Norma.uz
Норма маслахатчи / 2015 йил / № 39 / Биз яшайдиган уй

Эрталабки уйқумни бузманг

Мен кўп квартирали уйда яшайман. Қўшним бедана боқади, қуш солинган қафасни уйга туташ ҳудуддаги дарахтга илиб қўяди. Бедананинг сайраши ухлашга халақит беради. Қандай қилиб қўшнимга қуш боқишини тақиқлаш мумкин?

Ольга.

 

– Қадимда беданалар сайраши туфайли булбуллар билан тенг қадрланган. Уларнинг сайрашидан уйғониш юқори даражада ҳузур-ҳаловат бахш этади деб ҳисобланган. Мутахассисларнинг ҳисоблашича, унинг овози кишига хуш ёқади ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Квартираларида қуш боқиш имкониятига эга бўлмаган бедана овози мухлислари уларнинг сайрашини Интернетдан кўчириб олишлари ва атрофдагиларга халал бермаган ҳолда ундан завқланишлари бежиз эмас.

Азал-азалдан бедана сайрайдиган жойда тинчлик ва аҳиллик ҳукм суради, қуш уйга ризқ-насиба ва барака олиб келади деб ҳисобланган. Бироқ, чамаси, одамлар сингари, сайроқи қушларнинг ҳаммасини ҳам чиройли овозга эга деб бўлмайди. Эҳтимол, сизнинг омадингиз келмай, қўшнингиз овози ёқимсизроқ қуш боқаётгандир?

Агар бизнинг далилларимиз сизни ишонтирмаган ва қушнинг сайраши сизни асабийлаштираётган бўлса, масалани қўшнингиз билан келишиб ҳал қилмоғингиз керак. Агар у сизга қулоқ солмаса ва у билан келиша олмаётган бўлсангиз, бедана уйда яшовчиларнинг бошқаларини ҳам безовта қилаётганлигини аниқланг. Эҳтимол, ушбу масала бўйича фикрлар фарқланар. Агар кўпчилик бедананинг сайрашига қарши бўлса, қўшнингизга уйда яшовчиларни бедананинг сайрашидан халос қилиш талаби билан мурожаат қилинг. Агар бедананинг мухлислари кўп бўлса, паррандаларнинг сайрашидан роҳатланишдан бошқа иложингиз қолмайди.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 3742 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика