Norma.uz
Норма маслахатчи / 2014 йил / № 52 / Аудитор хабарномаси

Менда шундай фикр бор

Светлана ГОЛОСОВА, «TRI-S-Audit»

аудиторлик ташкилоти директори:

Бугунги кунда аудит ўтказиш учун компания танлашда асосий мезон баҳо бўлиб турибди. Баҳо қанча арзон бўлса, шунча яхши деб қарашади. Лекин бу тўғримикан?! Ўз амалиётимда устав сармоясида давлат улуши бўлган корхоналарнинг важ-корсонларини кўп эшитганман, улар бошқа мезонларни ҳам жон-жон деб эътиборга олган бўлардилар. Аммо текширув вақтида прокуратура ёки Ҳисоб палатасида пул маблағлари сарфиётининг самарадорлиги масаласи муаммо бўлиб қолади. Ана шунда қанча арзон бўлса, шунча яхши деган гап муҳим бўлиб қолади. Шу муносабат билан бозорда маҳсулот харид қилаётганда сиз учун унинг арзон баҳода бўлиши асосий омилми, деган муқобил савол бергим келади. Йўқ, одатда, ҳаётда одам баҳоси жўяли (аммо ҳамиша ҳам энг арзон эмас) ва сифати қаноатланарли маҳсулотни танлайди.

Бошқача қилиб айтганда, кўрсатилаётган хизмат сифати барибир қўшимча мезон бўлиб қолаверади. Хўш, аудиторлик хизматларининг сифатини қандай билса бўлади? Бир вақтлар Аудиторлар палатаси аудиторлик хизматлари учун қўшимча кўрсаткичларни ҳам инобатга оладиган тендер ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тайёрлаган эди. Аммо ғоя ҳар қанча яхши бўлгани билан ҳужжат лойиҳалигича қолиб кетди. Бу ҳужжатга қайтиш, уни ишлаб маромига етказиш, тасдиқлаш, эълон қилиш ва тендер ўтказишда фойдаланишга тавсия этиш зарур. Бу эса, аудитда демпингдан холи бўлиш имконини беради, ўртача баҳоларни аниқлашга ёрдами тегади. Натижада нархи энг арзон эмас, балки иши энг самарали аудиторлик ташкилотини танлаб олиш мумкин бўлади. Кўрсатилаётган хизмат сифатли, ижрочи эса ишончли бўлиши учун аудиторлик ташкилотларининг рейтингини эътиборга олмоқ зарур. Рейтингни, агар унинг кўрсаткичлари сифат мезонларини кўпроқ даражада инобатга оладиган бўлса, ҳар йили ўтказиб бориш керак. Тавсияномасини суриштириш, унинг бозордаги фаолият муддатига эътибор қаратиш, мижозлардан аудиторлик ташкилотининг ишига унинг ўзи эътироф этган эътироз бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш мақсадга мувофиқ кўринади.

Буюртмачи билан аудиторлик ташкилоти ўртасидаги шунчаки хайрихоҳлик ҳам танишиш мақсадидаги суҳбатлашув асносида юзага келади ва илиқ, дўстона муносабатлар ўрнатишга, иш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Ана шу омиллар аудитни шунчаки, хўжакўрсин учун эмас, балки аудиторнинг ишидан имкон қадар кўпроқ фойда бўладиган тарзда ўтказиш имконини беради.

Аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботдаги маълумотлар тўғрилигини билимдонлик билан баҳолашдан ташқари, корхона фаолиятини ривожлантириш, сарф-харажатларини мақбуллаштириш юзасидан яхши тавсиялар бериши лозимлигини, мижоз фаолиятининг турли қирраларини эътиборга олиши, мижознинг бизнес ва солиқ бобидаги таҳдид ва таваккалчиликларига баҳо бериши лозимлиги ва бу иш юқори малакали, яхши мутахассислар томонидан амалга оширилиши мумкинлигини ҳисобга олиб, сифат кўрсаткичларига риоя этишни унутмаган ҳолда иш тутиш ўз навбатида кўп меҳнат талаб қиладиган хизматлар ошишига олиб келади.

Бу эса арзонга тушадиган иш эмас. Бинобарин, бунда нарх (баҳо) асосий кўрсаткич бўла олмайди.

 

P.S.

Ташқи аудиторлик ташкилотини танлаб олиш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқишга доир фикр-мулоҳазалар, шарҳлар ва таклифларингизни norma.uz сайти орқали билдиришингиз мумкин.

Прочитано: 2104 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика