Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 17 / Солиқ навигатори

2017 йилги даромадларимиз

 

Эътиборингизга ҳавола этилаётган қўлланма жорий йилда кучга кирган 2017 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган янгиликларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланди.

Қуйидагиларга солиқ солишда уларга эътибор қаратиш лозим:

жисмоний шахсларга улар оладиган даромадлар бўйича – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадаллари қисмида;

ушбу даромадларни тўловчи юридик шахсларга – ягона ижтимоий тўлов қисмида.

Солиқ кодекси жисмоний шахсларнинг жами даромадини* 4 та асосий гуруҳга бўлади:

1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси);

2) мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси);

3) моддий наф тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси);

4) бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 178-моддаси).

Ушбу даромадларга жисмоний шахсларнинг даромад солиғи (ЖШДС) солиниши керак. Унинг янада оддий номи – «даромад солиғи». ЖШДСни календарь йил давомида даромадлар олган Ўзбекистон фуқаролари ҳам, чет элликлар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тўлайдилар. Жисмоний шахсларнинг даромадларига турига қараб тўлов манбаида ёхуд декларация асосида солиқ солинади.

Жисмоний шахслар даромадларининг муайян турлари, шунингдек жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари ЖШДС тўлашдан озод қилинган.

2017 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилади:

ноль даражали;

энг кам – 7,5%;

ўртача – 17%;

энг юқори – 23% (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 9-илова).

ЎзР резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкаси – 10%. ЎзРда норезидент жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича алоҳида ставкалар назарда тутилган (Солиқ кодексининг 182-моддаси).

Бутун йил давомида ЖШДСни ҳисоблаётганда 2017 йил 1 январдаги ҳолатга кўра белгиланган ЭКИҲ – 149 775 сўм қўлланади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 1-қисми).

Жисмоний шахснинг у ёки бу даромади қайси гуруҳга киришига қараб у фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари (ШЖБПҲ), фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ва ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) солиш объекти бўлиши ҳам мумкин.

ШЖБПҲга ойлик мажбурий бадаллар ставкаси ноль даражали ставкада солиқ солинадиган даромадни (1 ЭКИҲ) чегирган ҳолда ЖШДС солинадиган даромадларнинг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга 9-илова).

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисобланган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

2017 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимнинг ҳисобланган иш ҳақи (даромадлари) суммасининг 8%ини ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди).

ЯИТни микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари 15%лик ставкада, қолган солиқ тўловчилар – 25%лик ставкада тўлайдилар (ПҚ-2699-сон қарорга 25-илова), қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Жисмоний шахсларга тўланиши мумкин бўлган тўловлар хилма-хиллиги сабабли кўпинча бухгалтерларда уларни ҳисобга олиш ва солиқ солиш билан боғлиқ саволлар юзага келади.

Илгари жисмоний шахсларга рағбатлантирувчи тусдаги солиқ солинадиган ва имтиёзли тўловлар ҳақида «шпаргалка» материални чоп этган эдик («Моддий рағбатлантиришда бехато солиқ тўлаш», «СБХ»нинг 28.03.2017 йилдаги 13-сони).

Жисмоний шахсларга тўланиши мумкин бўлган барча даромадларга доир экспертларимиз тайёрлаган жадвал ҳам ўқувчиларимиз – ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга фойдали бўлади, унга таянган ҳолда уларга қандай солиқлар ва мажбурий ажратмалар солинишини билиб олиш мумкин. Бу «Norma. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» АҚТнинг «Солиқ навигатори» янги бўлимидан яқин орада ўрин оладиган 50 дан ортиқ жадвалнинг биридир.

 

*Мазкур шарҳда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар кўриб чиқилмайди.

 

Т/р

 

Тўловларнинг турлари

 

ЖШДС

 

ШЖБПҲ

 

ЯИТ, суғурта бадаллари

 

Изоҳлар

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси)

 

1

 

Меҳнат шартномасига мувофиқ иш ҳақи (Солиқ кодексининг 172-моддаси 1-қисми 2-хатбошиси):

 

 

 

 

Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. У қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди (МКнинг 153-моддаси).

Меҳнат ҳақининг энг кам миқдори ЯТС бўйича тариф ставкасининг 1-разряди ва белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. ЭКИҲ 149 775 сўм ва тариф коэффициенти 2,476 бўлганда меҳнат ҳақининг энг кам миқдори камида 370 843 сўмни ташкил этиши керак

1.1

 

бюджет ташкилотлари ходимлари (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилганда чет эл валютасидаги

 

қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 4-банди)

 

қонун ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНАДИ

 

1.2

 

акциядорлик жамиятлари чет эллик ходимларининг бошқарув ходими сифатида ўз фаолиятидан олган

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 34-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

ЯИТ СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 308-моддаси 2-қисми 4-хатбошиси).

 

Фақат Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчиларга суғурта бадаллари СОЛИНАДИ

1.3

 

корхонанинг ихтисослаштирилган цехлари ва участкаларида ишловчи I ва II гуруҳ ногиронлари

 

4 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 5-банди)

 

4 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ

 

4,7%лик пасайтирилган ставкада ЯИТ СОЛИНАДИ (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарори).

 

Суғурта бадаллари СОЛИНАДИ

ЖШДС бўйича имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси бўлганда қўлланади. ЯИТ бўйича имтиёз ногиронлар учун аттестацияланган иш жойларининг сони кўрсатилган санитария-техник паспорт ва уларни ишга жойлаш бўйича ТМЭКнинг хулосаси (тавсияси) мавжуд бўлганда қўлланилади

 

1.4

 

касаначилар

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

1.01.2019 йилгача ЯИТ СОЛИНМАЙДИ (5.01.2006 йилдаги ПФ-3706-сон).

 

Суғурта бадаллари СОЛИНАДИ

Низом (ВМнинг 11.01.2006 йилдаги 4-сон қарорига 1-илова)

 

1.5

 

грант маблағлари ҳисобига тўланадиган

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 18-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 308-моддаси 7-банди)

 

Имтиёзлар ВМ ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг хулосаси мавжуд бўлганда қўлланилади

 

1.6

 

1.1–1.5-бандларда назарда тутилмаган бошқа ҳолларда

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

 

2

 

Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларга фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномага ёки пудрат шартномасига мувофиқ ҳақ тўлаш (Солиқ кодексининг 172-моддаси 2-қисми 2-хатбошиси):

 

 

 

 

Тўлов миқдори тарафлар – шартнома иштирокчиларининг келишувига биноан белгиланади

 

2.1

 

якка тартибдаги тадбиркорлар билан тузилган

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 169-моддаси 2-қисми)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 172-моддаси 2-хатбошиси)

 

ЖШДС солинадиган объект ҳисобланмайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди

 

2.2

 

вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари кўмагида вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланган жисмоний шахсларга

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 5-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Намунавий низом (ВМнинг 18.05.2001 йилдаги 223-сон қарорига 1-илова)

 

Т/р

 

Тўловларнинг турлари

 

ЖШДС

 

ШЖБПҲ

 

ЯИТ, суғурта бадаллари

 

Изоҳлар

 

2

 

2.3

 

пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларга

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 33-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНАДИ

 

8.10.2013 йилгача кўрсатилган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкасида солиқ солинган (Солиқ кодексининг 181-моддаси)

 

2.4

 

2.1–2.3-бандларда назарда тутилмаган бошқа ҳолларда

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

 

3

 

Илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар
(Солиқ кодексининг 172-моддаси 1-қисми 3-хатбошиси)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Низом (ВМнинг 3.01.2008 йилдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган)

 

4

 

Юридик шахс бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш орган) аъзоларига иш ҳақи
(Солиқ кодексининг 172-моддаси 2-қисми 3-хатбошиси)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 74-моддаси 3-қисми; «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддаси 5-қисми

 

5

 

МВ, ИИВ, ФВВ, МХХнинг ҳарбий хизматчилари, ИИВ ҳамда ДБҚнинг оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркибига кирувчи шахслар хизматни ўташ (хизмат вазифаларини бажариш) муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар
(Солиқ кодексининг 172-моддаси 2-қисми 4-хатбошиси)

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 180-моддаси 1-қисми 6-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 308-моддаси 2-қисми).

Суғурта бадаллари СОЛИНАДИ

1.08.2012 йилгача мазкур банд бўйича даромадларга Солиқ кодексининг 308-моддаси 6-бандига асосан суғурта бадаллари солинмас эди (имтиёз 30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонун билан бекор қилинган)

 

Рағбатлантириш тусидаги тўловлар (Солиқ кодексининг 173-моддаси)

 

6

 

Йиллик иш якунлари бўйича мукофот
(Солиқ кодексининг 173-моддаси 1-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Мукофот тўлаш тартиби ва унинг миқдорлари локал низом билан белгиланади. Мукофот корхонанинг ўтган йилги молия-хўжалик фаолияти якунлари чиқарилганидан кейин тўланади

 

7

 

Юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги низоми билан назарда тутилган рағбатлантириш тусидаги тўловлар (Солиқ кодексининг 173-моддаси 2-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Мукофотлаш якка тартибда (муайян ходим ишининг натижаларига боғлиқ ҳолда) ҳам, жамоавий ишнинг қандайдир натижалари билан боғланган ҳолда ҳам белгиланиши мумкин

 

8

 

Қон йиққанлик учун тиббиёт муассасалари ходимлари оладиган мукофотлар (Солиқ кодексининг 173-моддаси 2-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 10-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Ушбу имтиёз бевосита қон йиғиш билан шуғулланадиган тиббиёт ходимларига тааллуқли

 

9

 

Касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва маошларга устамалар (Солиқ кодексининг 173-моддаси 3-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Устамалар ходимларга уларнинг ишчанлик фазилатлари, бир неча касбда ишлаш, ўз тажрибалари ва меҳнат кўникмаларини бошқа ходимлар билан ўртоқлашиш маҳорати учун тўланади. Устамаларни тўлаш тартиби меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом ёки корхонанинг бошқа локал ҳужжатлари билан белгиланади

 

10

 

Таътил учун қўшимча ҳақлар ҳамда Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-бандида назарда тутилмаган бошқа ҳоллар бўйича берилган моддий ёрдам
(Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Иш берувчи томонидан қабул қилинган локал ҳужжатлар асосида тўланади

 

11

 

Кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар (Солиқ кодексининг 173-моддаси 5-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Президентнинг 19.08.2005 йилдаги ПҚ-158-сон қарори 2-бандининг 2–6-хатбошилари; Президентнинг 20.10.1995 йилдаги ПФ-1280-сон Фармони 1-банди; ВМнинг 9.07.1993 йилдаги 343-сон қарори 1-банди; низомлар
(ВМнинг 18.03.1991 йилдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган; АВ томонидан 13.04.2001 йилда 1026-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

 

Т/р

 

Тўловларнинг турлари

 

ЖШДС

 

ШЖБПҲ

 

ЯИТ, суғурта бадаллари

 

Изоҳлар

 

12

 

Рационализаторлик таклифи учун тўлов
(Солиқ кодексининг 173-моддаси 6-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Таклифларни рационализаторлик таклифлари сифатида тан олиш Низом асосида амалга оширилади (ВМнинг 28.12.1992 йилдаги 596-сон қарори билан тасдиқланган)

 

13

 

Меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотларга жамоат фаолияти учун, байрам саналари ҳамда муҳим саналар муносабати билан тўланадиган ҳақ киради

 

Компенсация тўловлари (Солиқ кодексининг 174-моддаси)

 

14

 

Табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун қўшимча тўловлар (бундай ҳудудлардаги иш стажи учун устамалар) (Солиқ кодексининг 174-моддаси 1-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитли ҳудудлар рўйхати ЎзР Ҳукумати томонидан белгиланади. Устама миқдори иш берувчи томонидан касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда белгиланади

 

15

 

Баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 1-банди)

 

энг кам ставкада СОЛИНАДИ
(Солиқ кодексининг 181-моддаси)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Коэффициентларни ҳисоблаб ёзиш учун энг юқори миқдор – ҳисоблаб ёзиш пайтидаги ЭКИҲнинг 4 баравари (Солиқ кодексининг 181-моддаси)

 

16

 

ЎзР ВМ томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига устамалар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 2-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар турлари рўйхатларда келтирилади (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган; АВ томонидан 29.07.2009 йилда 1990-сон билан рўйхатдан ўтказилган; АВ томонидан 5.01.2000 йилда 865-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

 

17

 

Технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишлаганлик учун тариф ставкаларига ҳамда маошларга устамалар ва қўшимча тўловлар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 3-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Тунги вақтдаги ишнинг бир соати учун камида 1,5 баравар миқдорда ҳақ тўланади (МКнинг 158-моддаси).

Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МКнинг 157-моддаси)

18

 

Кўп сменали режимда ишлаганлик, шунингдек бир неча касбда, лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун устамалар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 4-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Устама миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича низом ёки меҳнат келишувига биноан иш берувчи томонидан мустақил равишда белгиланади

 

19

 

Доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган, шунингдек вахта усулида ишларни бажаришда ходимларнинг меҳнат ҳақига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқ тўланадиган устамалар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 5-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Ҳаракатланиш ва қатнов тусига эга бўлган ишлар учун устамалар миқдори Низом (Меҳнат вазирлигининг 17.11.1992 йилдаги 11/30-сон қарори билан тасдиқланган) билан белгиланган. Ойлик устама миқдори ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмаслиги керак.

