05.11.2024
Қарзни текин олинган мулк сифатида ҳисобдан чиқариш мумкинми
Таъсисчи тиббиёт клиникасига қисқа муддатли қарзлар берган эди. Энди у уларни корхонага текин бермоқчи. Таъсисчи ўз қарори билан қарзларни 6820-ҳисобдан 8530-ҳисобга текин олинган мулк сифатида ўтказиши, 6920-ҳисобдаги йиғилган фоизлар билан корхона зарарини қоплаши мумкинми? Бунинг қандай солиқ оқибатлари бор? далее...»» |
05.11.2024
Таътил пулини ҳисоблашда мукофотларни ҳисобга олиш керакми
Корхона ходимларга таътил пулини ва фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни тўлайди. Таътил пули ва компенсацияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақини аниқлашда мукофотни чиқариб ташлаш мумкинми? далее...»» |
05.11.2024
Қурилиш учун ер ижараси харажатларини қандай ҳисобга олиш керак
Корхона ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш биноларини қуриш мақсадида эркин иқтисодий зонада 800 млн сўмлик ер участкасидан фойдаланиш учун ижара ҳуқуқини сотиб олди. Ойлик ижара тўлови билан 50 йилга ижара шартномаси тузилган. Ер ижараси харажатларини қандай ҳисобга олиш керак? далее...»» |
05.11.2024
Киритилган қўшимча ҳиссани қайтариб олиш
Корхона қурилиш ташкилоти ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Ҳозирги кунда янги қурилиш объекти олинган бўлиб, қурилиш смета ҳужжатларини буюртмачи ташкилотдан олдик. Корхонамиз ягона таъсисчиси ва раҳбари томонидан янги қурилиш объектига зарур бўлган барча қурилиш материалларини корхона устав фондини шакллантириш мақсадида олиб кириш таклиф қилинмоқда. Устав фондини шакллантириш орқали киритилган қурилиш материалларининг барчаси қурилиш объектига смета ҳужжатларига асосан ишлатилади ва буюртмачига топширилган бажарилган иш ҳажмида кўрсатилади. Буюртмачи томонидан бажарилган қурилиш ишлари учун келиб тушган пул маблағи ҳисобидан солиқ ва бошқа мажбуриятлар тўланади. Қурилиш ишлари якунлангандан сўнг корхона ихтиёрида қоладиган пул маблағларини корхона таъсисчиси пул кўринишида олиб чиқиб кетмоқчи. Корхона таъсисчиси томонидан устав фондини шакллантириш мақсадида кирим қилинган қурилиш материаллари ўрнига пул маблағларини олиб чиқиш жараёнида қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади (ташкилотга ва таъсисчига)? далее...»» |
05.11.2024
Таъсисчи корхона учун бино қуриб берганида солиқ оқибатлари
МЧЖ ҳудудида 2022 йилда қайта қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилган. Барча қурилишлар таъсисчи маблағи ҳисобига амалга оширилган, бироқ бу ҳужжатлаштирилмаган, шунингдек таъсис ҳужжатларига ҳам ўзгартириш киритилмаган. Қурилиш МЧЖга ҳоким қарори асосида ажратилган ерда амалга оширилгани учун қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш рухсатномаси ва кадастр ҳужжати МЧЖ номига расмийлаштирилган. Янги қурилган бино ва иншоотларни бухгалтерия балансига олишимиз керак. Қайси йўлни тутишимиз керак? Солиқ оқибатлари қандай бўлади? далее...»» |
05.11.2024
Электр энергиясини ҳисоблаш янгича бўлди
1 августдан Ўзбекистонда электр энергияси учун ҳисоб-китобларнинг янги тизими жорий этилди. далее...»» |
05.11.2024
Ўзаро ҳамкорликнинг янги тизими
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Қўмита) фуқаролар ва юридик шахслар билан самарали ўзаро ҳамкорлик бўйича қадамлар қўймоқда. Қўмита Telegramда @rquzBot дастурини ишга туширди. Унинг фойдаланувчилари рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳар бир ариза, шикоят ва таклиф бўйича тезкор ва қисқа муддатда жавоб олишлари мумкин. Қўмитада таъкидлашларича, ҳар бир мурожаат раҳбарият даражасида назорат қилинади. далее...»» |
05.11.2024
«Mening fikrim»: жамоавий мурожаатлар учун электрон майдонча
Ўзбекистон фуқаролари «Mening fikrim» веб-портали орқали ваколатли давлат органларига электрон жамоавий мурожаат юбориш ҳуқуқига эга. Буни қандай қилиб саводли амалга ошириш янги таҳрирдаги Низомда* белгиланган. Портал орқали кўриб чиқиш давлат органлари – Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари кенгашлари ваколатига кирадиган мурожаатлар қабул қилинади. далее...»» |
05.11.2024
Электр истеъмолининг базавий меъёрини оширишга асос йўқ
Электр энергияси истеъмолининг 200 кВт/соат миқдоридаги базавий меъёри ўзгаришсиз қолмоқда. Энергетика вазирлиги яқин вақт ичида уни ошириш режалаштирилмаётганини тушунтириб берди. Аҳолининг асосий қисми ижтимоий меъёрга сиғади, деб ҳисоблайди энергетиклар. Шундай қилиб, жорий йилнинг июнь ойида аҳолининг 71%и ойига 200 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилган ва белгиланган лимитдан ошмаган. Истеъмолчиларнинг 22%и – 201 дан 1000 кВт/соатгача (улардан 11%и 201 дан 300 кВт/соатгача фойдаланган) 900 сўмдан тўлаган. Фақат аҳолининг 7%и июнь ойида 1 001 дан 10 000 кВт/соатгача истеъмол қилган ва 1 350 сўмдан тўлаган. «Шундан келиб чиқиб, ойлик базавий меъёрни ошириш учун асос йўқ», – деб ҳисоблайди Энергетика вазирлиги. далее...»» |
05.11.2024
Аризани кўриб чиқишга киришмасдан рад этишди
Ўтган икки ойнинг энг шов-шувли мавзуси электр энергияси истеъмолининг 200 кВт/соат миқдорида ижтимоий меъёрини жорий этиш бўлди. Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб постлар ва изоҳларга қараганда, янгилик оддий фуқароларга салбий таъсир кўрсатди. Улар чироқ учун кўпроқ пул тўлай бошладилар, тўлов икки баравар кўп белгиланган минимал чегарадан «ошиб кетмаслик» учун электр энергиясини тежай бошладилар. далее...»» |
05.11.2024
Маҳаллаларда сервис компаниялари пайдо бўлади
Яқин вақт ичида якка тартибдаги уй-жойлар қурилган массивларида маҳалла сервис компаниялари (МСК) пайдо бўлади. Бу Президентнинг «Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (25.06.2024 йилдаги ПҚ-234-сон) назарда тутилган. Бу нима учун керак? Республикада 10 мингга яқин маҳалла мавжуд. Улардан деярли 3 мингтаси кўп квартирали уйлар аҳолисини бирлаштиради, уларга 821 та бошқарув компанияси хизмат кўрсатади. 6 400 дан ортиқ маҳаллада, яъни якка тартибдаги уйлар жойлашган жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш асосан ҳашарлар орқали амалга оширилади. Айнан улар учун хусусий бизнесни жалб қилиш орқали ҳудудларни ободонлаштириш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда. далее...»» |
05.11.2024
Сўзни бераверамиз ҳам, ундан қайтаверамиз ҳам…
Уйбоши ва кўчабошилар ким, улар бизга керакми ва уларнинг вазифалари қандай, деган қизғин баҳслар поёнига етишига ишонгим келади. Бу ва бошқа саволларга Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июндаги «Маҳаллалар фаолиятини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 334-сон қарори (кейинги ўринларда – 334-сон ВМҚ, Ҳужжат) маълум даражада жавоб беради. Аниқроғи, унга 2-илова – «Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом». Ҳужжат фаолларнинг мақомини белгилайди, ҳуқуқий тушунчаларни киритади, ваколатларни, жавобгарликни белгилайди, сайлаш тартибини ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик механизмини назарда тутади. Аслида, бундай ҳужжат аллақачон керак эди, чунки унинг йўқлиги кўп квартирали уйлар аҳолиси ўртасида етарлича келишмовчиликларни келтириб чиқарар эди. Айниқса, уйбоши – уй қўмиталари бўйича баҳслар кўп бўлган. Аммо 334-сон ВМҚнинг мазмуни бир қатор саволларни келтириб чиқаради. далее...»» |
05.11.2024
Қонун бор фойдаси кам
Фуқаролар уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида жамоатчилик назоратини ташкил қила оладиларми? Ҳовлилардаги ноқонуний қурилишлар ва дарахтларнинг кесилишига қарши; ҳокимларнинг шубҳали фармойишлари ва фуқароларни уларни бажаришга мажбурлашга қарши; амалдорларнинг кўп квартирали уйларни бошқаришга аралашувига қарши; амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бузадиган лойиҳаларни қабул қилишга ва бошқаларга қарши бир ёқадан бош чиқариб, юқори малака билан ҳаракат қила оладиларми? Ҳа, ҳаракат қила оладилар! Бунинг учун фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуннинг ҳам борлигини эслаб ўтса бўлади. У давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. далее...»» |
05.11.2024
Атом энергияси агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2024 йилдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 709-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
05.11.2024
Аутстаффинг хизматлари қандай кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2024 йилдаги 706-сон қарори билан Аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. далее...»» |
05.11.2024
Хориждаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади
Президентнинг 17.10.2024 йилдаги «Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-367-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
05.11.2024
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида янги қонун қабул қилинди
Президент томонидан 25.10.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ЎРҚ-982-сон Қонун имзоланди. далее...»» |
05.11.2024
Сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги қонунчиликка қўшимчалар киритилди
22.10.2024 йилдаги ЎРҚ-981-сон Қонун билан сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. далее...»» |
05.11.2024
Чегара орқали муаммосиз
Авваллари газетангизда чет элга кетаётган ва чет элдан келаётган жисмоний шахслар учун даврий равишда материаллар эълон қилинар эди. Божхонадан қандай қилиб муаммосиз ўтиш ҳақида маслаҳатлар берилар эди. Ҳозир асосан тадбиркорлар учун ёзасиз, оддий фуқароларни қизиқтирадиган мавзуларни бутунлай унутиб қўйдингиз. Ахир биз ҳам сизнинг ўқувчиларингиз бўлганимиз учун тавсияларга муҳтожмиз: нимани олиб ўтиш мумкин, нимани олиб ўтиш мумкин эмас, қанча нақд пул олиб юриш мумкин? Умид қиламизки, истакларимизни инобатга оласиз Биз дугонам билан бош бухгалтер бўлиб ишлаймиз, газетангизни кўп йиллардан бери ўқиймиз, мана Туркияга туристик сафарга отланяпмиз. Қўшни Қозоғистонга боришда аэропортда декларация тўлдириш керакми? Агар шундай бўлса, унда нималарни тўлдириш керак? Чет элга хизмат сафарига борганда неча доллар олиб кетиш мумкин? Ўзи учун харид қилган қанча қийматдаги маҳсулотни бемалол олиб киришга рухсат берилган Сурункали касалликда зарур бўлса, қандай тиббий препаратларни олиб чиқиш ва олиб кириш мумкин? далее...»» |
05.11.2024
Товар-моддий захиралар таркибидан ўтказилган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади
ТМЗ асосий воситалар (АВ) таркибига ўтказилиши мумкин, агар: ● улардан корхонанинг хўжалик фаолиятида узоқ муддат давомида фойдаланилишининг зарурияти мавжуд бўлса; ● улар АВнинг мезонларига мос келса. Товар-моддий захираларнинг асосий воситаларга ўтказилишини ҳужжат билан далее...»» |