Мен хорижда яшайман. Агар эски паспортимни 31.12.2015 йилга қадар биометрик паспортга алмаштиришга улгурмасам, нима бўлади?
Фарид.
– Агар сиз паспортни кўрсатилган муддатда алмаштирмасангиз, қўлингизда ҳақиқий бўлмаган паспорт бўлади. Ўзбекистондан ташқарида бўлганингиз боис Ўзбекистон Республикасининг элчихонасига республикага қайтиш учун ҳужжат беришларини сўраб мурожаат қилишингиз керак. Паспорт тизимини бузганлик учун жавобгарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида назарда тутилган.
Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ,
эксперт-юристимиз.