Вахта усулидаги иш учун устама нормаси ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида белгиланган (АВ томонидан 28.11.1998 йилда 551-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом). Корхона учун нормативдан ортиқ тўловлар – чегирилмайдиган харажатлар (Солиқ кодексининг 147-моддаси 27-банди)

Т/р

 

Тўловларнинг турлари

 

ЖШДС

 

ШЖБПҲ

 

ЯИТ, суғурта бадаллари

 

Изоҳлар

 

20

 

Юридик шахс жойлашган ердан (йиғилиш пунктидан) ишлаш жойигача ва орқага қайтиш учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган ишлар вахта усулида бажарилган тақдирда йўлга кетадиган кунлар, шунингдек ходимлар метеорологик шароитлар сабабли ва транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда ушланиб қолган кунлар учун тўловлар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 6-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Йўлда ушланиб қолганлик учун компенсация бундан аввалги ой учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи асосида белгиланадиган ўртача кунлик ставка миқдоридан келиб чиқиб тўланади

 

21

 

Ер ости ишларида доимий банд бўлган ходимларга уларнинг стволдан ишлаш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун шахтада (конда) ҳаракатланишининг меъёрий вақти учун тўланадиган қўшимча ҳақлар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 7-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Қўшимча ҳақларнинг миқдорлари ва уларни тўлаш тартиби бош ва (ёки) тармоқ келишувлари қоидаларига асосан ишлаб чиқилган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича корхонанинг ички локал ҳужжатларида белгиланади

 

22

 

Қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча дала таъминоти (Солиқ кодексининг 174-моддаси
8-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Низомнинг (ВМнинг 2.07.2012 йилдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган) 4-банди

 

23

 

Хизмат сафарлари вақтидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча суткалик пуллар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 9-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Хизмат сафари давомида суткалик тўловлар нормалари:

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб – Йўриқномада
(АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

хорижга – Низомда (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган. Корхона учун нормативдан ортиқ тўловлар – чегирилмайдиган харажатлар
(Солиқ кодексининг 147-моддаси 3-банди)

24

 

Ишлар вахта усулида ташкил қилинганда, иш вақти умумлаштирилган ҳолда ҳисобга олинаётганда ва бошқа ҳолларда ходимларга иш вақтининг белгиланган муддатидан ортиқ ишлаганлиги муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун тўловлар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 10-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Ҳар кунлик иш (смена) давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги керак (МКнинг 123-моддаси). Иш вақтининг белгиланган муддатидан ортиқ ишлаганлик муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун белгиланган тариф ставкаси бўйича бир ҳисса миқдорида меҳнат ҳақи тўланади

 

25

 

Хизмат ишлари учун ходимнинг шахсий автомобилидан ёки хизмат мақсадлари учун унинг бошқа мол-мулкидан қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча фойдаланганлик учун тўловлар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 11-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Бир ойлик компенсациянинг норма доирасидаги миқдори автомобиль двигателининг қувватига боғлиқ:

100 от кучидан кўп бўлганда – 4,5 ЭКИҲ;

70 дан 100 от кучигача – 3,5 ЭКИҲ;

70 от кучигача – 2 ЭКИҲ (Тартиб, ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова).

Корхона учун нормативдан ортиқ тўловлар – чегирилмайдиган харажатлар
(Солиқ кодексининг 147-моддаси 11-банди)

26

 

Меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун Солиқ кодекси 171-моддаси 2-қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар (Солиқ кодексининг 174-моддаси 12-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Иш берувчининг меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича харажатлари даромад ҳисобланмайди ва Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 9-бандида назарда тутилган миқдорларда уларга солиқ солинмайди

 

Т/р

 

Тўловларнинг турлари

 

ЖШДС

 

ШЖБПҲ

 

ЯИТ, суғурта бадаллари

 

Изоҳлар

 

27

 

Озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш (Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Иш берувчининг қуйидаги харажатлари даромад ҳисобланмайди ва уларга солиқ солинмайди:

меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув билан таъминлаш (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 1-банди), шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 5-банди); ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш харажатлари (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 4-банди)

Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (Солиқ кодексининг 175-моддаси)

 

28

 

Йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътил, шунингдек ушбу таътилдан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация (Солиқ кодексининг 175-моддаси 1-банди «а» кичик банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Ҳар йиллик асосий таътил 15 иш кунидан кам бўлмаган муддатга берилади. Алоҳида тоифадаги шахслар учун МК ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан узайтирилган таътиллар белгиланган

 

29

 

Ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлиги учун айрим тармоқларнинг ходимларига бериладиган қўшимча таътил (Солиқ кодексининг 175-моддаси 1-банди «б» кичик банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Жамоа шартномаси ёки меҳнат келишуви билан ходимларга қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормадан ортиқ қўшимча таътиллар берилиши мумкин

 

30

 

Ўқиш билан боғлиқ таътил ва ижодий таътиллар (Солиқ кодексининг 175-моддаси 1-банди «в» кичик банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Тартиб (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 7-илова)

 

31

 

12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга берилган қўшимча таътил (Солиқ кодексининг 175-моддаси 1-банди «г» кичик банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

МКнинг 232-моддаси

 

32

 

Асосий иш ҳақи қисман сақланган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга тўловлар
(Солиқ кодексининг 175-моддаси 2-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Мажбурий таътилда бўлган даврда ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади

 

33

 

Донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун ҳақ тўлаш (Солиқ кодексининг 175-моддаси 3-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

«Қон ва унинг таркиби қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси

 

34

 

Давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш
(Солиқ кодексининг 175-моддаси 4-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

МКнинг 165-моддаси

 

35

 

Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларга жалб қилинадиган ходимларнинг асосий иш жойи бўйича сақлаб қолинадиган иш ҳақи (Солиқ кодексининг 175-моддаси 5-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Қишлоқ хўжалиги ишларини бажарганлик учун даромадлардан ЖШДСнинг энг кам ставкаси – 7,5% бўйича солиқ ундирилади
(Солиқ кодексининг 181-моддаси)

 

36

 

Бошқа юридик шахслардан аввалги иш жойида лавозим бўйича маоши миқдорлари маълум бир муддат давомида сақлаб қолинган ҳолда ишга олинган, шунингдек вақтинчалик вазифани бажариб турганда ходимларга маошдаги фарқ (Солиқ кодексининг 175-моддаси 6-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Корхона раҳбарининг буйруғи (фармойиши) асосида фарқ тўланади

 

Т/р

 

Тўловларнинг турлари

 

ЖШДС

 

ШЖБПҲ

 

ЯИТ, суғурта бадаллари

 

Изоҳлар

 

37

 

Ходимларга кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида ишдан ажралган ҳолда ўқишлари вақтида асосий иш жойи бўйича уларга тўланадиган иш ҳақи (Солиқ кодексининг 175-моддаси 7-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

МКнинг 166-моддаси

 

38

 

Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш (Солиқ кодексининг 175-моддаси 8-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

МКнинг 159-моддаси

 

39

 

Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотган ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш (Солиқ кодексининг 175-моддаси 9-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

МКнинг 218-моддаси

 

40

 

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки юридик шахснинг қарори билан мажбурий прогул вақти ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун ҳақ тўлаш
(Солиқ кодексининг 175-моддаси 10-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Ходимга мажбурий прогул вақти учун, масалан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ва бошқа ҳолларда меҳнат дафтарчаси ўз вақтида берилмаганда тўлиқ ҳажмда ҳақ тўланади

 

41

 

18 ёшга тўлмаган шахсларнинг имтиёзли соатларига, оналарга болани овқатлантириши учун ишда бериладиган танаффусларга, шунингдек тиббий кўрикдан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш
(Солиқ кодексининг 175-моддаси 11-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

МКнинг 166-моддаси, 236-моддаси 2-қисми, 243-моддаси

 

42

 

Ходимлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ҳамда ўқувчилар ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш учун жалб қилинадиган юқори малакали ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш (Солиқ кодексининг 175-моддаси 12-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Корхона учун мазкур банд бўйича харажатлар – чегириладиган харажатлар (Солиқ кодексининг 143-моддаси 7-банди «м» кичик банди)

 

43

 

Юридик шахснинг маблағлари ҳисобидан тўланадиган пенсиялар ва нафақаларга қўшимчалар, стипендиялар (Солиқ кодексининг 175-моддаси 15-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Ишловчи пенсионерларнинг пенсияларига қўшимча ҳақлар – чегирилмайдиган харажатлар (Солиқ кодексининг 147-моддаси 12-банди)

 

44

 

Олий ўқув юртини тамомлаганидан кейин ёш мутахассисларга таътил вақти учун юридик шахс ҳисобидан тўланадиган нафақалар (Солиқ кодексининг 175-моддаси 16-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Чегириладиган харажатлар (Солиқ кодексининг 143-моддаси 7-банди «н» кичик банди)

 

Мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси)

 

45

 

Фоизлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси 1-банди):

 

 

 

 

Фоизлар – ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинган даромад, шу жумладан облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек депозит қўйилмалар ва бошқа қарз мажбуриятларидан олинган даромад. Фоизларга тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинади

 

45.1

 

Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари бўйича

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 16-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

45.2

 

банклардаги омонатлар бўйича

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 17-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

45.3

 

45.1–45.2-бандларда назарда тутилмаган бошқа ҳолларда

 

10%лик ставкада СОЛИНАДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

46

 

Жамғарма сертификатлари, давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 17-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Банкка киритилган омонат суммасини тасдиқловчи ноэмиссион номли қимматли қоғоз жамғарма сертификати ҳисобланади.

Қимматли қоғозлар – қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида рўйхатда ўтиш таомилидан ўтаётган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар

 

Т/р

 

Тўловларнинг турлари

 

ЖШДС

 

ШЖБПҲ

 

ЯИТ, суғурта бадаллари

 

Изоҳлар

 

47

 

Дивидендлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси 2-банди):

 

 

 

 

 

47.1

 

дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар таркибидан чиқилганда ёхуд юридик шахс тугатилганда ЖШДС бўйича имтиёз бекор қилинади

 

47.2

 

ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектига – юридик шахсга унинг мажбуриятларини бажариш учун йўналтириладиган

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 29-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Тугатиш тугалланмаган ва фаолият қайта тикланган тақдирда ЖШДС бўйича имтиёз бекор қилинади

 

47.3

 

47.1–47.2-бандларда назарда тутилмаган бошқа ҳолларда

 

10%лик ставкада
СОЛИНАДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Дивидендларга тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинади

 

48

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси 3-банди)

 

энг кам ставкада
СОЛИНАДИ
(Солиқ кодексининг 181-моддаси)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Тўлов манбаида солиқ солинмаган ижарадан даромадларга декларация асосида солиқ солиниши лозим

 

49

 

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси 4-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Жисмоний шахсга тўлиқ эгалик қилиш, тасарруф этиш ва фойдаланиш ҳуқуқида тегишли бўлган ҳар қандай кўчар ва кўчмас мулк

 

50

 

Қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлари (пайлари) реализация қилинишидан даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси 4-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссион қимматли қоғозлардан ташқари

 

51

 

Яшаш учун мўлжалланмаган жойларни реализация қилишдан олинган даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси 4-банди)

 

энг кам ставкада СОЛИНАДИ
(Солиқ кодексининг 181-моддаси)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Яшаш учун мўлжалланмаган жойларга алоҳида, фуқаролар яшаши учун мўлжалланмаган қуйидаги хоналар киради:

а) уй қурилиши чоғида лойиҳаларга киритилган, уй ичига, ёнига қурилган хоналар;

б) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда яшаш учун мўлжалланган жойлардан яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказилган хоналар;

в) қайта жиҳозланган ертўла ва ярим ертўла хоналар

52

 

Кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, уй-жойларни реализация қилишдан олинган даромадлар (Солиқ кодексининг 176-моддаси 4-банди)

 

энг кам ставкада СОЛИНАДИ
(Солиқ кодексининг 181-моддаси)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Декларация асосида солиқ солинади

 

53

 

Саноат мулки объектларига, селекция ютуғига берилган патент (лицензия) эгаси бўлган жисмоний шахснинг патентдан бошқа шахс фойдасига воз кечганда ёки лицензия шартномаси тузганда олган даромади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 5-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Патент – ваколатли давлат органи томонидан бериладиган ҳамда тақдим этилган объектнинг ихтиро (саноат намунаси, фойдали модель), ихтирога муаллифлик ва мутлақ ҳуқуқ эътироф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат

 

54

 

Роялти (Солиқ кодексининг 176-моддаси 6-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Ишлаб чиқарилишида патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари ва бошқалардан фойдаланилган, сотилган товарлар ва хизматлар қийматидан фоиз тарзида тўланадиган, патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, табиий ресурслар ва мулкнинг бошқа турларидан фойдаланганлик учун компенсация

 

55

 

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори ва фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси (Солиқ кодексининг 176-моддаси 8-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 6-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми «Хусусий корхона тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунлар билан белгиланган

 

 

 

Давоми бор.

 

Прочитано: 2131 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика