Norma.uz
СБХ / 2014 йил / № 29 / Амалий бухгалтерия

Таътилга чиқиш учун буйруқ берилди...

Қуйидаги ҳолда таътил пулини ҳисоблаб чиқаришда ёрдам беришингизни сўраймиз.

Ходимнинг иш йили 2010 йил сентябрдан ҳисобланади. У 2014 йил 20 февралдан бошлаб 30 иш куни ҳисобида 2013 йил сентябрдан 2014 йил сентябргача бўлган давр учун таътил олди. Унинг маоши таътилга чиқиш кунида 800 000 сўмни ташкил қилди, моддий ёрдам – 800 000 сўм, 2013 йил учун чораклик мукофотлари: февраль – 90 000 сўм, май – 150 000 сўм, август – 180 000 сўм, ноябрь – 200 000 сўм ва 2014 йил февраль учун – 216 000 сўм. Бухгалтерия таътил пулини фақат амалда ишланган ойлар – 2013 йил сентябридан 2014 йил февралигача, яъни 15 иш куни учун тўлади, бунда ходим тўлиқ йил ишламаганлигини важ қилиб кўрсатди.

Агар ходим таътилга жорий йилнинг декабрида чиқса, бу ҳолда таътил пули қандай ҳисоб-китоб қилинади?

Агар иш йили 2013 йил сентябридан 2014 йил сентябрига қадар ҳисобланса, жадвалда таътил март ёки бошқа ойга режалаштирилган бўлса, корхона раҳбари навбатдаги меҳнат таътилини бермасликка ҳақлими?

Агар жадвалда таътил май ойида назарда тутилган, ходим эса уни январда бериш тўғрисида ариза берган бўлса, раҳбар унга таътил бермасликка ҳақлими?

Корхонадаги тартибга кўра, буйруқ таътилнинг тўлиқ тегишли кунларига чиқарилади, ҳақ эса фақат амалда ишланган ойлар учун тўланади, бунда ходим таътилнинг барча тегишли кунларидан фойдаланади. Бу қанчалик тўғри?

 

– Анчадан бери ишлаётган ходимга таътил раҳбарнинг буйруғига кўра, 30 иш куни учун берилиши сабабли, таътил ҳақи ҳам 30 кун учун ҳисобланиши ва тўланиши керак. Унинг суммаси ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобланади, у ҳисоблаб чиқариш кунидаги лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда, уни ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар суммасининг ўн иккидан бирига оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарорига 6-илова).

Таътил пули ҳисоб-китобига таътилга чиқиш кунидаги лавозим маоши ва таътилга чиқиш арафасидаги 12 ой мобайнида, яъни 2013 йил февралдан 2014 йил январгача бўлган даврда ҳисобланган мукофотлар киритилади. Моддий ёрдам ҳисоб-китобга киритилмайди – у ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайдиган бошқа даромадлардир (Солиқ кодексининг 178, 306-моддалари). Шу тариқа, ўртача ойлик иш ҳақи 851 667 сўмни (800 000 + (90 000 + 150 000 + 180 000 + 200 000) / 12), таътил пули эса 1 005 906 сўмни (851 667 / 25,4 х 30) ташкил этади.

Ходим таътилга шу йилнинг декабрида чиққанда таътил пули ҳисоб-китоби худди шундай тартибда бажарилади, бунда ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби 2013 йил декабрдан бошлаб 2014 йил ноябрга қадар 12 ойлик давр учун амалга оширилади.

Ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим (Меҳнат кодекси (МК)нинг 146-моддаси). Ушбу ҳолда таътил пули аризада кўрсатилган иш кунларидан келиб чиқиб ҳисобланади ва тўланади. Мисол учун, агар ариза 16 иш кунига ёзилса, таътил пули ҳам уларнинг кўрсатилган сонига ҳисобланади ва тўланади.

Ҳақиқатда ишланган ойлардан таътил пули ҳисоб-китоби (ишланган вақтга мутаносиб равишда) биринчи йил ишлаётган ходимларга ёки ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун ушлаб қолиш билан бирга ходим ишдан бўшаётганда амалга оширилади (МКнинг 164-моддаси).

Таътил ходимларга ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши ва ундан фойдаланилиши лозим (МКнинг 143-моддаси). Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўрагина жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаслиги мумкин. Ушбу ҳолда ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим. Йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади. Жадвал йиллик таътилларни бериш навбатини белгилайди, таътил ҳақини тўлаш харажатларини тенг маромда тақсимлаш мақсадида ишлаб чиқилади ва у тахминий жадвал ҳисобланади. Жадвалда белгиланган вақт ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин (МКнинг 144-моддаси).

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 3327 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика