Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 40 / Ҳисоботга тайёрланамиз

2015 йил учинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар

Бугунги сонимизда «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан тайёрланган жорий йилнинг III чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсияларни чоп этяпмиз. Тавсиялар турли фаолият соҳасидаги корхоналар учун қисман озод қилиш, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги имтиёзларни ҳамда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш ҳамда унга доир ҳисоботни тўлдириш бўйича тушунтиришлар билан бирга вазиятлар тарзида тақдим этилмоқда.

 

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан – ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.

Солиқ кодексининг 360-моддаси.

 

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади.

Солиқ кодексининг 28-моддаси тўртинчи қисми.  

 

1-вазият.

ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҳИСОБ-КИТОБИ

Чакана савдо корхонаси Тошкентда солиқ ҳисобига олинган жойи бўйича (озиқ-овқат товарларини – пишлоқ, колбаса маҳсулотлари, сут маҳсулотлари ва бошқаларни) сотади.

 

2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида товар обороти 77 000 минг сўмни ташкил этди. Шундан:

нақд пул маблағлари – 40 500 минг сўм;

пластик карталарни қўллаган ҳолда – 35 500 минг сўм;

ҳисоб-китоб рақамига пул ўтказиш йўли билан (белгиланган лимит доирасида) – 1 000 минг сўм.

Ярим йиллик якунлари бўйича бюджетга 6 322,6 минг сўм ЯСТ, шу жумладан I ва II чорак учун 3 313,6 минг сўм қўшимча тўланди.

 

2015 йилнинг июль ойида дўкон кенгайтирилганлиги ва таъмирлаш ишлари юритилганлиги муносабати билан ишламаган, пул тушумлари қабул қилинмаган. Ушбу ойда корхона раҳбариятининг қарорига кўра дўконда кичик цех очилди, унда келиб тушган товарлар (ёрмалар, мевалар, тухум ва бошқалар) сараланади ва идишларга жойланади.

Август ойида савдо яна йўлга қўйилди. Август-сентябрь ойларида 61 000 минг сўм суммасидаги товарлар реализация қилинган, улардан 28 000 минг сўми – нақд, 33 000 минг сўми эса пластик карточкалар билан келиб тўланган.

 

2015 йилнинг III чораги учун ЯСТ ҳисоб-китобида чакана савдо корхонаси қуйидагиларни эътиборга олади:

савдодан олдинги операцияларни – товарларни саралаш, ўраб-жойлаш ишларини бажарувчилар улар бўйича харажатларни (ўраб-жойлаш материаллари, ходимлар иш ҳақи, ЯИТ ва бошқалар) реализация қилишга оид харажатларга (9410-«Сотиш харажатлари» ҳисобварағига) ҳисобдан чиқарадилар;

чакана савдо корхоналари учун ЯСТ ставкалари савдо шохобчалари жойлашган жойига қараб белгиланган. Пластик карталарни қўллаб олинган тушумга 5%га пасайтирилган ставка бўйича ЯСТ солинади. Агар Тошкент шаҳри учун белгиланган ставка 4%ни ташкил қилса, терминал орқали келиб тушган тушумлардан ЯСТ 3,8%лик ставка бўйича ҳисобланади;

чакана савдо корхоналари томонидан нақд пул маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг пластик карталарини қўллаган ҳолда, бюджет ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасаларидан (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, илмий ва маърифий муассасалардан) тўлов пул ўтказиш йўли билан чекловларсиз қабул қилинади. Нақд пулсиз ҳисоб-китобга ўтган ойдаги ойлик товар айланмасининг 10%и доирасида лимит белгиланган. Лимитдан ортиқча савдога йўл қўйган корхона, биринчидан, улгуржи савдога лицензия олиши, иккинчидан, солиқ солиш мақсадида улгуржи-чакана савдо корхонаси сифатида ЯСТ тўлаши лозим (3-вазиятда батафсил тушунтириш берилган);

ЯСТнинг энг кам миқдори (базаси) реализация қилинадиган товар турига ва ҳар бир чорак якунларига кўра (ортиб бормайдиган якун билан) белгиланадиган асосий фаолият турига боғлиқ бўлади.

Корхона, ҳисобот чорагида умумий реализация ҳажмида чакана савдо устунлик қиладиган бўлса, ЯСТни қуйидагича тўлайди:

қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда – агар реализациянинг умумий ҳажмида энг кўп улуш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан реализация қилиниши учун рухсат берилган товарларни сотишдан тушумга тўғри келса;

ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда – агар реализациянинг умумий ҳажмида тушумларнинг энг кўп қисми ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон Қарорига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан реализация қилиниши учун рухсат берилмаган товарларга (ўсимлик мойи, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ва бошқалар) тўғри келса;

Реализация қилиш ва бошқа даромадлар бўйича кўрсаткичлар мавжуд бўлмаган тақдирда ЯСТни энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўлайдилар. Яъни ЯСТнинг энг кам миқдори чоракнинг ҳар бир ойи учун, шу жумладан таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги ва бошқа сабабларга кўра фаолият тўхтатилган ойлар учун ҳам ҳисобланади. 

 

III чорак учун тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаймиз. 

Реализациядан соф тушум (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 010-сатри) 138 000 минг сўмни (77 000 + 61 000) ташкил қилади. Корхонада бошқа даромадлар ва солиқ солишдан озод қилинган даромадлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) ва солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) 138 000 минг сўмга тенг бўлади.

ЯСТ ставкалари (4% ва 3,8%) Ҳисоб-китобнинг 070 ва 0802-сатрларида кўрсатилади. Пасайтирилган ставка пластик карталарни қўллаган ҳолда олинган тушум – 68 500 минг сўмга (35 500 + 33 000) қўлланилади. У Ҳисоб-китобнинг 0601-сатрида, 0602-сатрида эса қолган сумма – 69 500 минг сўм (138 000 – 68 500) кўрсатилади.

Ягона солиқ тўловининг суммаси:

пластик карталар қўлланиб товарлар реализация қилинишидан олинган тушумдан (Ҳисоб-китобнинг 0901-сатри) – 2 603 минг сўм (68 500 х 3,8%);

қолган тушумдан (Ҳисоб-китобнинг 0902-сатри) – 2 780 минг сўм (69 500 х 4%);

9 ой учун жами – 5 383 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 090, 120 ва 130-сатрлари).

Бизнинг мисолимизда корхона якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан реализация қилинишига рухсат берилган истеъмол товарлари билан савдо қилади. Шу боис у Тошкент шаҳрида шундай фаолият билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаган миқдорда (ойига ЭКИҲнинг 9 баравари) ЯСТни бюджетга тўлайди. Эслатиб ўтамиз, энг кам миқдорни ҳисоб-китоб қилишда йил бошидаги ЭКИҲ – 118 400 сўм олинади, яъни 1 сентябрдан ЭКИҲнинг 130 240 сўмгача оширилгани солиқ суммасига таъсир кўрсатмайди.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаш учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ва энг кам миқдорини таққослаймиз. Ушбу кўрсаткичларнинг ҳисоб-китоби Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобида келтирилади (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга3 1-илова, кейинги ўринларда – Маълумотнома-ҳисоб-китоб).

III чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 3 196,8 минг сўмга (9 х 118 400 х 3) тенг.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси солиқ солинадиган ялпи тушумдан (Ҳисобот даври ва биринчи ярим йиллик учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари маълумотлари ўртасидаги фарқ) ва белгиланган ставкадан (4%) келиб чиқиб ҳисобланади. III чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

61 000 х 4% = 2 440 минг сўмни ташкил қилади.

ЯСТнинг энг кам миқдори унинг ҳисоб-китоб суммасидан кўп бўлганлиги сабабли қўшимча ҳисоблаш суммаси ва 9 ой якунлари бўйича тўланиши лозим бўлган умумий ЯСТ суммаси аниқланади.

 III чорак учун қўшимча ҳисоблаш суммаси (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) 756,8 минг сўмни (3 196,8 – 2 440), 9 ой учун жами – 4 070,4 минг сўмни (3 313,6 + 756,8) ташкил қилади. Қўшимча ҳисоблашлар бўйича якун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 080-сатрида кўрсатилади ва Ҳисоб-китобнинг 170-сатрига кўчирилади.

9 ойлик якунлари бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) 9 453,4 минг сўмни (5 383 + 4 070,4) ташкил қилади. Қўшимча ҳисоблашлар суммаси аввал тўланган суммани (жорий ва аввалги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 180-сатрлари кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни) – 3 130,8 минг сўмни (9 453,4 – 6 322,6) чегирган ҳолда аниқланади.

 

Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси.  

 

2-вазият.

ИШЛАБ ЧИқАРИШ КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҳИСОБ-КИТОБИ

Бухоро шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси («Камолот» жамғармасига ажратмалар тўловчи) ихтиёрий равишда ҚҚС тўлайди. У ишлаб чиқарган маҳсулот ички бозорда сотилади ва экспортга етказиб берилади. 

 

Ярим йиллик якунлари бўйича маҳсулот реализациясидан соф тушум қуйидагиларни ташкил қилди:

республика ичкарисида – 66 000 минг сўм (ҚҚСсиз);

экспорт бўйича – 46 000 минг сўм. 

Бундан ташқари, фойдаланилмаётган омборхона биноларини улгуржи савдо корхоналарига ижарага беришдан даромадлар олинади. Ярим йил учун улар 9 060 минг сўмни (ҚҚСсиз бир ойда 1 510 минг сўм) ташкил қилади. Ҳақиқий ижара ҳақи давлат мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара ҳақи ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан ошади.

ҚҚС бўйича ярим йиллик учун қуйидаги маълумотлар мавжуд:

солиқ солинадиган оборотлардан ҳисоблаб ёзилган – 15 012 минг сўм;

ҳисобга олингани – 4 354,48 минг сўм;

бюджетга тўланадигани – 10 657,52 минг сўм;

ҚҚС тўланиши муносабати билан камайишни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ва энг кам миқдоргача қўшимча ҳисоблашлар – 2 742,954 минг сўм, улардан I чорак учун қўшимча ҳисоблашлар суммаси – 1 350,764 минг сўм. «Камолот» жамғармасига 121,06 минг сўм ўтказилади. Кадастр ҳужжатларига кўра корхонанинг ер участкаси 1,1 га ни ташкил қилади. Унда жойлашган бинонинг умумий майдони 0,75 га, улардан ижарага берилган омборхона бинолари 1 800 кв.м ни ташкил қилади.

 

III чоракда қуйидаги қийматда маҳсулот реализация қилинди:

республика ичкарисида – 41 000 минг сўм (ҚҚСсиз);

хорижда – 29 000 минг сўм суммага эквивалент миқдорда (БЮД расмийлаштирилган санадаги МБ курси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганда). Контрактнинг умумий суммасидан 60%и сентябрь ойида корхона ҳисобига келиб тушган, қолган 40%и хорижий ҳамкор томонидан октябрь ойи бошида ўтказилади.

Июль-сентябрь ойларида корхона 12 600 минг сўмлик хом ашё харид қилди, шу жумладан ҚҚС – 2 100 минг сўм. Ҳисоб-китоб йўли билан маҳаллий бозор учун маҳсулот улушига хом ашё 55%, қолган 45%и экспорт учун белгиланган.

III чорак учун фойдаланилмаётган омборхона биноларини улгуржи савдо корхонасига ижарага беришдан олинган даромадлар 4 530 минг сўмни (ҚҚСсиз бир ойда 1 510 минг сўмни) ташкил қилади. Бундан ташқари, сентябрь ойидан бошлаб корхона бошқа ташкилотга майдони 50 кв.м бўлган бинони авиакасса учун ижарага беряпти. Шартномага мувофиқ унинг учун ижара ҳақи ҚҚСсиз ойига 1 000 минг сўмни ташкил қилади. Ижарага берилган ҳар бир объект бўйича коммунал хизматлар, электр энергияси ва бошқаларга оид  харажатлар ижара ҳақида ҳисобга олинган (улар ижарага олувчи томонидан алоҳида қопланмайди).

 

III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобида қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:

экспорт қилувчи корхоналар реализациянинг умумий ҳажмида экспорт улуши 15%дан юқори бўлса, ЯСТнинг пасайтирилган ставкасини қўллашга ҳақлилар. Агар экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлса, белгиланган ставка 30%га, 30% ва ундан кўпроқ бўлганида 50%га камайтирилади (Президентнинг 5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармони). Умумий реализация ҳажми деганда барча фаолият турларидан олинган тушум тушунилади. Ҳисоб-китобларда бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди. Экспорт улуши йил бошидан ортиб борувчи якун билан аниқланади;

ижарадан олинган даромадлар корхона учун бошқа даромадлар ҳисобланади. Даромадларга асосий фаолият турига қўлланиладиган ставка (экспорт туфайли пасайтирилган ставка) қўлланилади.

Кўчмас мулкни ижарага беришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимликлари томонидан ҳар йили тасдиқланадиган кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ставкаларга (2015 йил учун улар Давлат рақобат қўмитасининг 23.12.2014 йилдаги 227/01-14-сон хати; Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.12.2014 йилдаги 1079-сон қарори ва бошқалар билан тасдиқланган) асосан ҳисобланади. Ҳисоб-китоб қуйидагича бўлади: энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи шартномада белгиланган ижара ҳақи билан солиштирилади ҳамда ижара учун тўланадиган энг юқори суммадан ЯСТ тўланади. 

Турли мақсадларда фойдаланиладиган ва турлича энг кам ставкалар қўлланиладиган 2 ва ундан ортиқ ижарага берилган объектлар мавжуд бўлганда, маълумотлар ҳар бир объект бўйича алоҳида-алоҳида солиштирилади. Агар ортиқча сумма аниқланса  (бир ёки бир нечта объект бўйича ҳисобланган сумма ҳақиқатдаги ижара ҳақидан ошиб кетса),  уни бошқа даромадлар таркибига киритиш керак;

ҚҚСни ихтиёрий равишда тўловчилар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда  умумий тартибда ҳисоблайдилар ҳамда имтиёзларни ва ҚҚСнинг нолинчи ставкасини қўллашга ҳақлилар. 

Чет эл валютасида экспортга товарларни (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) реализация қилиш нолинчи ставка бўйича ҚҚС солинадиган оборотга киритилади (Солиқ кодексининг 212-моддаси). Уни қўллаш учун тасдиқловчи ҳужжатлар – экспорт шартномаси, БЮД, товарнинг кузатув ҳужжатлари (божхона органи белгиси қўйилган) бўлиши керак.

ҚҚС билан харид қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш Солиқ кодексининг 218-моддасида белгиланган шартларга риоя этилган тақдирда амалга оширилади. Нолинчи ставка бўйича солиқ солинадиган экспортга маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобга олиш корхонанинг Ўзбекистон банкидаги ҳисобрақамига ёки воситачи (ишончли вакил) орқали экспорт қилинганда – воситачининг ҳисобрақамига келиб тушган товарлар экспортидан валюта тушуми улушида амалга оширилади. 

Бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси солиқ солинадиган оборотлардан ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммаси ва ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади;

ЯСТ ва ҚҚС тўловчилари ҳисоблаб ёзилган ЯСТ суммасини бюджетга ўтказилган ҚҚС суммасига, бироқ ЯСТ суммасининг 50%идан ошмаган ҳолда, камайтирадилар.

 

III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Соф тушум реализация баҳосида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини киритмаган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушум сифатида аниқланади ва Ҳисоб-китобнинг 040-сатрида кўрсатилади. 9 ойлик якунларига кўра соф тушум 182 000 минг сўмни (66 000 + 46 000 + 41 000 + 29 000) ташкил қилади.

Бошқа даромадлар суммасини аниқлаш учун ҳар бир объект бўйича шартномада назарда тутилган ва энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган ижара ҳақини таққослаймиз (Бухорода савдо корхонасига ижарага берилган омборхона биноларининг 1 кв.метри учун йиллик ставка 8 800 сўм, авиакасса учун бинолар бўйича – 13 800 сўм белгиланган).

Тафовут (ижобий) Ҳисоб-китобга 1-иловада аниқланади. Бизнинг мисолимиздаги маълумотларга кўра ижара ҳақи ҳисобот даври учун ҳисоб-китобда 1 кв.м учун қуйидагиларни ташкил қилади:

шартнома бўйича: омборхоналар – 7 550 сўм (1 510 000 / 1 800 х 9), авиакасса – 20 000 сўм (1 000 000 / 50 х 1);

энг кам ставкалар бўйича: омборхоналар – 6 600 сўм (8 800 / 12 х 9), авиакасса –  1 150 сўм (13 800 / 12 х 1).

Кўриб турганимиздек, ҳар бир объект бўйича ҳақиқатдаги ижара ҳақи энг кам ижара ҳақидан ошади. Шу боис у бошқа даромадлар таркибида ҳисобга олинади.

Шу тариқа, бошқа даромадлар (Ҳисоб-китобга ­2-илованинг 030, 010-сатрлари ва Ҳисоб-китобнинг 030-сатри) ҳисобот даврида 14 590 минг сўмни (9 060 + 4 530 + 1 000) ташкил қилади.

Солиқ солинадиган ялпи тушум ва солиқ солинадиган база (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040, 0602 ва 060-сатрлари) 196 590 минг сўмга (182 000 + 14 590) тенг.

Ишлаб чиқариш корхоналари учун умумбелгиланган ставка – 5% ЯСТ ҳисоб-китобининг 070-сатрида кўрсатилади.

Экспорт қилувчи корхоналар Ҳисоб-китобга 6-иловада  ЯСТнинг камайтирилган (тузатиш киритилган) ставкасини аниқлайдилар ва уни Ҳисоб-китобнинг 0801-сатрига кўчирадилар. 9 ойлик якунлари бўйича маҳсулот реализациясидан соф тушум 182 000 минг сўмни, улардан экспорт бўйича – 75 000 минг сўмни ёки 41%ни (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 040-сатри) ташкил қилади. ЯСТнинг тузатиш киритилган ставкаси (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 060-сатри; Ҳисоб-китобнинг 080, 0801-сатри) белгиланган ставканинг 50%и тарзида аниқланади ва 2,5%ни ташкил қилади.

9 ойлик якунлари бўйича ЯСТ суммаси (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090, 0901-сатри) 4 914,75 минг сўмни (196 590 х 2,5%) ташкил қилади. ҚҚС ихтиёрий тўланганда ҳисобланган ЯСТ суммасини бюджетга ўтказиладиган ҚҚС суммасига камайтириш мумкин, бироқ ЯСТ суммасининг 50%идан ошиб кетмаган ҳолда, яъни 2 457,375 минг сўмдан ошмаслиги керак.

 

Кейинчалик 9 ой учун ЯСТ суммасини аниқлаш учун бюджетга тўланадиган ҚҚС ҳисоб-китоб қилинади (2439-сон Қарорга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот тўлдирилади). 20%лик ставка бўйича ҚҚС ички бозордаги реализация ва мол-мулкни ижарага бериш хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоблаб ёзилади; экспортга маҳсулот реализациясига нолинчи ставка бўйича солиқ солинади. Таъкидлаш жоизки, ЯСТ ҳисоб-китобида бўлгани каби ҳисобот даври учун ижарага беришдан ҳақиқатда олинган даромад ҚҚС ҳисоб-китобига қабул қилинади.

Ҳисоблаб ёзилган ҚҚС 24 318 минг сўмга (66 000 + 41 000 + 9 060 + 5 530) х 20%) тенг.

Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ортиб борувчи якун билан аниқланади. III чоракда хом ашё етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактуралари бўйича 2 100 минг сўмни ташкил қилади. Мазкур хом ашёнинг 55%и ички бозор учун маҳсулот ишлаб чиқаришда, 45%и – экспорт учун, пул кўринишида эса тегишинча – 1 155 ва 975 минг сўмни сарфланди. Экспорт туркуми хорижий шериклар томонидан қисмларга бўлиб: сентябрь ойида – 60%, октябрь ойида (бу ой ҳисобот даврига кирмайди) – 40% тўланадиган бўлса, ҳисобот даврида қуйидагича ҳисобга олинади:

тўлиқ суммада – ички бозорда товарларни реализация қилиш оборотида фойдаланилган хом ашё бўйича ҚҚС – 1 155 минг сўм;

сентябрь ойида келиб тушган валюта тушумидан улушда – экспортга маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё бўйича ҚҚС – 567 минг сўм (945 х 60%).

Ҳисобот даври учун 6 076,48 минг сўм (4 354,48 + 1 155 + 567) суммасида ҚҚС ҳисобга олинади.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС (ҚҚС ҳисоб-китобининг 050-сатри; ЯСТ ҳисоб-китобининг 100-сатри) 18 241,52 минг сўм (24 318 – 6 076,48) – ЯСТнинг ­50%идан юқорини ташкил қилади. Шу боис ЯСТ суммасини унинг 50%ига тенг бўлган суммага камайтирадиган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади, яъни 2 457,375 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобининг 110-сатри). ЯСТ суммасининг қолган 2 457,375 минг сўмдан (ЯСТ ҳисоб-китобининг 120-сатри) қуйидагилар ўтказилади:

«Камолот» жамғармасига (Ҳисоб-китобнинг 160-сатри) – 196,59 минг сўм (2 457,375 х 8%);

бюджетга (ЯСТ ҳисоб-китобининг 130-сатри) – 2 260,785 минг сўм (2 457,375 – 196,59) ўтказилади.

 

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаш учун ЯСТнинг энг кам миқдори (ер солиғининг 3 баравари) ва ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси таққосланади. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда Бухоро шаҳрида жойлашган ва ижарага берилган хоналарнинг майдонини қўшган ҳолда 1,1 га ер участкаси майдонига эга бўлган саноат корхонаси:

кадастр ҳужжатлари маълумотларига кўра ер участкаси майдонини (1,1 га), яъни ижарага берилган майдонларни чегирмасдан тўлиқ ҳисобга олади;

Бухоро шаҳри бўйича 4-зона учун белгиланган ер участкасининг энг кам ставкасини – 1 га учун 8 550 942 сўмни қўллайди;

асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган корхона сифатида пасайтирилган коэффициентни – 0,5 ни қўллайди.

III чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори:

3 х 1,1 х 8 550 942 х 0,5 / 4 = 3 527,264 минг сўмга тенг.

 

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот чорагидаги солиқ солинадиган ялпи тушумдан ва белгиланган ставкадан (5%) келиб чиқиб (биринчи ярим йилликда ва ҳисобот даврида Ҳисоб-китобнинг 040-сатри кўрсаткичлари фарқи сифатида) ҳисобланади.

III чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 3 776,5 минг сўмни (196 590 – 121 060) х 5%) ташкил қилади. Мазкур сумма энг кам миқдордан ошганлиги боис III чорак учун ЯСТ бўйича қўшимча ҳисоблашлар амалга оширилмайди (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050-сатрида «0» кўрсатилади). Бироқ I чорак учун қўшимча ҳисобланган сумма – 1 350,764 минг сўмни ҳисобга олиш керак,  ушбу сумма Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 060, 070-сатрларида, шунингдек ЯСТ ҳисоб-китобининг ­170-сатрида кўрсатилади.

9 ойлик якунларига кўра ЯСТ (ЯСТ ҳисоб-китобининг 180-сатри) 3 611,549 минг сўмни (2 260,785 + 1 350,764) ташкил қилади. Илгари ҳисоблаб ўтказилган солиқ тўловларини ҳисобга олган ҳолда бюджетга 868,595 минг сўм (3 611,549 – 2 742,954) тўланади.

 

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти солиқ тўловчининг ҳисобварағида етарлича пул маблағлари бўлган тақдирда, тегишли солиқ ёки бошқа мажбурий тўловни тўлаш учун банкка тўлов топшириқномаси тақдим этилган пайтдан эътиборан бажарилган деб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 48-моддаси иккинчи қисми).

Ҳисобварақда етарлича маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, тўлов топшириқномаси 2-картотекага жойлаштирилади ва маблағлар келиб тушганда тўланади. 2015 йилнинг 1 январидан корхонанинг мансабдор шахслари томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этилмаганда ёки ўз вақтида тақдим этилмаганда ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда, ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси олтинчи ва еттинчи қисмлари, 4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонун билан жорий этилган).  

 

3-вазият.

УЛГУРЖИ САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҳИСОБ-КИТОБИ

Корхона Тошкентда маиший техниканинг улгуржи савдоси (аввалги йил якунларига кўра асосий фаолият тури) билан шуғулланади. Бундан ташқари, аҳолидан нақд пул ва пластик карталар бўйича тўловларни қабул қилиб олувчи дўкон мавжуд.

 

Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича товар обороти 39 000 минг сўмни ташкил қилди, шу жумладан:

26 000 минг сўм – улгуржи савдодан;

13 000 минг сўм – чакана савдо, улардан 3 000 минг сўми терминал орқали.

II чоракда солиқ солинадиган ялпи тушумда товар таннархидан паст нархда реализация қилинганлигидан кўрилган зарар – 200 минг сўм ҳисобга олинган.

Кадастр ҳужжатлари бўйича корхона офиси ва омборхоналар жойлашган ер участкасининг умумий майдони 1 668 кв. м га тенг. Майдони 60 кв.м га тенг бўлган дўкон 2 қаватли савдо мажмуасида ижарага олинган.

Ярим йиллик якунлари бўйича бюджетга қўшимча ҳисоблашларсиз 1 952,5 минг сўм ЯСТ ўтказилган.

 

III чоракда қуйидаги кўрсаткичлар шакллантирилди:

10 000 минг сўм – улгуржи товар обороти;

19 000 минг сўм – дўкондаги чакана савдо, улардан 11 000 минг сўми пластик карталар қўллаган ҳолда тўланган.

Июль ойидан корхона ташкилий техникани реализация қилишга воситачилик шартномасини тузди. Шартнома бўйича воситачилик ҳақи реализация қийматидан 4%ни ташкил қилади. III чоракда 50 000 минг сўмлик товарлар реализация қилинган, улар бўйича тўлов комитентлар ҳисобрақамига бевосита келиб тушади (корхона ҳисоб-китобларда иштирок этмайди). 

Чорак мобайнида банк ЯСТ бўйича умумий суммаси 805 минг сўм бўлган бўнак тўловларини ушлаб қолган.

 

9 ойлик учун ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагилар инобатга олинади:

2015 йил 1 январдан бир вақтнинг ўзида улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар учун солиқ солиш тартиби ўзгартирилди. Жорий йилда улар солиқ солинадиган базага нисбатан 5%лик ставка бўйича, яъни илгаригидек турли ставкаларни қўллаган ҳолда чакана ва улгуржи товар оборотига ажратмасдан ЯСТни ҳисоб-китоб қиладилар. Бундай тартиб Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарори билан (10-2-илова) жорий этилган ҳамда МВ ва ДСҚнинг 27.02.2015 йилдаги ММ/04-01-32-14/214/203 ва 13/3-3651-сон, 3.03.2015 йилдаги ММ/04-01-32-14/231/214 ва 16/3-4061-сон қўшма хатларида тушунтирилган;

воситачилик фаолияти бўйича реализациядан тушум сифатида  воситачилик ҳақи суммаси тан олинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Унга 33%лик ЯСТ ставкаси қўлланилади;

улгуржи-чакана савдо билан шуғулланадиган корхоналада ЯСТ бўйича базани (қатъий белгиланган ёки ер солиғининг 3 баравари) белгилаш мақсадида улгуржи ва чакана товар обороти ҳисобини алоҳида-алоҳида юритишга оид мажбуриятлар сақлаб қолинган. Бунда нақдсиз ҳисоб-китоб бўйича барча тушум улгуржи савдога ўтказилади. Ҳисобот чорагида корхона яна бир фаолият турини ўзлаштирганлиги боис, ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлаш учун улгуржи, чакана савдо ва воситачилик фаолияти бўйича кўрсаткичлар таққосланади (фоиз нисбатида). Аниқловчи омил бўлиб ҳисобот чораги якунлари бўйича умумий реализация ҳажмида энг катта улушга эга бўлган корхонанинг асосий фаолият тури ҳисобланади;

корхоналарнинг махсус ҳисобрақамига улгуржи савдо (шу жумладан чакана савдо ва воситачилик фаолиятидан) келиб тушган маблағлар суммасининг 5%ини банк бюджетга ЯСТ бўйича бўнак тўловлари сифатида ўтказилади, қолган қисми асосий ҳисобрақамга ўтказилади (Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга  олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом4). Ҳисобот даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси якуний ҳисоб-китоби солиқлар бўйича ҳисоблаб ўтказилган тўловларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 

III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан қуйидаги тартибда аниқланади.

Бутун корхона бўйича реализация қилишдан соф тушум – 70 000 минг сўмга (39 000 + 10 000 + 19 000 + 2 000) – Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида «Жами» устунида кўрсатилади.

Асосий фаолият тури бўйича устунда товар обороти (улгуржи ва чакана савдо суммаси) – 68 000 минг сўм (39 000 + 29 000), 010-сатрнинг кейинги устунида воситачилик ҳақи – 2 000 минг сўм кўрсатилади.

Асосий фаолият бўйича тушум (Ҳисоб-китобнинг 020-сатри) қуйидагича тақсимланади: улгуржи-чакана савдо – 97% (68 000 / 70 000), воситачилик хизматлари – 3% (2 000 / 70 000).

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) товарлар ва хизматлар реализациясидан соф тушумдан ташқари жорий йилнинг июнь ойида юзага келган товар таннархи ва реализация нархи ўртасидаги тафовут – 200 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 025-сатри) киритилади. Ҳисоб-китобнинг 040-сатри ва 060-сатрининг «Жами» устуни кўрсаткичлари 70 200 минг сўмга тенг. Фаолият турлари бўйича улар қуйидагича тақсимланади: савдо – 68 200 минг сўм, воситачилик хизматлари – 2 000 минг сўм.  

ЯСТ ҳисоб-китоби фаолият тури учун белгиланган ставкалар (5 ва 33%) бўйича амалга оширилади. Терминал орқали келиб тушган тушум – 14 000 минг сўмга (11 000 + 3 000) 5%га пасайтирилган ставка, яъни 4,75%лик ставка қўлланилади. ЯСТ ставкалари Ҳисоб-китобнинг 070, 080 ва 0802-сатрларида кўрсатилади.

 

ЯСТ суммаси қуйидагини ташкил қилади:

савдо бўйича: 14 000 х 4,75% + (68 200 – 14 000) х 5% = 3 375 минг сўм;

воситачилик хизматлари бўйича: 2 000 х 33% = 660 минг сўм.

 

Бутун корхона бўйича 9 ой учун:

3 375 + 660 = 4 035 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 090, 120 ва 130-сатрлари).

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТни аниқлаш учун (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) чорак якунлари бўйича асосий фаолият турини аниқлаш ва ЯСТнинг энг кам миқдорини унинг ҳисоб-китоб суммаси билан таққослаш керак. 3 та фаолият турини амалга оширадиган корхонада III чорак учун умумий реализация ҳажмидаги улушлар қуйидагича тақсимланади:

улгуржи товар обороти – 32% (10 000 / 31 000);

чакана товар обороти – 61% (19 000 / 31 000);

воситачилик хизматлари – 7% (2 000 / 31 000).

Чакана савдо устунлик қилганлиги боис ЯСТнинг энг кам миқдорини Тошкент шаҳрида маиший техника савдоси билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкаси – бир ойда 10 ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. ЯСТ тўловчилар қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга Маълумотнома-ҳисоб-китобни (2449-сон Низомга 1-иловадаги шакл бўйича) тақдим этадилар.

III чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидагича аниқланади:

118 400 х 10 х 3 = 3 552 минг сўм.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (жорий ва ҳисобот давридаги ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри маълумотлари ўртасидаги фарқ) ва белгиланган солиқ ставкаларидан (5 ва 33%) келиб чиқиб аниқланади. У 2 110 минг сўмни (29 000 х 5% + 2 000 х 33%) ташкил қилади.

ЯСТнинг энг кам миқдори унинг ҳисоб-китоб суммасидан кўп бўлганлиги боис III чорак учун ЯСТ 1 442 минг сўмга (3 552 – 2 110) қўшимча ҳисобланади. Ушбу сумма Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 060, 080-сатрларида кўрсатилади ва Ҳисоб-китобнинг 170-сатрига кўчирилади.

Шу тариқа, 9 ой якунлари бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) 5 477 минг сўмни (4 035 + 1 442) ташкил қилади. Биринчи ярим йилликда тўланган ЯСТни ва III чоракда ушлаб қолинган бўнак тўловларини чегирган ҳолда бюджетга 2 719,5 минг сўм (5 477 – 1 952,5 – 805) ўтказилади. 

 

Жиноят кодексининг 184-моддасида фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқларни ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни ЭКИҲнинг 100 бараваридан ортиқ миқдорда содир этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин рўй берган бўлса, (ЭКИҲнинг 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ) билан жазоланиши назарда тутилган. 2015 йилнинг 1 июлидан Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) биринчи марта содир этган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди ва у жавобгарликдан озод қилинади (Президентнинг 15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон Фармони 2-банди).  

 

4-вазият.

ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ ИШЛАБ ЧИқУВЧИ КОРХОНА УЧУН ЯСТ ҳИСОБ-КИТОБИ

Кичик корхона (МЧЖ, «Камолот» жамғармасига ажратмалар тўловчиси) дастурий таъминот ишлаб чиқувчи сифатидаги ўз фаолиятини 2015 йил июль ойидан Тошкент шаҳрида бошлади. Июль-август ойларида 49 000 минг сўмлик қийматга эга 2 лойиҳа буюртмачиларга топширилди. Август ойида корхона белгиланган тартибда дастурлаштиришга ўргатиш курсларини очди. Мазкур хизматларни кўрсатишдан тушум 5 500 минг сўмни ташкил қилди.

 

Янги ташкил қилинган дастурий таъминот ишлаб чиқувчи корхона (ДТ) қуйидагиларни ҳисобга олиши лозим:

ҳисобот даври учун (III чорак) ЯСТ Солиқ кодексига ва белгиланган ставкага мувофиқ белгиланадиган солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунда ЯСТ ставкаси компьютер учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича фаолият қисмида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг умумий реализацияси ҳажмида уларга тўғри келадиган улушга боғлиқ бўлади. Агар у 80%дан юқори бўлса, 5%лик ставка, агарда кам бўлса – 6%лик ставка қўлланилади (Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 10-1-илова). Ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатишдан тушумга 6%лик ставка қўлланилади;

хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналар бюджетга энг кам миқдор –  ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ЯСТ тўлайдилар. Бироқ янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланганлар Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг5 2-бандига асосан давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 6 ой давомида ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмайдилар. Бинобарин, III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисоблаб чиқариладиган сумма бюджетга тўланиши лозим;

корхонанинг 3 ойлик фаолияти якунларига кўра дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва ўзи ишлаб чиққан дастурий таъминотни сотишдан даромадлар умумий хизматлар ҳажмининг 50%идан ортиқни ташкил қилади. Демак, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги уни Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестрига киритиши мумкин. Бу ишлаб чиқувчининг аризасига кўра ихтиёрий равишда ва бепул амалга оширилади. Реестрга киритиш шартлари ва қоидалари Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомда6 белгиланган.

Реестрга киритилиши 2017 йил 1 январга қадар ЯСТ тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзни қўллашга ҳуқуқ беради. Миллий реестрга киритилган ДТ ишлаб чиқувчилар ҳамда агар, 2016 йил якунлари бўйича дастурий таъминот экспорти улар томонидан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50%ини ташкил қилса, ўзи ишлаб чиққан ДТни экспортга реализация қиладиганлар учун унинг амал қилиш муддати 2 йилга (2019 йил 1 январгача) узайтирилади. ЯСТ бўйича имтиёз корхона Миллий реестрга киритилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўлланилади. Имтиёзлар мақсадли эканлигини, бўшаётган маблағлар моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилиши лозимлигини таъкидлаш жоиз. ЯСТ бўйича имтиёздан ташқари, Президентнинг «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон) билан божхона тўловлари, ЯИТ бўйича имтиёзлар ва бошқа преференциялар белгиланган.

 

III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Реализациядан соф тушумни дастурий таъминотни ишлаб чиқишдан, шунингдек ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатишдан тушумлар шакллантиради.

Бутун корхона бўйича реализация қилишдан соф тушум – 54 500 минг сўм (49 000 + 5 500) –  Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида «Жами» устунида кўрсатилади.

Тушумнинг катта қисми – 90% (49 000 / 54 500 х 100) ДТни ишлаб чиқиш ва сотишга тўғри келади. Тегишинча, ушбу фаолият тури ҳисобот чораги якунларига кўра корхонанинг асосий фаолият тури ҳисобланади. Ҳар бир фаолият тури бўйича тушум салмоғи (тегишинча 90 ва 10%) Ҳисоб-китобнинг 020-сатрида кўрсатилади.

Мисолдаги маълумотларга кўра III чоракда солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг ­040-сатри) ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) реализациядан соф тушум – 54 500 минг сўмга тенг. ЯСТ ҳисоб-китобини фаолият турлари учун белгиланган ставкалар бўйича амалга оширамиз:

5% –  ДТни ишлаб чиқиш ва сотишдан тушумга, негаки ушбу тушумнинг салмоғи (90%) 5%лик ставка қўлланилишига имкон беради;

6% –  ўқитиш бўйича хизматлардан тушумга.

III чорак учун ЯСТ суммаси қуйидагини ташкил қилади:

49 000 х 5% + 5 500 х 6% = 2 780 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 090, 120-сатрлари).

Ушбу суммадан «Камолот» жамғармасига 8% – 222,4 минг сўм ўтказилади (Ҳисоб-китобнинг 160-сатри), қолган 2 557,6 минг сўм эса бюджетга ўтказилади (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри). 

 

 

*ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича тавсиялар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади, у «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш»), «Практическая бухгалтерия» («Амалий бухгалтерия»), «Малое предприятие: учет, налоги, право» («Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ») электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланди. Уларни «Norma» gazetalari birlashgan tahririyati» МЧЖ ёки «Norma Ekspert» ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.

 

 

ДИҚҚАТ! Мисолларда ҳисоб-китоб минг сўмда кўрсатилган. ЯСТ бўйича ҳисоботда барча кўрсаткичлар сўмда бутун рақамларда кўрсатилган.

 

 

1I чорак учун ҳисоб-китоб бўйича тавсиялар «СБХ»нинг 14.04.2015 йилдаги 15 (1079)-сонида, II чорак учун 14.07.2015 йилдаги 28-29 (1092-1093)-сонларида чоп этилган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова.

3МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 14.01.2010 йилда 2065-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

5МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

6Давлат алоқа қўмитаси, ИВ ва МВнинг АВ томонидан 26.12.2013 йилда 2541-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар

Прочитано: 2402 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика