Фирмамиз биринчи марта импорт контрактини тузди. Мен, йўриқномага кўра, уни my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтказишнинг барча босқичларидан ўтдим. Аввал контрактнинг ўзи ҳақидаги маълумотларни, сўнгра унга доир спецификацияларни жўнатдим. Дарҳол қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома келди. Бироқ мен маълумотларни алоҳида-алоҳида жўнатиб, тўғри қилган-қилмаганлигимни билмоқчи эдим.
Гулноза Н.
– Импорт контрактлари ва унга доир қўшимча битимлар «ТИФ-контракт» дастурида рўйхатдан ўтказилади (https://my.gov.uz/ru/getservice/313) ва my.gov.uz сайти орқали базага жўнатилади. Ўша ернинг ўзида ташқи савдо контрактини шакллантириш ва унинг электрон нусхасини ДБҚ ТСОЯЭАТда Интерфаол давлат хизматлари ягона портали (https://files.gov.uz/doсs/yeisvo.pdf) орқали жўнатиш тўғрисида йўриқнома мавжуд. Декларантнинг вазифаси уни диққат билан ўқиб чиқиш, «ТИФ-контракт» дастурига кўчириб олиш, ЭРИ калити ёрдамида сайтда рўйхатдан ўтишдан иборат.
Сиз контракт ва спецификация тўғрисидаги маълумотларни алоҳида-алоҳида жўнатиб, тўғри қилгансиз, чунки идентификация рақами (ИДР) фақат контрактга берилади, барча қўшимча материаллар кейин унга қўшиб қўйилади. Рўйхатдан ўтказилгандан кейин келган ижобий жавоб ҳаммаси тўғри расмийлаштирилганлигини билдиради.
«ТИФ-контракт» дастуридан фойдаланишга доир саволлар туғилган тақдирда фойдаланувчилар 277-73-51, 271-22-39 рақамли телефонлар орқали, божхона расмийлаштируви бўйича 120-76-00 (ички 23-47), 294-69-12 рақамли телефонларга мурожаат қилишлари мумкин.
«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.