Биз ёрдамчи пудрат усулида қурилиш фаолиятини амалга ошириш учун олди-сотди шартномасига кўра Россияда минорали кран сотиб олдик.
Мазкур харидни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?
С.Бердиев,
МЧЖ бухгалтери ёрдамчиси.
БОШЛАНҒИЧ ҚИЙМАТ – ШУНЧАКИ ТОВАРДАГИ НАРХНОМА ЭМАС
5-сон БҲМСнинг1 10-бандига биноан ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар ҳисоботга бошланғич қиймати бўйича қабул қилинади. Мазкур Стандартнинг 11-бандига мувофиқ унинг таркиби қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
а) активларни етказиб берувчиларга тўланадиган суммалар;
б) асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
в) божхона божлари ва йиғимлари;
г) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
д) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
е) асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
ж) асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;
з) асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;
и) активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган сармоя ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.
ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАН – СЎМГА
Харид қилиш чоғида қиймати хорижий валютада ифодаланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати божхона юк декларациясини тўлдириш санасидаги ЎзР Марказий банки курси бўйича суммани хорижий валютада ҳисоблаб ўтказиш йўли билан сўмда юқорида санаб ўтилган харажатларни қўшган ҳолда белгиланади (5-сон БҲМСнинг 13-банди).
Шунингдек четдан келтирилаётган асосий воситаларнинг харид қийматини аниқлашда ҳам Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомга2 амал қилиш керак бўлади, унга кўра харид қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:
С = Шқ + Т + Бх.,
бу ерда
С – четдан келтирилган активларнинг харид қиймати;
Шқ – божхона юк декларациясини тўлдириш санасидаги Марказий банк курси бўйича ҳисобланган уларнинг шартнома қиймати;
Т – божхона тўловлари. Ўзининг эҳтиёжлари учун четдан келтирилган асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисобда бошланғич қиймати бўйича ҚҚС суммасини қўшган ҳолда акс эттирилади;
Бх – четдан келтирилган активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар. Улар Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг3 1.1.12-бандига ва 5-сон БҲМСга мувофиқ шакллантирилади.
ҲИСОБ ЮРИТИШ – МУҲИМ ИШ
Сизнинг ҳолатингизда қурилиш минорали кранини монтажни талаб қилувчи ҳамда фақатгина унинг қисмлари йиғилгандан кейин амалга киритилиши мумкин бўлган ўрнатиладиган асбоб-ускунага киритиш керак. Четдан келтириладиган мазкур асосий воситани харид қилиш билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Олиб кирилган асбоб-ускуна божхона юк декларациясини тўлдириш санасидаги Марказий банк курси бўйича кирим қилинган
|
0720
|
6010
|
Асбоб-ускунанинг қийматига турли хил қўшимча ишлаб чиқариш хизматлари киритилган
|
0720
|
2310
|
Асбоб-ускунани етказиб бериш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган иш учун иш ҳақи ҳисобланган
|
0720
|
6710
|
Асбоб-ускунани харид қилишда ҳисобланган иш ҳақи бўйича давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар амалга оширилган
|
0720
|
6520
|
Асбоб-ускунани харид қилиш, етказиб бериш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган турли харажатлар ҳисобдор шахслар томонидан тўланган
|
0720
|
4220–4290; 6970 |
Четдан келтирилганда юзага келадиган ва белгиланган тартибда харид қийматига киритиладиган божхона тўловлари ва бошқа харажатлар суммаси акс эттирилган
|
0720
|
6990
|
Асбоб-ускуна ўрнатиш учун монтажга топширилган (монтажга тайёргарлик кўриш бошланган пайтдан)
|
0820
|
0720
|
Асбоб-ускунани монтаж қилишда фойдаланиладиган асосий воситаларнинг эскириши харажатларга киритилган
|
0820
|
0200
|
Қурилиш ва бошқа материаллар монтаж қилинганда ишлатилган қиймат харажатларга киритилган
|
0820
|
1010–1090
|
Монтаж вақтида у томондан кўрсатилган қўшимча ишлаб чиқариш хизматлари ҳисобдан чиқарилган
|
0820
|
2310
|
Монтажчилар ва пудратчиларга монтаж вақтида улар томонидан кўрсатилган ишлар ва хизматлар учун қарздорлик акс эттирилган
|
0820
|
6010; 6990
|
Келгуси даврлар харажатларининг тегишли қисми монтаж бўйича харажатларга киритилган
|
0820
|
3100
|
Монтаж вақтида банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ва мақсадли жамғармаларга тўловлар бўйича турли суммалар ҳисобланган
|
0820
|
6710; 6520
|
Ҳисобдор шахсларнинг улар томонидан монтаж вақтида амалга оширилган харажатлар бўйича қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди
|
0820
|
4220–4290; 6970 |
Асосий воситалар объекти унинг харид қилиниши ва монтаж қилиниши натижасида бошланғич қиймати бўйича фойдаланишга топширилди
|
0130
|
0820
|
1«Асосий воситалар» (молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).
2МВ, ИВ, ДСҚ, МБ бошқаруви ва Давстатқўмнинг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
3ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган.
Ирина АХМЕТОВА,
экспертимиз.