Тошкент шаҳри бўйича 2012 ва 2013 йилларда ЯСТни ҳисоблашда ер солиғининг қандай ставкаси қўлланган?
– ЯСТнинг энг кам миқдори жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда тўланадиган ЯСТ суммасини аниқлаш учун тўловчилар мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкаларини қўллайдилар.
Тошкентда ер солиғининг энг кам ставкаси 1-зонага тўғри келар эди. 2012 йилда у 1 га учун 9 423 127 сўмни (Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарорига 19-илова), 2013 йилда – 10 836 596 сўмни (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 19-илова) ташкил этган.
2014 йил 1 январдан бошлаб пойтахтда зоналарга ажратиш тартиби ўзгарганлигига эътиборингизни қаратамиз – 14 зона ўрнига 5 зона белгиланди. Ер солиғининг энг кам ставкаси бешинчи зона учун белгиланган, у 1 га учун 15 000 000 сўмни ташкил қилади (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорига 19-илова).
Сергей ГУРВИЧ,
экспертимиз.