Ҳомиладор ходиманинг режадаги меҳнат таътилининг муддати унга ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олиш имконини берадиган вақтга мувофиқ келяпти. Бироқ иш берувчининг айтишича, у фақат ҳомиладорлик ва туғиш таътилини берармиш, меҳнат таътилини эса олмасмиш.
Иш берувчининг айтганлари қонунийми?
К.Емельянова.
– Йўқ, қонуний эмас.
Меҳнат кодексининг 145-моддасига мувофиқ, ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда меҳнат таътилини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадир.
Ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт. Агар ушбу сабаблар меҳнат таътили бошлангунга қадар келиб чиққан бўлса, иш берувчи билан келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади. Агар ходим белгиланган муддатда таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинмаган ёки унга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, таътил ходимнинг аризасига мувофиқ бошқа вақтга кўчирилади.
Маҳкам ВОҲИДОВ,
«Norma Profi» эксперти, юридик фанлар номзоди.