжалланган муддатдан 2 ҳафта олдин меҳнат шартномасини ўз хоҳиши билан бекор қилиши тўғрисида ариза берди. Бироқ ариза берган кундан кейинги кундан бошлаб ишга келмай қўйди.

КБ инспектори қўшнилар орқали унга ишга чиқмаслик сабабларини асослаши зарурлиги тўғрисида хат юборди. Раҳимов яна оғзаки равишда, қўшнилар орқали, огоҳлантиришнинг 2 ҳафтасидан янги иш жойини қидириш учун фойдаланаётганини маълум қилди.

Ходимнинг ушбу ҳаракатлари тўғрими? Прогул учун уни ишдан бўшатиш мумкинми?

Насиба,

КБ инспектори.

 

– Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. У иш берувчи билан келишувга биноан меҳнат шартномасини огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиши мумкин. Агар бундай келишув бўлмаса, у фақат ишдан бўшаш тўғрисида огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт (МКнинг 99-моддаси ­1-қисми, 108-моддаси).

Акс ҳолда ходим ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги – прогул содир этганлиги учун ишдан бўшатишгача интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин (МКнинг 100-моддаси 2-қисми 4-банди).

___________________________

 

Абдусалом Рисқуллаев,

эксперт-юристимиз.

 

Прочитано: 2470 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика