28.03.2016
Тезроқ сотишни кўзлаб
Асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган (ХХТУТ коди – 71150) ЯСТ тўловчи корхона кейинчалик сотиш учун товар харид қилди. Бир неча ойдан кейин етказиб берувчи ва харидор илгари олинган товар бепул асосда берилаётганлиги ҳақида қўшимча битим туздилар. Бепул бериш суммаси ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилди. Шунга асосланган ҳолда корхона муассиси маблағлар айланишини тезлаштириш мақсадида мазкур товар қолдиғининг нархини пасайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Товарнинг нархи арзонлаштирилди. Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводка берилди: дт 9430; номенклатура бўйича товарни арзонлаштириш суммасига кт 2910. Товарнинг арзонлаштирилган суммасига ЯСТ солиниши керакми? далее...»» |
28.03.2016
Ахборот: қулай, жозибадор ва тезкор
Бош прокуратура ўз расмий сайтининг янги версиясини ишлаб чиқди далее...»» |
28.03.2016
Қайта ишлаш – ишлаб чиқариш эмас
ЯСТ тўловчи корхона тикув маҳсулотларини (ХХТУТ коди – 17210) ишлаб чиқаради. 2015 йил январь–май ойларида у қайта ишлашга берилган хом ашёдан буюмлар тикди, июнь–декабрь ойларида иш ҳажмлари йўқлиги туфайли фаолият юритмади. Корхона ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш чоғида фаолият амалга оширилмаган ҳисобот даврларида ишлаб чиқарувчи корхона сифатида пасайтирувчи 0,5 коэффициентини қўллаши мумкинми? далее...»» |
28.03.2016
Умумий овқатланиш учун 6 маротаба кам
Хоналарни умумий овқатланиш корхоналари учун ижарага бериш фаолиятидан олинадиган даромадлардан ЯСТ қандай ставкада тўланади – турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган корхоналар учун бўлганидек 30%данми ёки 5%данми? далее...»» |
28.03.2016
Бухгалтер аудиторнинг «укаси» экан...ми
ёки молиявий ҳисобот борасидаги бўлажак ўзгаришлар бухгалтерлар жамоаси олдидаги қанақа профессионал муаммоларни очиб бермоқда далее...»» |
28.03.2016
Куз ғамини қишда енг
Минтақа мева-сабзавотчилик тармоғининг экспорт салоҳиятига бағишланган Фарғона форуми йирик хорижий савдо тармоқлари ҳамда харид этувчи компанияларни жалб этиш учун яхши намойиш ва бизнес майдончаси бўлиб қолди. Чет элликлар ихтисослаштирилган кўргазмада товарни бор «бўй-басти» билан кўришга муваффақ бўлдилар. Янги мева ва сабзавотлар, қуруқ мевалар, дуккакли маҳсулотларни «Qubbo Meva-Sabzavot», «Roshidon Agro», «Mастона Осиё Ҳамкор», «Zafar Eldor Kelajagi», «Quvasoy Suxofrukt» агрофирмалари, «Мастона» АЖ ва бошқа аграр соҳа намояндалари ўзларининг намойиш стендлари ва столларига жойлаштирдилар. далее...»» |
28.03.2016
Кишининг ўз меҳнати билан топган нонидан кўра мазалироқ нарса йўқ
Март ойи. Баҳорда сув-жилғаларнинг пишқириб оқиши, дарахтларнинг гулларга бурканиши табиатдаги ғайрат-шижоатнинг жўш урганидан дарак беради. Баҳор ойида мамлакатимизда анъанавий «Ташаббус» кўрик-танловининг авж паллага чиқиши ҳам рамзий маънода тадбиркорларимизнинг жидду-жаҳди, ғайрату рағбатининг баландлигини намойиш қилади гўё. далее...»» |
22.03.2016
Сиз ишда бўлишингиз керак
Декрет таътилига чиққунимга қадар бир ставкада ишлаганман. Ҳозир болани парвариш қилиш таътилидаман. Иш берувчи 0,25 ставкада янги ходимни ишга олмоқчи, унга ставкани мендан «қирқиб» беришади. Иш берувчи менинг ўрнимга бошқа ходимни қабул қилиши мумкинми? У менинг ставкамни камайтириб, ушбу қисмига янги ходимни ишга қабул қилиши тўғрими? далее...»» |
22.03.2016
Ўрнингизга ишга қабул қилинганда
Ишлаб чиқаришдаги зарурат туфайли ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш керак. Таътилга чиққанидан кейин неча кун ўтгач ишга чақириб олиш мумкин? далее...»» |
22.03.2016
Пул берилмайдиган таътил
Мени фирмада иш ҳажми йўқлиги туфайли иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқаришди. 2,5 ой ўтган бўлса-да, мен ҳамон таътилдаман. Иш ҳақи олмаётганлигим боис бошқа ташкилотга вақтинча ишга жойлашсам бўладими? далее...»» |
22.03.2016
Янги Қоидалар бўйича ҳайдаймиз
Ўзбекистонда 1 мартдан Йўл ҳаракати қоидалари (ВМ томонидан 24.12.2015 йилда 370-сон Қарор билан тасдиқланган) амалга киритилди. Ундаги янгиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон САЙДАЛИЕВ ҳикоя қилади. далее...»» |
22.03.2016
Оилавий машинани бошқаришда
Умр йўлдошимга расмийлаштирилган автомашинамиз бор. Менда машина ҳайдашим учун ишончнома бўлиши шартми? далее...»» |
22.03.2016
Жойнинг ўзида жазо
Қандай ҳолларда жаримани жойнинг ўзида тўлашга йўл қўйилади? далее...»» |
22.03.2016
Ҳаммасининг ўз вақти бор
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан транспорт воситалари ва уларга тиркамаларни 2016 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида қарор* қабул қилинди. далее...»» |
22.03.2016
Сотиш ва хизмат кўрсатиш – бир қўлда
Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш бўйича хизматларни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинди (regulation.gov.uz/ru/documents/593). далее...»» |
22.03.2016
Ният ҳали ижро дегани эмас
Сотувчи (МЧЖ) ва харидор (ХК) 2015 йил августда 300 млн сўмлик товарлар олди-сотдиси тўғрисида шартнома тузишди. Унинг шартларига кўра ХК 7 банк куни мобайнида шартнома суммасининг 40%ини олдиндан тўлаши, қолган 60%ини эса товар етказиб берилган кундан бошлаб 60 кун ичида сўндириши керак эди. Харидор олдиндан ҳақ тўлади, сотувчи товарни ўз вақтида етказиб берди. Бироқ харидор унинг ҳақини тўлиқ ҳажмда тўламади. Ноябрь ойининг бошларида у сотувчига ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш орқали қарзни сўндиришни таклиф қилди. Сотувчи бунга рози бўлди, декабрь ойида эса хўжалик судига ХКдан 180 млн сўм асосий қарз, 21 600 минг сўм пеня, 2 160 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. далее...»» |
22.03.2016
Қонунчилик палатасида тузатишларнинг салмоқли туркуми муҳокама этилди
3 март куни бўлиб ўтган энг кейинги ялпи мажлис натижаларини таҳлил этишда давом этамиз. Ўша мажлисда 11 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилган, шу жумладан Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонун иккинчи ва учинчи ўқишда кўрилган эди. далее...»» |
22.03.2016
Куз ғамини қишда енг
Бу йил қиш одатдагидан ташқари илиқ келди. Минтақанинг мева-сабзавотчилик соҳаси экспорт салоҳиятига бағишланган Форум иштирокчиларини Фарғона водийси баҳорги дала ишлари бошланиб, интенсив боғлар барқ уриб гуллай бошлаган бир паллада кутиб олди. Импорт қилиш борасида ўзини кўрсатиши кутилаётган йирик савдо тармоқларининг, транспорт-логистика компанияларининг, ЕИ мамлакатлари (Латвия, Литва, Германия ва бошқалар), Қозоғистон, Россия, Беларусь бизнес уюшмаларининг, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси ва экспортини ривожлантиришдан манфаатдор ташкилотларнинг намояндалари ўзларини қизиқтираётган ҳосил ибтидосини кўришга муваффақ бўлдилар. USAIDнинг минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (REC) лойиҳаси томонидан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда ЕХҲТ ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 300 га яқин киши иштирок этди. далее...»» |
22.03.2016
Кучли ижтимоий ҳимоя омили
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни бундан қарийб йигирма уч йил бурун – 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, у меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг ягона тартибини белгилайдиган ҳамда фуқаролар соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлашга қаратилган асосий ҳужжатлардан бўлди. далее...»» |
22.03.2016
Учрашувлар, анжуманлар, семинарлар: Кодекс қоидалари ўрганилмоқда
Йил бошида «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонун (20.01.2016 йилдаги ЎРҚ-400-сон) имзоланиши биланоқ Давлат божхона қўмитаси ундаги янгиликлар мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва умуман кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида идораларда ва минтақавий бўлинмаларда турли тадбирлар ташкил қилмоқда. далее...»» |