Norma.uz
Публикации
08.07.2024 Бизнинг чатда шубҳали қўшни пайдо бўлди
Турли мессенжерларда қўшнилар чати бир неча йил олдин пайдо бўлди. Бугунги кунда уйнинг «ландшафт»ини, ҳовлисини ёки бутун уй-жой комплексини уларсиз тасаввур қилиш қийин. Бу ерда туман янгиликлари айтиб турилади, девордан мусиқа баланд эшитилаётганлиги ёки машина тўхташ жойи банд қилинганлиги учун баҳслар кетади, уйни таъмирлаш, унинг атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишади. Энди бундай чатларга фирибгарлар ҳам имкон қадар жойлашиб оладиган бўлишди. Кўпинча қўшни кўринишида. РосКвартал экспертлари фирибгарларнинг осонгина тузоғига туширадиган ҳийла-найрангларининг рўйхатини туздилар. Фуқароларимизга телефон орқали фирибгарларнинг ҳужуми кўпайиб кетганлиги оқибатида ушбу мавзу Тошкент шаҳри учун ҳам долзарб бўлиб қолди.
далее...»»
08.07.2024 Қўшнининг ғазаби қўзиган...
Бизнинг уйимида иккита оила: ижарачи ва турар жой мулкдори жанжаллашяпти. Бутун йўлак азият чекаётган жанжалларнинг ташаббускори ижарачидан бир қават юқорида яшайдиган қўшни бўлади. У ижарачининг квартирасидаги ҳар қандай овозга: катталар ва болаларнинг гаплашишига; телевизор овозига; овқат тайёрлашда чиқадиган ҳидлар ва ҳожатхонанинг ҳидига ҳам; кириш эшигининг очилиш-ёпилишига ҳам ва бошқа нарсаларга эътироз билдиряпти. Аёл бу қўшнини ҳақорат қиляпти, унинг квартирасига рухсатсиз бостириб киряпти. Агар унга эшикни очишмаса, қаттиқ тақиллатади, бундан болалар чўчиб йиғлашади. Шундай ҳолат ҳам бўлдики, қўшни ижарачини уриб юборди ва биз участка нозирини чақирдик. Квартирант унга раҳми келиб, расмий ариза бермади. Буларнинг ҳаммаси уйда яшовчиларнинг жонига тегди. Босқинчилик ҳаракатларини қилаётган қўшни билан суҳбатлар натижа бермаяпти. У, агар киритишмаса, бировнинг хонадонига хоҳлаган вақтида бостириб киришга, бемалол айланиб чиқишга ҳақлими? Бундай ҳаракатлар безорилик ҳисобланмайдими? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган?
далее...»»
08.07.2024 «Массивингиздан чиқиб кетишимизга ёрдам беринг!» Қурувчи уй аҳлидан ёрдам сўраяптими?
Пойтахтнинг Учтепа туманидаги 11-мавзенинг яшил зонасида бироз ҳукм сурган сокинликдан кейин қурувчилар яна фаоллашдилар. Уч қаватли уйда яшовчиларнинг деразалари тагида тиббий марказ қурмоқчи бўлишяпти. 11, 12, 13 ва 14-уйларда яшовчилар бунга қаршилар. Улар бирлашиб ҳаракат қилишмоқда. Ўтган йили қурилишни бошлашга йўл қўйишмади. Ҳозир улар ҳудудни ўраб олмоқчи бўлган қурувчиларни тўхтатиб қолишди. Қўшнилар қонунлар билан кафолатланган ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда.
далее...»»
08.07.2024 Амалдорлар қонунни бузишмоқда ва фуқароларни ҳам шунга чақиришмоқдами?
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги минимал тарифларнинг жорий қилиниши билан боғлиқ бир қатор жиддий саволларга жавоб бермаяпти. Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошганлигини намойиш этмоқда. Бугунги кунда улар амалдаги қонунларни бузувчи ҳужжатларни ижро қилишга мажбурлаш ҳолатларига бефарқ бўлмаяптилар. Кўп қаватли уйларда яшовчилар буларни шарҳларда ҳаққоний кўрсатишмоқда. Эҳтимол, уларнинг айримлари эҳтиросларга бой бўлаётгандир, бироқ уларда бироз бўлса-да соғлом фикрлаш бор, амалдорлар ушбу масалалар юзасидан тушунтиришлар беришса яхши бўлар эди. Улардан айримларини умумлаштирамиз.
далее...»»
08.07.2024 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги минимал тарифларнинг жорий қилинишини тушунтириб берди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари қўлланилиши билан боғлиқ масалаларни турли шаклларда тушунтириб бермоқда.
далее...»»
08.07.2024 Буйруқ қонунлардан устунми? Адлия вазирлиги ҳуқуқий баҳо берсин
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг буйруғи билан 2024 йил 1 майдан бошлаб республикада умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг энг кам миқдори жорий қилинган. Кўп қаватли уйда яшовчилар бундан норози бўлишяпти. Улар минимал тарифларнинг жорий этилишини амалдаги қонунчилик ва ККУдаги турар жой эгаларининг ҳуқуқларини бузиш деб ҳисоблашмоқда. Вазирлик бунга эътироз билдирмоқда – у Президентнинг «Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида (15.08.2023 йилдаги ПҚ-278-сон) белгиланган вазифани бажарган холос. Бадал ва тўловларнинг энг кам миқдорлари айнан шу ҳужжатга мувофиқ ишлаб чиқилган ва жорий этилган.
далее...»»
08.07.2024 Дивидендларни инвестиция воситачилари орқали тўлаш тартиби белгиланди
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг «Қимматли қоғозлар даромадлари (дивидендлар, фоизлар) тўловларини «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ ва (ёки) инвестиция воситачилари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи имзоланди (28.06.2024 йил, АВ рўйхат рақами 3523).
далее...»»
08.07.2024 Фермерларнинг ҳосил суғуртаси бўйича ҳаражатлари қисман қопланади
Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2024 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 373-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
08.07.2024 Товарларни бепул тарқатган ҳолда оммавий тадбирларниўтказиш тақиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2024 йилдаги «Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида»ги 360-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
08.07.2024 Йўллар ва йўл инфратузилмасини сақлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
Президентнинг 01.07.2024 йилдаги «Йўллар ва йўл инфратузилмасининг яхши ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-241-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
08.07.2024 Паррандачилик соҳаси қандай қўллаб-қувватланади
Президентнинг 27.06.2024 йилдаги «Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-238-сон қарори қабул қилинди.
далее...»»
08.07.2024 Биринчи усул бўйича қийматни аниқлашда янгилик

Божхона қийматини биринчи усул билан белгилаш қоидаларида қандайдир янгиликлар пайдо бўлди. Айнан нималар ўзгарганлигини тушунтириб берсангиз. Битим бўйича харажатларни қўшишда нималар ҳисобга олиниши шарт? Импорт қилувчи учун қўшимча юклама бўлмайдими?


далее...»»
08.07.2024 Реклама маҳсулоти вақтинчалик олиб кириш режимига жойлаштирилади
Бизга хориждаги бизнес ҳамкорларимиз мурожаат қилишди, улар B2B форматида ўтказиладиган тадбирга келишлари керак. Белгиланганидек, ўзлари ишлаб чиқарадиган электр техникадан икки нусхасини олиб келишлари керак. Шунингдек реклама маҳсулотлари – буклетлар, флайерлар, эсдалик совғалари ва бошқаларни олиб келадилар. Улар бу нарсаларни божхонада қандай расмийлаштиришлари лозим? Уларнинг ёзишича, ўз товарларини намойиш қилиш ва реклама маҳсулотларини тарқатиш учун олиб киришда уларнинг мамлакатида тўлов ундирилмас экан, бизда қандай бўлади?
далее...»»
08.07.2024 Хорижий валютадаги корпоратив картадан қандай фойдаланилади
  Карта ҳисобрақами нима Карта ҳисобрақами – банк картаси орқали пул маблағларини тасарруф этиш мумкин бўлган банк ҳисобрақами (Низом 1-б., АВ рўйхат рақами 3294, 03.04.2021 й.) . Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз (Низом 16-б., АВ рўйхат рақами 3294, 03.04.2021 й.) : ● пул маблағларини карта
далее...»»
08.07.2024 Давлат кўчмас мулки қандай ижарага олинади
  Давлат мулкини ижарага бериш тартиби махсус Низом (14.12.2023 йилдаги 660-сон ВМҚга 1-илова) билан белгиланган. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидагиларни ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди: ●   чет элдаги давлат мулкини; ●   ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция
далее...»»
08.07.2024 ЁММни ҳисобдан чиқариш
  ЁММни сарфлаш меъёрларини қандай аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш ҳажмини тасдиқлаш мумкин ЁММ корхона чиқими сифатида меъёрлар бўйича ҳисобдан чиқарилади. Автомобиль ҳаракатланувчи таркиб учун ёқилғи-мойлаш материаллари сарфи меъёрлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
далее...»»
08.07.2024 Балансдан ташқари счётларда асосий воситалар ҳисобини юритиш
  Қандай ҳолатларда асосий воситалар балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинади Ташкилотга тегишли асосий воситаларни (АВ) 0100-баланс счётида ҳисобга олинг. Аммо айрим ҳолатларда мулкни қуйидаги балансдан ташқари счётларда ҳисобга олиш зарур:   Счёт рақами Счёт номи
далее...»»
08.07.2024 Назорат қилинадиган қарз бўйича харажатлар қандай аниқланади
  Қандай қарз назорат қилинадиган қарз ҳисобланади Юридик шахснинг қуйидаги қарзлари назорат қилинадиган қарзлар деб эътироф этилади (СК 310-м. 3-қ.) : 1) Ўзбекистоннинг солиқ резиденти бўлмаган, корхона акцияларининг (устав фондидаги пайлари, улушларининг) 20%идан ортиғига бевосита ёки
далее...»»
08.07.2024 Зарарларни солиқ ҳисоботида акс эттириш
  Операцияларнинг айрим турлари бўйича зарарларни ўтказиш хусусиятлари  Операцияларнинг айрим турлари бўйича зарарларни ўтказиш ўзига хос хусусиятларга эга (СК 336-м.) . Бу операциялар: ●  мол-мулк мажмуи сифатидаги корхоналар ёки юридик шахс устав фондидан улушларнинг бошқача чиқиб кетиши
далее...»»
08.07.2024 Энди йирик солиқ тўловчилар қандай аниқланади
Солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 1.07.2024 йилда 3172-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшим­чалар киритилди.
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика