Norma.uz

Корхонада тижорат сири қандай сақланади

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 2015 йил 10 февралда Корхоналарда (ташкилотларда) тижорат сири режимини ўрнатиш бўйича услубий тавсияларни тасдиқлади, ундаги қоидалар тавсия тусига эга.

 

Ҳужжатда, асосий тушунчалардан ташқари, корхонада тижорат сири режимини ўрнатиш; корхонанинг тижорат сирини ташкил эта олмайдиган маълумотларни белгилаш; тегишли ахборотга «тижорат сири» грифини қўйиш; корхона ходимларининг ушбу ахборотдан фойдалана олишини ташкиллаштириш ҳамда уни тўхтатишга доир ҳаракатлар тартиби, шунингдек бошқа тавсиялар келтирилади.

Услубий қўлланманинг алоҳида бобларида хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро хатти-ҳаракатларида ва мазкур ахборотни давлат органларига тақдим этишда тижорат сирини муҳофаза қилишни таъминлаш, тижорат сирини ташкил қилувчи ҳужжатлар ва бошқа ахборот ташувчиларни корхонага келиб тушганда ва ундан чиқиб кетганда ҳисобга олиш, сақлаш, маркировкалашни ташкил қилиш, шунингдек ташкилотда тижорат сири режимига риоя этилишини назорат қилишга доир тушунтиришлар берилади.

Ҳужжат билан тижорий жиҳатдан қимматли ахборот тижорат сири мақомини олиши ва корхонада тижорат сири режими жорий қилинганидан кейингина қонун билан муҳофаза қилиниши белгиланди.

Услубий тавсиялар «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонунга (11.09.2014 йилдаги ЎРҚ-374-сон) мувофиқ қабул қилинди.

Шуни эслатиб ўтамизки, юқоридаги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ тижорат сири – учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот мулкдори унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради.


www.csm.gov.uz
хабарлари асосида.

Прочитано: 3616 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика