10.10.2019
ДБҚ делегациясининг араб мамлакатларидаги музокаралари
Президентимизнинг жорий йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришда янги босқични бошлаб берди. Халқаро эксперт-таҳлил доираларида катта нуфузга эга «The Diplomat» журналида эълон қилинган мақолада Ўзбекистон янги стратегик муҳим алоқалар ўрнатаётгани, мамлакатимиз раҳбари илк босқичда Марказий Осиё давлатлари, сўнг Россия, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, европалик бир қатор йирик давлатлар, Жанубий Корея каби қудратли мамлакатлар билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйгач, араб дунёсини ҳам муҳим ҳамкорликка чорлади, деб қайд этилади. далее...»» |
10.10.2019
Бизнес муаммоларини ҳал этиш – ҳукумат назорати остида
Президентнинг 14.05.2019 йилдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди (Фармон матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда). далее...»» |
08.10.2019
Имтиёз – рўйхатга кўра
Қурилиш билан шуғулланадиган фирмалар учун ёғоч-тахта материалларини олиб келишда ноль даражали ставка белгиланган ҳужжат бор эди. Ушбу қоида ўз кучида қолдими? У қандай товарларга (ТИФ ТН кодларига) нисбатан қўлланилади? далее...»» |
08.10.2019
Битим тарафларининг ўзаро боғлиқ бўлиши шартлари
Божхона қийматини аниқлаш чоғида битим иштирокчилари – сотиб олувчи ва сотувчи ўзаро боғлиқ шахслар эканлигини рўкач қилиб, божхоначилар биринчи усулни қўллашдан бош тортдилар. Қандай ҳолларда тарафлар ўзаро боғлиқ шахслар деб ҳисобланади? Битим иштирокчилари бундай шахслар эмаслигини исботласак, биринчи усулдан фойдалана оламизми? далее...»» |
08.10.2019
Вақтинча олиб киришда ҳуқуқларни ўтказиш
Транспорт воситаси номига расмийлаштирилган шахс (РФ фуқароси) Ўзбекистон ташқарисида даволанмоқда. Ишлаб чиқариш заруратига кўра автомобилдан фойдаланмоқчимиз. Вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштирилган автомашинадан эгасидан бошқа ким ишончнома асосида фойдаланиши мумкин? Бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган? далее...»» |
08.10.2019
Кўздан кечириш ва сўров ўтказиш тадбири – солиқ назоратининг янги шаклими?
Маълумки, Президентимизнинг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802-сон, кейинги ўринларда ПҚ-3802-сон қарор) асосан давлат солиқ хизмати органлари 2018 йил 1 октябрдан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларнинг паспортлаштирилишини юритмоқдалар. далее...»» |
08.10.2019
Фура учун ЯСТ
Кичик корхона автомобилда юк ташиш билан шуғулланади. Темир йўл контейнерларини ташиш учун 12 та шатакчи ва уларга 12 та ярим тиркамага эга. 2018 йил учун ЯСТ ҳисоб-китобини 1 та транспорт воситасига ҳисоблаганда солиқ суммаси якка тартибдаги тадбиркорлар тўлаётган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмайдиган қилиб топширдик. Бунда 12 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган 12 та автомобиль учун ҳисоб-китоб қилдик. ДСИ ходимлари шатакчи ва ярим тиркамаларга алоҳида транспорт воситалари сифатида қараб, солиқни 24 та транспорт воситасидан келиб чиқиб ҳисоблаш керак демоқдалар. Бироқ шатакчининг ўзи ҳатто 500 кг юкни таший олмайди, тиркамасиз ярим тиркама ҳам ҳеч нимага ярамайди. 12 та шатакчи ва уларга 12 та ярим тиркамадан фойдаланиб юк ташилса, 2018 йил учун ЯСТ суммасини қандай қайта ҳисоблаш керак? далее...»» |
08.10.2019
Хайрия қилган билан солиқ солишдан озод бўлмайсиз
Умумбелгиланган солиқларни (20% ҚҚС) тўловчи корхона дори воситалари билан улгуржи савдо қилади. Компания раҳбарияти хайрия қилиш мақсадида ЎзР соғлиқни сақлаш муассасаларига дори воситаларининг бир қисмини бепул топшириш ҳақида қарор қабул қилди. Улар билан ҳадя шартномалари тузилди, ҳисобварақ-фактуралар ва қабул қилиш-топшириш далолатномалари расмийлаштирилди. Дори воситаларининг бепул топширилиши қандай солиқ оқибатларига олиб келади? далее...»» |
08.10.2019
Қайта ташкил этиш билан имтиёз бекор қилинмайди
Бизнинг МЧЖ 2018 йил 19 июлда рўйхатдан ўтказилган. Янги муассис билан ХК сифатида қайта рўйхатдан ўтказилди, СТИР ўзгартирилмай қолдирилди. Муассис устав фондини кўпайтириш ҳисобига нотурар жойни (омборлар) киритмоқчи. Муассиснинг қарорида омборларнинг қиймати кадастр қийматидан кўра камроқ қилиб кўрсатилган. 1. Мол-мулк солиғи қайси қийматдан: кадастр ёки ҳисобдаги қиймати бўйича ҳисобланади? 2. Биз МЧЖ ўрнига ХК сифатида қайта ташкил этилган бўлсак, корхонамиз мол-мулк солиғидан 2 йилга озод қилиш бўйича имтиёзга эга бўладими? далее...»» |
08.10.2019
Имтиёзнинг имтиёздан фарқи бор
Ташкилотимиз қурилиш материалларини ишлаб чиқаради. Президентнинг «2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2018 йилда ЯСТ бўйича имтиёзга эга эдик. 2019 йил январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик. Корхона 2019 йилда ПҚ-2660-сон қарор доирасида фойда солиғи бўйича имтиёзга эгами? далее...»» |
08.10.2019
Иш ҳақи қандай ҳисобланади
Иш ҳақи ҳар ойда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими – вақтбай, иш натижаларига кўра ёки вақтбай-ишбай бўлишига қараб ҳисобланади. далее...»» |
08.10.2019
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2019 йилнинг апрель ойи учун далее...»» |
08.10.2019
Фойдаланилмаётган асосий воситалар консервация қилинганда амортизация
Кичик корхона МЧЖ ҚКнинг фаолият тури – тикув ишлаб чиқариши. Балансда тикув машиналари (асосий воситалар) мавжуд. Маҳсулдорлиги юқорироқ импорт тикув машиналари сотиб олинганлиги сабабли эскирган (бироқ ишчи ҳолатдаги) машиналардан ишлаб чиқариш жараёнида фойданилмаяпти. Эҳтимол, келгусида улардан яна фойдаланармиз. Улар бўйича 2010-счётда акс эттириладиган амортизация ҳисобланади. Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотининг таннархи ошиб, зарар кўришимизга олиб келмоқда. 1. Кичик корхонада АВни консервация қилиш учун чет ташкилотларни (консалтинг, аудиторлик ва ҳ.к.) таклиф қилиш шартми ёки бу талаб фақат давлат корхоналарига тааллуқлими? 2. Ишлаб чиқариш АВ бўйича амортизация ҳисоблашни тўхтатиш учун бошқа вариантлар борми? 3. Қандай ҳолларда ишлаб чиқариш АВ амортизациясини таннархга киритмаслик мумкин? далее...»» |
08.10.2019
Бепул намунани бозор қиймати бўйича ҳисобга оламиз
Ташкилот импорт ТМБни (намуналар) курьерлик почтаси орқали текинга олди. БЮД ўрнига БКО (божхона кирим ордери) расмийлаштирилди. 1. Намуна сифатида текинга олинган импорт ТМБга фойда солиғи солинадими? 2. Бу операция қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади? далее...»» |
08.10.2019
Солиқ солинмайдиган оборот ҳисобга олинмайди
Корхона ҚҚС тўлашдан озод қилинган тиббиёт учун мўлжалланган товарларни таннархидан паст нархда реализация қилди. Бунда ҚҚС ҳисоблаш ва тўлаш учун солиқ солинадиган база юзага келадими? далее...»» |
08.10.2019
Пудратчиларнинг барчасига имтиёз берилмаган
Доимий муассаса углеводородлар конини қидирувчи ва разведка қилувчи операторнинг пудратчиси ҳисобланади. Президентнинг 28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармонига мувофиқ у барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар, шу жумладан ҚҚСни тўлашдан озод қилинган. Конларни қидирувчи ва разведка қилувчи оператор билан тузилган шартнома асосида ишларни бажарсак, ДМ етказиб берувчилари, пудратчилари ҚҚС тўлашдан озод қилинадими? Улардан ҳисобварақ-фактураларни ҚҚСсиз тақдим этишни талаб қилишга ҳақлимизми? далее...»» |
08.10.2019
Имтиёзлар берилганда ҳисобварақ-фактурани тўлдириш
Корхона 2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури доирасида ёрдамчи пудратчи сифатида қурилиш ишларини бажаради. Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудида 7 қаватли уй қуриш учун тузилган контракт асосида ёрдамчи пудрат ишлари олиб борилмоқда. Корхона Президентнинг 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорига мувофиқ 2018 йилда ЯСТ ва ҚҚС тўламаган. 2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлай бошлади. 1. Ушбу корхона фойда солиғини тўлайдими? 2. У ҳисобварақ-фактураларни ҚҚСсиз ёки ноль даражали ставка билан тақдим этиши керакми? далее...»» |
08.10.2019
Ўзбекистон «бизнес юритиш» рейтингида юқориламоқда
«Doing business» рейтингида Ўзбекистон ўрнини юксалтириш: эришилган натижалар ва устувор йўналишлар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. далее...»» |
08.10.2019
Йўловчи ва юк ташиш оқимлари мақбуллаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2019 йилдаги 305-сон қарори билан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг вазифалари белгиланди. далее...»» |
08.10.2019
Чироқни ёқмасам – нима бўлади?
Йўл ҳаракати қоидаларига автомобилчилар кундузи яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши мажбуриятини юклайдиган янгиликлар киритилди (ВМнинг 9.04.2019 йилдаги 292-сон қарори). далее...»» |