Сотаётганингда тортиб бер, олаётганингда ҳам тортиб ол.
***
Сотаётиб, харид қилаётиб ва қарзини тўлаётиб ўзини яхши ва мардларча тутган одамни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин.
***
Бировингиз бошқангизнинг савдосига аралашмасин. Олиш нияти бўлмай атайин нархини оширманг.
***
Садақа Аллоҳнинг ғазабини сўндиради ва хунук ўлимдан сақлайди.
***
Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган кимса ё яхши гап гапирсин ёки жим турсин!
(Бухорий ривояти)
***
– Қандай даромад хайрлироқ ва яхшироқ, эй расулуллоҳ? – дея сўрашди.
– Касб қилиб топилган ва алдовсиз тижорат орқали келган даромад, – дея жавоб бердилар ул зот (сав).
***
Ҳалол, ишончли савдогар пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади.
***
Ҳаром билан вояга етган вужуд жаннатга кирмайди.
(Табароний ривояти)
***
Ризқ қулни ажалдан кўра кўпроқ қидиради.
(Баззор ривояти)
***
Кишининг ҳаётлик чоғида берган бир дирҳам садақаси, ўлаётиб берадиган юз дирҳам садақасидан яхшироқдир.
(Абу Довуд ривояти)