Ёзда таътилга чиқмоқчимисиз – буни қишда, аниқроғи календарь йилнинг охирида режалаштиринг. Бу Меҳнат кодексимизда (143-модда) назарда тутилган: йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади. Жадвал кейинги йилга ходимларнинг таътилларини тақсимлаш вақтини (навбатлиликни) акс эттиради.
Йиллик таътиллар жадвали календарь йил охирида тузилади. Уни одатда кадрлар бўлимининг ходими, агар бундай бўлим бўлмаса, ушбу вазифалар зиммасига юкланган шахс ишлаб чиқади.
Жадвал эркин шаклда тузилади. Асосийси, унда қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар очиб берилиши керак:
таркибий бўлинма (бўлим)нинг номи;
ходим эгаллаган лавозимнинг номи;
ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
ходимнинг табель рақами;
таътилнинг иш кунларидаги муддати;
таътилга чиқиш санаси.
________________________________
(ташкилотнинг номи)
|
|
Код
|
|
|
КТУТ бўйича шакл
|
|
|
«КЕЛИШИЛГАН» «ТАСДИҚЛАЙМАН»
Касаба
уюшмаси раиси ________________ Раҳбар ____________________
(лавозим)
20__ й. «____» _______________ 20__ й. «____» ______________
Ҳужжат рақами |
Тузилган сана |
Йилга
|
|
|
|
|
|
|
|
|
(шахсий имзо)
|
|
(имзо расшифровкаси)
|
ТАЪТИЛЛАР ЖАДВАЛИ
20__ й. «____» __________
Таркибий бўлинма
|
Штат жадвалига кўра лавозим (ихтисослик, касб)
|
Фамилияси, исми, отасининг исми
|
Табель рақами
|
Таътил
|
|
||||
Иш кунлари сони
|
сана
|
таътилни ўзгартириш (кўчириш, чақириб олиш)
|
Изоҳ
|
||||||
режалаштирилгани
|
ҳақиқатда
|
асос (ҳужжат)
|
тахмин қилинаётган таътил санаси
|
||||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Кадрлар хизмати
раҳбари __________________ ____________________ ___________________
(лавозим) (шахсий имзо) (имзо расшифровкаси)
Режалаштириш босқичида 1–6-устунлар тўлдирилади. Бундай вариантда таътиллар жадвали касаба уюшмаси қўмитаси ёки бошқа вакиллик органи билан келишилади ва корхона директори томонидан тасдиқланади.
Жадвални тузиш чоғида ходим фойдаланмаган таътиллар ҳисобга олиниши керак.
Агар ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ходимнинг таътили қисмларга бўлинса, унда 6-устунда таътилнинг ҳар бир қисми календарь кунлари сони, бироқ алоҳида сатрларда кўрсатилади.
Таътилдан ҳақиқатда фойдаланиш, шунингдек уни кўчириш тўғрисидаги устунлар (7–10-устунлар) ходимларнинг таътилга чиқиши ёки улар муддатларининг турли сабабларга кўра ўзгаришига қараб тўлдирилади. Хусусан, 7-устунга ходимнинг таътили ҳақиқатда тугаганидан кейин белги қўйилади, 8-устунда ҳужжатлар – таътилни кўчириш асослари (ходимнинг аризаси, корхона раҳбарининг таътилни кўчириш (ходимни чақириб олиш) тўғрисидаги буйруғи), 9-устунда – тахмин қилинаётган таътил санаси келтирилади.
Таътиллар жадвали иш берувчи ҳам, ходимлар ҳам бажариши мажбурий бўлган локал меъёрий ҳужжат ҳисобланади. Яъни иш берувчи ҳам, ходим ҳам жадвал билан белгиланган таътилга чиқиш вақтини бир тарафлама тартибда ўзгартиришга ҳақли эмас. Уни фақат ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ўзгартириш мумкин.
Таътиллар жадвалида аниқ сана эмас, балки ходимнинг таътилга чиқиш ойи кўрсатилиши мумкин. Бироқ бу ходим таътилга жадвалда қайд этилган ойнинг 1-кунидан чиқишини билдирмайди. Яъни таътилнинг бошланиш санасини фақат 1 ёки 15-кунга мувофиқлаштириш керак эмас (бироқ кўпинча айни ҳисоб-китобларнинг «қулай» бўлиши учун шундай қилинади).
Корхона раҳбари тасдиқлаган таътиллар жадвали корхонанинг барча ходимлари эътиборига етказилиши керак. Ходимларни бир неча усул билан хабардор қилиш мумкин:
у билан ходимлар танишиши учун эълонлар тахтасига илиб қўйиш;
ходимлар у билан танишганлиги ва таътил бошланиши санасига розилиги тўғрисида белги қўйиш учун таътиллар жадвалига қўшимча устун киритиш;
ходимларни таътил бошланадиган сана тўғрисида тилхат олиб таништириш.
Бироқ бу иш берувчининг таътил бериш вақти ҳақида ҳар бир ходимни таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиш (МКнинг 144-моддаси) мажбуриятини истисно этмайди. Хабарномани хабардор қилинаётган ходимдан тилхат олиб ёзма шаклда бериш керак.
Комила КАРИМОВА,
«Norma Ekspert» мутахассиси.