Norma.uz
Публикации
14.12.2020 Инвентаризацияни ўтказмаслик нимага олиб келади?
Қонунчилик инвентаризацияни ўтказмаслик ёки уни ўтказиш муддатларини бузганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарликни назарда тутмайди. Бироқ бу амалиётда ҳаммаси яхши бўлишини англатмайди. Бу масалага совуққонлик билан қараш оқибатлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова гапириб берди:
далее...»»
14.12.2020 Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2.12.2020 йилдаги 763-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (9.02.2017 йилдаги 66-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда. Улар қарор эълон қилингандан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
далее...»»
14.12.2020 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
14.12.2020 Бюджет пулини ўзлаштираётганлар халқнинг давлатга бўлган ишончига путур етказмоқда
Давлат бюджети – халқнинг маблағи. Шу боис, унинг бир сўми сарфи ҳам қаттиқ назоратда бўлиши керак.
далее...»»
14.12.2020 Имтиёзларни рўйхатдан қидиринг ёки СТ-1 ни тақдим этинг

Қизим иши учун, шунингдек шахсий фойдаланиш мақсадида Россияда Сономед портатив энцефалографи ҳамда Нейрон–Спектр–5 (эксперт классидаги 32-каналли энцефалограф) сотиб олмоқчи. Ишлаб чиқарувчи заводдан олинганда уларнинг умумий қиймати тахминан 2,5 минг долларни ташкил этади. Олдин ишлатилганини ҳам сотиб олса бўлади, шунда улар арзонроққа тушади. Самолётда олиб келадиган бўлса, бир кишига 2 минг долларлик қўл юкини олиб келишга рухсат бор. Ушбу аппаратларга нисбатан бирор-бир имтиёзлар борми? Агар самолётда келиб, икки кишининг ҳар бирида 1 донадан аппарат бўлган тақдирда божхона божи тўлаш керак бўладими?


далее...»»
14.12.2020 Байрам яқин – ҳушёр бўлинг!
Олдиндан тезкор кузатувга олинган юртимиз фуқароси М.О. бошқарувидаги «Ласетти» автомашинаси М-34 йўлининг Тошкент–Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда белгиланган тартибда тўхтатилиб, тадбир иштирочилари ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган тахминий қиймати 6 660 000 сўм бўлган жами 6 081 дона пиротехника маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.
далее...»»
14.12.2020 Тиббий ускуналар тўхтатиб қолинди

Самарқанд халқаро аэропортига «Шереметьево–Самарқанд» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон фуқароси Г.Ф. «яшил» йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганда божхоначилар унинг хатти-ҳаракатидан шубҳаланишди. Фуқаронинг багаж юклари холислар иштирокида кўздан кечирилганда у тегишли рухсатномага эга бўлмаган, декларацияда ҳам кўрсатилмаган жами 32 млн сўмлик тиббий ускуналарни олиб ўтмоқчи бўлгани аниқланди.


далее...»»
14.12.2020 Лочинларга чанг солган «олчоқлар»

Республикамиз божхоначилари юртимизнинг ҳайвонот оламини асраб-авайлашда ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.


далее...»»
14.12.2020 Масалалар жойида ҳал бўлди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев бошчилигида «Ургут» эркин иқтисодий зона ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар ўтказилди.


далее...»»
14.12.2020 Хизмат сафари: саволларга жавоб берамиз
Агар ходим харажатларни тасдиқловчи ҳужжатни йўқотган бўлса, нима қилиш зарур? Ёки парвозга кечиккан бўлса ва янги чипта олишига тўғри келган бўлса-чи? Унга нормадан ортиқча суткалик тўлаш мумкинми? Улар қандай ҳисобланади? Қандай солиқ оқибатлари бўлади? Хизмат сафари дам олиш кунларига тўғри келганда нима қилиш керак? Таклиф қилувчи томон харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олса-чи? Ходим меҳмонхона инвойсини тўлов тўғрисидаги чексиз тақдим қилса ёки у карантин туфайли қайтиб келолмаган бўлса, нима қилиш лозим? Хизмат сафари билан боғлиқ бўлган шу каби саволларга «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беради.
далее...»»
14.12.2020 Воситачи орқали экспорт қилишда ҚҚСни ҳисобга олиш
Корхона товарларни воситачи орқали экспорт қилганда ҚҚС бўйича ҳисобга олишни қандай тўғри қўллашни «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:
далее...»»
14.12.2020 Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
далее...»»
14.12.2020 Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
далее...»»
14.12.2020 Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
далее...»»
14.12.2020 Норезидентнинг ижара бўйича даромадлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади
Корхона чет эл жисмоний шахсига тегишли мол-мулкни ижарага олиш учун ижара шартномасини тузди. Ижарага берувчи ва бюджет билан ҳисоб-китобларни қандай амалга оширишни «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб бердилар:
далее...»»
14.12.2020 Инвентаризация комиссиясига бухгалтерия маълумотлари қачон ошкор қилинади
19-сон БҲМСга мувофиқ инвентаризацияни ўтказяпмиз. Бироқ омбор мудиридаги маълумотларда тафовутлар мавжудлиги аниқланди. Бухгалтер унга мол-мулклар – миқдори кўрсатилмаган буюмлар номи ёзилган рўйхатни берди ва қолдиқларни ҳисоблаб чиқишни талаб қилди. Омбор мудири ҳавола қилиш учун бухгалтериянинг миқдорий маълумотлари келтирилган рўйхатни беришни талаб қиляпти. У бунга ҳақлими? Ушбу вазиятда амалдаги қоидаларни бузмаган ҳолда қандай йўл тутиш лозим?
далее...»»
14.12.2020 Сотиб олувчи ЭҲФни етказиб бериш ҳолати бўйича кўриб чиқмаяпти. Нима қилиш лозим?
Ташкилот мунтазам равишда календарь йилнинг охирида ўз маҳсулотини (газеталарга обуна) кейинги йилда даврийлик билан – ҳар пайшанбада, ҳафтада бир марта етказиб бериш учун шартномалар тузади. 2020 йилда муаммога дуч келдик: бундай шартномалар бўйича 2019 йилнинг охирида тўловни амалга оширган баъзи мижозлар, ўтган ойда етказиб берилган ҳажмлар учун ҳар ойда тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактураларни кўриб чиқишни рад этишмоқда. Шартномалар бўйича суммалар унча катта бўлмагани боис, кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти юзасидан кўндиришлар иш бермаяпти. Нима қилиш лозим?
далее...»»
14.12.2020 Бузилаётган уй ўрнига бериладиган квартиралар – бепул бериш эмас
Хусусий корхона эски 2 қаватли турар жой ўрнида янги кўп қаватли турар жой қуряпти. Ҳокимнинг қарорига мувофиқ қурилаётган 24 квартирадан 12 таси ва 3 та дўкон эски турар жойда яшаганларга тўлиқ битказилиб текин берилиши лозим. Бериладиган квартиралар майдони аввалги турар жой эгаларига тегишли бўлган майдондан ортиқ бўляпти. Аввал биз ЯСТни тўлардик, янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишимиз харажатларни кескин ошириб юборди. Пандемия даврида уй-жойга бўлган талаб кескин камайиб, нархлар анча тушиб кетди. Квартираларни текин беришдан даромад юзага келмайди ва буни реализация қилиш деб ҳисоблаш нотўғри бўлади. СКнинг 239-моддасига мувофиқ ушбу квартираларга ҚҚС солинмаслиги керак деб ҳисоблаймиз. 1. Қурувчи уйлари бузилаётган мулкдорларга бериладиган квартиралар қийматига ҚҚС солмасликка ҳақлими? 2. Аввалги уй-жой мулкдорларида бериладиган ортиқча майдон қиймати солиқ солинадиган даромадни юзага келтирадими? Агар келтирса, ким томонидан бюджетга ЖШДС ўтказилади?
далее...»»
14.12.2020 Бепул беришда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади
Товарларни (хизматларни) бепул беришда, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно, ҚҚС ушбу товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу қийматни қандай аниқлаш ва қандай ҳолларда бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳисобланиши ҳақида Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ buxgalter.uz учун махсус сўзлаб берди:
далее...»»
14.12.2020 Тўлиқ амортизацияланган бинога мол-мулк солиғи солинадими
Бинонинг қолдиқ қиймати нолга яқинлашмоқда. Тўлиқ амортизацияланган бинолар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўланадими? «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙдан ушбу саволга жавоб беришни илтимос қилди:
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика