Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 17 / Божхона

Келиб тушадиган мамлакат қоидаларига кўра

 

Айрим маҳсулотларни посилкаларда жўнатиш тақиқланганидан хабарим бор. Чет элдаги дўстимга Бошпочтамт орқали 1–2 килограмм новвот, туршак, бодом ва шўрданак, шунингдек писта жўнатмоқчиман. Йўл қўйиладиган ҳажм доирасида кўринади, шу сабабли божхона божлари солинмаса керак. Ўзбекистондан жўнатиш тақиқланган маҳсулотлар рўйхатида улар йўқ. Божхона билан муаммолар юзага келмайдими?

Ҳусниддин Б.

Амалдаги божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ушбу товарларни кўрсатилган миқдорда Ўзбекистон Республикаси ташқарисига почта орқали жўнатишда қандайдир тақиқ ёки чекловлар (сертификатлар олиш ва ҳ.к.), шунингдек божхона тўловларини тўлаш талаби белгиланмаган.

Туҳфаларингиз ўсимликдан олинганлиги боис почта жўнатмангизни олувчи шахс мамлакатида саволлар юзага келиши эҳтимол. Адресатдан фитосанитария сертификати талаб қилиниш-қилинмаслигини олдиндан билиб олинг, ана шунда дўстларингиз посилка олиш пайтида муаммоларга тўқнаш келмайдилар.

Халқаро посилкаларда қонун ҳужжатларига мувофиқ чет элга жўнатиш рухсат этилган ва келиб тушадиган мамлакатга олиб кириш тақиқланмаган саноат моллари, узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, маданий-маиший аҳамиятга эга бўлган товарлар жўнатилади.

Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати, почта жўнатмаларини йўллаш, ўровлаш тартиби, уларнинг ўлчамлари ҳамда чекланган оғирлиги, бланкларни тўлдириш намуналари, почта алоқаси хизматларига тарифлар, жўнатиш тақиқланган предметлар ва моддалар, почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг фойдаланувчилар олдидаги жавобгарлиги, шунингдек фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги тўғрисидаги ҳамда бошқа қизиқтирувчи маълумотларни бевосита почта бўлимларида аниқлаштириб олишни тавсия этамиз (АВ томонидан 18.04.2011 йилда 2219-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидалар).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1553 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика