27.11.2018
Отпуск – на общих основаниях
У нас в отделе работает женщина, имеющая двоих детей до 10 и 12 лет. Она обратилась к руководству с просьбой установить ей неполный рабочий день из расчета 6 часов, с 9.00 до 16.00, с перерывом с 13.00 до 14.00. Рассмотрев ее заявление, ей сообщили, что неполное рабочее время ей установят, но заработная плата будет уменьшена и отпуск, соответственно, сократится. Это правда? далее...»» |
27.11.2018
Праздники в расчете дней отработки при увольнении
От работника поступило заявление о прекращении трудового договора по собственному желанию. Заявление было написано 7 марта 2018 года с просьбой уволить его в этот же день, то есть 7.03.2018 г. Директор поставил резолюцию «Уволить с отработкой 2 недели». Когда истекают эти 14 дней: 21.03.2018 г. или с учетом праздников (8 марта и 21 марта) – 22.03.2018 г. или 23.03.2018 г.? далее...»» |
27.11.2018
Хлопковое масло освобождено от акцизного налога
Постановлением Президента N ПП-4023 от 21.11.2018 г. изменен порядок реализации технических семян хлопчатника, шелухи и шрота хлопковых семян, а хлопковое масло теперь не облагается акцизным налогом. далее...»» |
27.11.2018
За вывоз мусора бизнес будет платить предоплату 100 %
С 1 января 2019 года изменяется порядок оплаты услуг по сбору и вывозу твердых бытовых отходов. Изменения предусмотрены Указом Президента N УП-5580 от 22.11.2018 г. далее...»» |
26.11.2018
Билдириш хатини олинг!
Камерал назорат кўпроқ ўтказила бошлагани сабабли солиқ тўловчилар тез-тез билдириш хатини оладиган бўлдилар. Бунда ушбу хатларни олиш жараёни белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилмаяпти. далее...»» |
26.11.2018
Хавфни бошқариш – тадбиркорлар манфаатида
Республикамиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида божхона органларида 2018 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари учун божхона кўригида хавф-хатардан огоҳ этиш тизими, яъни тадбиркорларнинг қанчалик ҳалол эканига қараб, уларни «яшил» ва «қизил» йўлаклар орқали ўтказишни жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. далее...»» |
26.11.2018
Шундай экспорт қилки, «суви қочмасин»!
Давлат божхона қўмитасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорларга кўмаклашиш борасида қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. далее...»» |
26.11.2018
Битим тарафлари ўзаро боғлиқ бўлганда божхона қиймати
Компаниямиз манзилига келиб тушган юкнинг божхона қийматини аниқлашда асосий усулдан фойдаландик. Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилди, бироқ божхона битимда ўзаро боғлиқ шахслар иштирок этганини қайд этди. Шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги қандай аниқланади? У битим баҳосига қандай таъсир этиши мумкин? Божхоначиларни бунинг аксига ишонтиришнинг имкони борми? далее...»» |
26.11.2018
Чегирма берилган товар реэкспорти ҳисоби
Компаниямиз 2018 йил март ойида молиявий чегирма (30%) билан импорт товарни кейинчалик реализация қилиш ниятида сотиб олди (нархи 10 ш.б. х 10 дона = 100 ш.б.). Божхона тўловлари товар нархидан (10 ш.б.) келиб чиқиб ҳисобланди, товар эса нарх + қўшиладиган харажатлар = қиймат (10 + 1 ш.б. = 11 ш.б. х БЮД расмийлаштирилган санадаги МБ курси) бўйича кирим қилинди. 30 ш.б. (30% х 100 ш.б.) миқдоридаги молиявий чегирма ўша курс бўйича 9390-счётда ҳисобга олинди. 2018 йил ноябрь ойида 5 дона миқдордаги сотилмаган товарнинг бир қисмини хорижий етказиб берувчига реэкспорт қилиш (қайтариш) ҳақида қарор қабул қилинди. Чегирма билан олинган товар реэкспорти қандай ҳужжатларда, ҳисобда қандай проводкалар билан акс эттирилади? далее...»» |
26.11.2018
Почтадан... қўшимча ҳақ тўлаб, телефон олиш
Алиэкспрессда 5.10.2018 йилда почта жўнатмалари орқали 150 АҚШ долларига телефон сотиб олдик. Товар 5.11.2018 йилда Ўзбекистонга етиб келди. 485 000 сўмлик божхона тўловларини тўлаш керак экан. Божхона тўловлари қандай шакллантирилади? далее...»» |
26.11.2018
Шартномасиз, бироқ ҳисобварақ-фактура билан
Масъулияти чекланган жамият улгуржи савдо билан шуғулланади. Ҳунармандчилик маҳсулотларини (миллий сувенирлар) экспортга сотмоқчимиз. МЧЖ корпоратив пластик карточка орқали ҳақини тўлаган ҳолда уларни кейинчалик қайта сотиш учун ҳунармандлардан сотиб олиши мумкинми? далее...»» |
26.11.2018
Ишларни импорт қилишдан солиқлар
Ташкилотимиз шартнома асосида ишларни импорт қилди. Қурилиш-монтаж ишлари Ўзбекистон ҳудудида норезидент – Қозоғистон корхонаси томонидан бажарилди. Резидент корхона ишларни импорт қилишдан қандай солиқларни тўлаши зарур? далее...»» |
26.11.2018
Ҳар бир солиқ алоҳида ҳисобланади
ЯСТ тўловчи корхона бир неча турдаги фаолият билан шуғулланади, уларнинг бири бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлайди. ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатрида 9010, 9020 ва 9030-счётларнинг маълумотлари асосида аниқланадиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган соф тушум кўрсатилади. Агар ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатрида қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият тури бўйича хизматларни реализация қилишдан тушган соф тушум кўрсатилмаса, ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри кўрсаткичи Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) 010-сатри кўрсаткичига мувофиқ келмайди. 1. Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият бўйича хизматларни реализация қилишдан тушган соф тушумни ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри ва бошқа сатрларида, шунингдек Ҳисоб-китобга иловаларда кўрсатиш зарурми? 2. Камерал назорат ўтказиш чоғида солиқ органларида солиқ ва молиявий ҳисоботдаги соф тушум кўрсаткичларидаги фарқ юзасидан эътироз юзага келмайдими? далее...»» |
26.11.2018
ҚҚС: авиайўловчилар учун хизматларга имтиёз берилмаган
Аэропортда юқори қулайликдаги залларнинг (CIP-зал) хизматлари Солиқ кодексининг 208-моддаси 14-бандига мувофиқ ҚҚСдан озод этиладими? далее...»» |
26.11.2018
Уйни қуриб битказмадингизми – ер солиғини қайта ҳисобланг
Солиқ солинадиган база ўзгарганда Ер солиғи ҳисоб-китобига иловалар қандай тўлдирилади? Ер участкалари ҳажмини йил бошида кўрсатиш зарурми ёки қайта ҳисоб-китоб қилиш пайтидами? Йил давомида ер участкалари майдони ўзгарган, шунингдек қурилиш ишлари олиб борилганда Ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади? далее...»» |
26.11.2018
ЯИТ: ставка ўзгаришини акс эттирамиз
2018 йил 1 июндан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш фондини келиб тушган, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган маблағлар ҳисобига шакллантирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ЯИТ ставкаси 15%дан ортиқ бўлмаслиги белгиланди. ЯИТ бўйича ҳисоботда ставка ўзгариши қандай акс эттирилади? далее...»» |
26.11.2018
Ҳисоб-китобда солиқ имтиёзи
Корхона 2 млрд сўмга бетон тайёрловчи янги технологик асбоб-ускуна сотиб олди. ЯСТ ҳисоб-китобига 5-илова қандай тўлдирилади? далее...»» |
26.11.2018
Қудуқдан олинган сув
Ташкилотимиз юк автомобилларини сотиш бўйича дилерлик фаолияти билан шуғулланади ва фойда солиғи тўлайди. Айни пайтда чет ташкилотларга хизмат кўрсатиш учун автомобилларни ювиш шохобчасини ташкил этмоқчимиз. Ўз маблағларимиз ҳисобидан артезиан қудуғини очмоқчимиз. Сувдан автомобилларни ювиш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланамиз. Қудуқдан олинган сувдан фойдаланиб автомобилларни ювиш фаолиятини ташкил этсак, қандай солиқларни тўлашимиз керак бўлади? далее...»» |
26.11.2018
Норезидент хизматлари учун ҚҚСни уларни олувчи тўлайди
ЎзР норезиденти маркетинг бўйича хизматлар кўрсатди. У АҚШда туради ва у ерда хизматларни кўрсатади. Бизда унинг резидентлигини тасдиқловчи сертификат йўқ. 1. Корхонамиз тўлов манбаи сифатида норезидентнинг даромадидан солиқ ушлаб қолиши керакми? 2. Норезидент кўрсатган хизматлар суммасидан ҚҚС тўлашимиз керакми? далее...»» |
26.11.2018
Танлаш ҳуқуқисиз ЯСТ
Корхона 2018 йил январда ташкил этилган (ИФУТ коди – 49410 «Автомобиль транспортида юк ташиш»). Бир нечта фаолият тури билан шуғулланади, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайди (ЯСТ тўловчи). 2018 йил якунларига кўра товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган соф тушумнинг энг кўп улушини улгуржи савдо ташкил этади. Жорий йил якунларига кўра ходимларнинг ўртача йиллик сони 25 кишидан ошади. 1. Корхона 2018 йил якунларига кўра кичик корхона ҳисобланадими? 2. Корхона 2018 йилда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаши мумкинми? 3. Корхона 2018 йил учун ягона ижтимоий тўловни қандай ставка бўйича тўлаши керак? далее...»» |