Norma.uz

Ишлашми ёки дам олиш?

Таътил вақтида ишлаш ҳамда асосий иш жойида иш ҳақи ва таътил пули олиш мумкинми?

О.Ғаниев,

касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси.

 

– Меҳнат кодекси (МК) 151-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг МКнинг 134-моддасида белгиланган энг оз муддатидан (15 иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин: яъни ходим камида 15 иш куни дам олиб, қолган қисмини пуллик компенсация билан алмаштириб, ишга чиқиши ва иш ҳақи олиши мумкин.

Агар ходим 15 иш кунидан кам муддат дам олиб, ишга тушса, иш ҳақидан таътилнинг фойдаланилмаган қисми учун пуллик компенсация ушланади, чунки, МКнинг 147-моддасига кўра, шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки МКнинг 143-моддаси бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак.

Бундан 18 ёшга тўлмаган ходимларнинг таътиллари, шунингдек барча турдаги ижтимоий таътиллар: ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари (МКнинг 233-моддаси); болани парваришлаш (МКнинг 232, 234, 235-моддалари), таълим олиш муносабати билан бериладиган таътиллар (МКнинг 254, 256-моддалари); ижодий таътиллар (МКнинг 258-моддаси) мустасно. Қўшимча таътиллар: меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътил (МКнинг 137-моддаси) ва оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътилдан (МКнинг 138-моддаси) асли ҳолида фойдаланилади ва уларни пуллик компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Шу тариқа, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари иш берувчига ходимни унинг йиллик ҳақ тўланадиган таътили вақтида асосий иш жойи бўйича унинг розилигисиз ишга жалб этишни тақиқлайди. Бироқ, ҳар қандай таътилдаги ходимнинг қоидага кўра ўриндошлик бўйича ишлаши тақиқланмаган (МК 160-моддасининг маъносига кўра).


Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2211 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика