Бизнинг корхонамиз қайта ишловчининг хом ашёси (лайкра иплари)ни қўшган ҳолда трикотаж газламаларни тўқиш бўйича давал хизматларини кўрсатишга шартнома тузди. Буюртмачи бизга лайкрали хом сурпларни тайёрлаш учун пахтадан тайёрланган 1 000 кг тўқув ипларини юборди. Қайта ишловчи 200 кг лайкра ипларини қўшди.
Давал хом ашёсини қайта ишлаш чоғида биз қўшган лайкра ипларимизни ҳисобдан чиқариш бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Л.Аметова,
хорижий корхона МЧЖ бухгалтери.
– Давал хом ашёсини бериш ва қайта ишлаш Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (молия вазирининг АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) мувофиқ ҳисобга олинади. Муҳим жиҳати шундаки, хом ашёга ва ундан тайёрланган маҳсулотга эгалик қилиш ҳуқуқи қайта ишловчига ўтмайди – у фақат буюртмачига тайёр маҳсулотни бериш билан хом ашёни қайта ишлаш хизматларини кўрсатади. Хом ашё олинганлиги қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки давал хом ашёни бериш юкхатлари билан расмийлаштирилади. Давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот буюртмачига қайтариб берилганда, давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича ишларнинг ҳақиқатда бажарилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура, шунингдек давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва давал хом ашёсининг ишлатилиши тўғрисида ҳисобот расмийлаштирилади (кўрсатилган Низомнинг 20-банди). Давал хом ашёсини қайта ишлашда фойдаланилган ўз хом ашёсининг қиймати уни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар таннархига ҳисобдан чиқарилади.
Қайта ишловчининг бухгалтерия ҳисобида қайта ишлашга оид операциялар қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Тузилган шартномага мувофиқ давал хом ашёси (пахтадан тайёрланган тўқув иплари) олинди
|
003
|
|
Буюртмачидан бўнак олинди
|
5110
|
6310
|
Давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича харажатлар акс эттирилди
|
2010
|
0200; 6710; 6520 |
Қайта ишловчининг маҳсулот (трикотаж газлама) тайёрлашга кетган ўзининг материаллари (лайкра иплари) ҳисобдан чиқарилди
|
2010
|
1000
|
Олинган давал хом ашёсининг қайта ишланиб ва қайта ишланган маҳсулот буюртмачига қайтариб юборилгандан кейинги қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
|
003
|
Ўз материалларидан фойдаланилганлигини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлардан олинган даромад акс эттирилди
|
4010
|
9030
|
Бажарилган ишлар таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
9130
|
2010
|
Буюртмачидан олинган аввалги бўнак ҳисобга олинди
|
6310
|
4010
|
Ирина АХМЕТОВА,
экспертимиз.