11.02.2020
УФга киритилган мол-мулкнинг чиқиб кетиши
Муассис асосий воситаларни, шу жумладан нефть маҳсулотлари учун резервуарларни киритиш орқали устав фондини шакллантирди. Резервуар фойдаланиш даврида тўлиқ эскирган ва яроқсиз ҳолга келган. Корхона раҳбарияти уни ҳисобдан чиқаришга қарор қилди. Ҳисобдан чиқариш пайтида жамланган эскириш 100%ни ташкил этади. Бу устав фондининг камайишига олиб келадими? далее...»» |
11.02.2020
Давлат пенсияларига солиқ солинмайди
Ходим 2019 йил декабрдан пенсияга чиққан бўлишига қарамай, ишлашда давом этмоқда. Ишлайдиган пенсионерлар ЖШДСдан озод этиладими? далее...»» |
11.02.2020
Ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритиш қоидалари
Ташкилот (ЯСТ тўловчи) ижара хизматларини кўрсатади. 2019 йил 1 апрелдан ихтиёрий равишда соддалаштирилган ҚҚСни тўлашга ўтди. Ўтиш даврида даромад 1 млрд сўмдан кам бўлган. 6 ойдан кейин ДСИ соддалаштирилган ҚҚСга ноқонуний равишда ўтилгани тўғрисидаги талабнома юборди ҳамда ЯСТ ва соддалаштирилган ҚҚС бўйича ҳисоботларни қайта топширишни талаб қилди. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни қандай тўғрилаш мумкин? Улар соддалаштирилган ҚҚСсиз қайта тузатиладими ёки бутун давр учун битта ҳисобварақ-фактура билан сторнолаш мумкинми? далее...»» |
11.02.2020
Хусусий кичик станция электр тармоғининг бир қисми эмас
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона ўз эҳтиёжи учун бино қуряпти. Қурилишни электр энергияси билан таъминлаш учун кичик трансформатор станцияси, трансформатор ва конденсатор қурилмасини, кейинчалик эса қурилган бинони сотиб олди. Ҳар бир объектнинг қиймати – ЭКИҲнинг 20 бараваридан ошади. 1. Кичик трансформатор станцияси, трансформатор ва конденсатор қурилмасини битта асосий восита комплекти сифатида 0130-счётда ҳисобга олишимиз мумкинми? 2. Унга мол-мулк солиғи солинадими? далее...»» |
11.02.2020
Мажбурий шартлар
Корхона – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси олма етиштиради. Корхона жами даромадининг ¬100%и ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинади. 2020 йил 1 январгача ЯЕС ва ҚҚС тўлаган. Корхона фойда солиғини қандай ставка бўйича тўлаши лозим? далее...»» |
11.02.2020
Қанд-шакар учун акциз
2019 йил декабрда корхона оқ қандни импорт қилган. Божхона тозаловида акциз солиғи тўламаган. 2020 йил 1 январдан оқ қанд импортига 20%лик ставкада акциз солиғи солинади. Импорт қилинган қандни ички бозорда реализация қилишда акциз солиғи тўланадими? далее...»» |
11.02.2020
Фоизсиз қарзнинг солиқ оқибатлари
Корхона ягона муассис – жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз тақдим этди. 2020 йилда жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз берилиши қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин? далее...»» |
11.02.2020
Жамоат эҳтиёжи учун
Корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) истироҳат боғи ҳудудида ўз ҳисобидан ҳожатхона қурган ва 2019 йил декабрда давлат томонидан уни қабул қилиш далолатномасини олган. Дастлабки қиймат ҳожатхона қурилишига кетган барча харажатларни ҳисобга олган ҳолда 44 млн сўмни ташкил этган. Қайси солиқ тури бўйича солиқ солинадиган база ҳожатхонани реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва қуришга йўналтирилган 100 млн сўмгача бўлган суммага камайтирилади ҳамда ушбу имтиёз қайси ҳужжатда назарда тутилган? далее...»» |
11.02.2020
Норезидент улушини норезидентга сотганда
Қўшма корхонанинг хорижий муассиси (юридик шахс) ўз улушини устав капиталига киритилган ҳиссага тенг қиймат бўйича бошқа хорижий юридик шахсга сотган. Мазкур операция бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
11.02.2020
Айланмадан олинадиган солиқни кимлар тўлайди
Ишлаб чиқариш корхонаси 2019 йилда ЯСТ тўлаган. Ассортиментни кўпайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш мақсадида шартнома бўйича янги ускуна импорт қилди. Шунингдек импорт бўйича 3 000 ш.б.га, яъни шартнома тузмасдан ипларни бепул олди. 2019 йил якунларига кўра корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошади. Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши лозимми? далее...»» |
11.02.2020
Имтиёзлар 1 апрелгача амал қилади
Олдинги таҳрирдаги Солиқ кодексига (208-моддаси 15-банди) мувофиқ туристик-экскурсия хизматлари ҚҚСдан озод этилади. Бунда туристик-экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматлар кўрсатиш учун йўлланманинг (ваучернинг) қийматига киритилган барча туристик-экскурсия хизматлари киритилади. Олдинги таҳрирдаги Солиқ кодексида белгиланган имтиёз 2020 йил 1 апрелгача амал қиладими? далее...»» |
11.02.2020
Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажаришда ҚҚС тўлаш
2019 йилда ташкилотимиз олдинги Солиқ кодексининг 256-моддасига мувофиқ (маҳсулот тақсимотига оид битим) товарларга ноль даражали ставка бўйича ҚҚС билан ҳисобварақ-фактурани тақдим этган. Янги Солиқ кодекси чиқиши билан ўзгартиришлар киритилди. 2020 йил 1 январдан маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида тузилган шартномалар бўйича ҚҚСнинг 15%лик ставкаси қўлланиладими? далее...»» |
11.02.2020
УФга валюта бадали: курс фарқи қандай акс эттирилади
2019 йил сентябрда ташкил этилган хорижий корхона (МЧЖ) 4%лик ставка бўйича ЯСТ тўлаган. Муассис чет эл юридик шахси – ЎзР норезиденти ҳисобланади. Фаолият тури – улгуржи савдо. 31.12.2019 йил ҳолатига устав фонди таъсис ҳужжатларида қайд этилган суммадан юқори миқдорда, пул шаклида (миллий валютада) 6 779 703,4 сўмга шакллантирилган. ХКнинг ҳисобрақамига хориждан чет эл валютасида (евро) маблағлар келиб тушган ва биржа курси бўйича миллий валютага конвертация қилинган, бунинг оқибатида фарқ юзага келган. УФни шакллантиришда ҳосил бўлган фарқ бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олинади? далее...»» |
11.02.2020
Ҳадя этилган улушдан солиқ тўланмайди
Эр-хотин – МЧЖ муассислари. Эр ўз улушини хотинига ҳадя қилиб, муассислар таркибидан чиқяпти. 1. Муассислар йиғилишининг баённомасини тузиш зарурми, эрнинг МЧЖдаги улушни хотинига ҳадя қилишини нотариал тасдиқлаш лозимми? 2. Мазкур операция қандай солиқ оқибатларини юзага келтиради? далее...»» |
11.02.2020
Ускунани импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз
Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорига мувофиқ солиқларни тўлашдан озод этилган корхона импорт шартномаси бўйича ўз эҳтиёжлари учун ускунани олди. Ускунани импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз қайси счётда ҳисобга олинади? далее...»» |
11.02.2020
Дон қиймати чегирилмаган ҳолда ҚҚС
Корхона 2019 йилда буғдойни импорт қилди ва ун ишлаб чиқарди. 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди ва ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинди. ВМнинг 24.08.2018 йилдаги 684-сон қарорига мувофиқ импорт қилинган буғдойдан донни қайта ишловчи корхоналар маҳсулотлари учун ҚҚС солинадиган айланмани аниқлаш тартиби сақлаб қолинганми? далее...»» |
11.02.2020
ҚҚСга оид 10 та савол
Канат йўли хизматларига қандай солиқ солинади? ДМ (доимий муассаса) ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми? Контрагент-солиқ тўловчи томонидан солиқ ажратиб кўрсатилмаганда мустақил равишда ажратиш мумкинми? Чиқиб кетаётган муассисга АВ берилганда қайси қийматдан ҚҚС ҳисобланади? Buxgalter.uz Молия вазирлиги билан қўшма акция доирасида ўқувчиларнинг саволларига молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг жавобларини беришда давом этади. Навбатдаги саволлар ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлаш тартибига бағишланган. далее...»» |
11.02.2020
Ижтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми
Ижтимоий соҳа вакиллари кимлар далее...»» |
11.02.2020
Ҳисоботнинг янги шакллари: ҚҚС, ЖШДС ва ижтимоий солиқ
2020 йил январь учун ҳисобот даври авж палласида, my.soliq сайтида ҚҚС (коди 10006_11), ЖШДС (11101_8) ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботининг янги шакллари пайдо бўлди. далее...»» |
11.02.2020
Қурилишда давлат назорати механизмлари 1 апрелдан ўзгаради
Бу Президентнинг «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорида (5.02.2020 йилдаги ПҚ-4586-сон) назарда тутилган. далее...»» |