Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 38 / Амалий бухгалтерия

Таътилдан таътилга

Ходимамиз январь–февралда болани парваришлаш таътилидан муддатдан аввал чиқди. У қисқартирилган иш куни режимида ишлаб, иш ҳақи ва нафақа олар эди. Март ойида у яна болани парваришлаш таътилига чиқди. 2015 йил 15 сентябрда боласи 2 ёшга тўлди, ходима унга 24 кунлик меҳнат таътили беришларини сўраб ариза берди. Бу ҳолда унга таътил пули қандай ҳисобланиши керак?

Меҳнат таътили тугаганидан кейин у боласи 3 ёшга тўлгунча ҳақ тўланмайдиган болани парваришлаш таътилига чиқмоқчи. Ходима таътил тугаганидан кейин яна ҳақ тўланадиган меҳнат таътили олса бўладими? Агар олиши мумкин бўлса, бундай ҳолда унга таътил пули қандай ҳисобланади?

Г.Галимуҳамедова,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Таътил ҳақи ҳисоб-китоб кунида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан белгиланадиган ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб, ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар суммасининг 1/12 қисмига кўпайтирган ҳолда ҳисобланади (Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарори билан тасдиқланган). Лавозим маошидан ошадиган тўловларнинг (тарифдан ташқари тўловнинг) 1/12 қисмини аниқлашда ходимнинг таътилга чиқиш пайтидан аввалги 12 ойга тенг ҳисоб-китоб даври ҳисобга олинади. Ходимангизга боласи 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш таътили тугаганидан кейин 2015 йил сентябрида бериладиган таътилга ҳақ тўлаш учун ҳисоб-китоб даври бўлиб 2015 йил август – 2014 йил сентябрь ҳисобланади.

Таътил ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун 2015 йил сентябрдаги лавозим маоши (тариф ставкаси) қабул қилинади. Агар 2015 йил январь–февралда ходимага, иш ҳақидан ташқари, суғурта бадаллари солинадиган тарифдан ортиқча тўловлар ҳисобланган бўлса, улар таътил ҳақи ҳисоб-китобида лавозим маошидан ошадиган тўловларнинг 1/12 қисмида ҳисобга олиниши керак. Бунда ходимага тўланадиган болани парваришлаш нафақаси таътил ҳақи ҳисоб-китобида ҳисобга олинмайди, чунки ундан суғурта бадаллари ушланмайди.

 

МИСОЛ. Лавозим маоши 2015 йил сентябрида, штат жадвалига кўра, 500 000 сўмни ташкил этади. Январда ходимага 200 000 сўм мукофот ҳисобланган. Таътил ҳақи ҳисоб-китоби учун ўртача кунлик иш ҳақи 20 341 сўмни (500 000 + 200 000 / 12) / 25,4), таътил ҳақи суммаси 488 184 сўмни (20 341 х 24 кун) ташкил этади. Агар 2015 йил январь–февралида иш ҳақидан ташқари ҳеч қандай ҳисобланма қилинмаган бўлса, таътил ҳақи 472 441 сўмни (500 000 / 25,4 х 24 кун) ташкил этади.

 

Бола 3 ёшга тўлгунча уни парваришлаш бўйича иш ҳақи сақланмайдиган таътил тугаганидан кейин ходима таътилга чиқа олади. Ушбу ҳолда ходиманинг корхонадаги иш стажидан келиб чиқиб таътилга чиқиш ҳуқуқи бор-йўқлигини белгиланг. Йиллик асосий таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киради:

иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт;

ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин унинг иш жойи (лавозими) сақланган вақт, бундан болани парваришлаш учун қисман ҳақ тўланадиган таътил ва иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати 2 ҳафтадан кўп бўлган таътиллар мустасно;

Меҳнат кодексининг 142-моддасига мувофиқ бошқа даврлар.

Бола 2 ёшга тўлгунча қисман ҳақ тўланадиган ва 3 ёшга тўлгунча ҳақ тўланмайдиган болани парваришлаш таътилларининг вақти, башарти жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида, шунингдек корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилмайди (МК 234-моддасининг олтинчи қисми).

Шу тариқа, бола 3 ёшга тўлгунча уни парваришлаш таътили тугаганидан кейин, агар таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажидаги даврлар мавжуд бўлса, ходимага ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилиши мумкин.

Светлана КИМ,

«Norma Ekspert» мутахассиси.

Прочитано: 2289 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика