Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 43 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

УРУШ ФАХРИЙЛАРИ УЧУН БЕПУЛ ЙЎЛЛАНМАЛАР

Уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан дам оладиган бўлдилар. Президентнинг 13.10.2014 йилдаги «1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–4658-сон Фармонида бу ҳақда сўз боради.

Фармонга мувофиқ 2015 йилдан бошлаб фахрийлар йилига бир марта ўзлари учун мақбул муддатларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бепул соғломлаштириш курсидан ўтиш ҳуқуқига эга бўладилар. Йўлланмалар қиймати Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Нуроний» жамғармаси томонидан фахрийларни соғломлаштириш таъминланадиган санаторий-соғломлаштириш муассасаларининг рўйхатини аниқлаштирилади. Фахрийларнинг бекаму кўст соғломлаштирилишини таъминлаш учун танлаб олинган санаторийларда зарур шарт-шароитлар яратилади ва уларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамланади.

Фармон 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, тиббий ҳамда санаторий-соғломлаштириш соҳасида хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш ҳисобига уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди.

 

ХАЛҚАРО ШАРТНОМА ТАСДИҚЛАНДИ

Президентнинг 15.10.2014 йилдаги ПҚ–2243-сон Қарори билан Эрон Ислом Республикаси, Уммон Султонлиги, Қатар Давлати, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Битим (Ашхобод Битими)нинг амалга оширилиши бўйича 2014 йил 6 августда Маскат шаҳрида имзоланган Меморандум тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ транспорт ва транзит йўлагининг бир қисми Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон давлатларини боғловчи темирйўл орқали, яна бир қисми эса денгиз орқали – Эрондаги Бендер Аббос ва Чахбахар портларидан Оман портларигача ўтади.

Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўллаш топширилди.

 

СПОРТ МАКТАБЛАРИ ТРЕНЕРЛАРИ ЎҚИТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2014 йилдаги 284-сон Қарори билан спорт мактабларининг тренер-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига ҳамда спорт бўйича тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган мутахассислардан бутланади.

2014/2015–2017/2018 ўқув йиллари даврида тегишли жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган спорт мактаблари тренерлари ўқитилади. Таълим педагогика ва спорт коллежларида жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълим дастурларига мувофиқ пулли-контракт асосида амалга оширилади. Ўқиш 1 йил 10 ой давом этади. Таълим доимий асосда амалга оширилади.

Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган ва жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари бўйича касб-ҳунар коллежларида ёки олий таълим муассасаларида ўқиётган шахсларга тренер-йўриқчи сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга берилган рухсатнома асосида спорт мактабларида тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар лавозимларида ишлашга 2018 йил 1 сентябргача истисно тариқасида рухсат берилади.

Халқ таълими вазирлигига Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда ушбу Қарор ижроси юзасидан топшириқлар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда таълим олаётганларга тегишли тарқатма материаллар (дастурлар, ўқув қўлланмалари, маърузалар матнлари ва шу кабилар) берилишини, уларни, зарурият бўлганда, талабалар яшаш жойларига жойлаштиришни назарда тутган ҳолда уларга таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш топширилди.

 

ДАВЛАТ НОМИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ БЕРИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2014 йилдаги 286-сон Қарори билан «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» расмий номларидан, шунингдек улардан ҳосила сўзлардан ўз номлари ва рамзларида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар рўйхати белгиланди.

Ушбу рўйхатга қуйидагилар киради:

Ўзбекистон қонунларига, Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарга тутилган бўлса;

давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;

юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари;

республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмалари;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.

Ушбу талаблар давлатнинг бошқа тиллардаги расмий номидан фойдаланишга ҳам татбиқ этилади.

Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари 2018 йил 1 январгача бўлган муддатда Ягона давлат реестрига киритилган юридик шахсларнинг номларини Қарорга мувофиқлаштириш чора-тадбирларини кўришлари лозим.

Рўйхатга олувчи органлар раҳбарларига юридик шахсларни ва ННТларнинг рамзларини рўйхатга олишда ушбу Қарор талабларига сўзсиз риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик юкланди.

 

ҲАММАСИ РЕЖА БЎЙИЧА

Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2014 йилдаги 287-сон Қарори билан Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини, кадрлар ва илмий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси ҳамда Тошкент давлат стоматология институтининг Нукус, Андижон, Бухоро ва Самарқанд филиаллари клиник базалари сифатида белгиланган вилоят ва шаҳар стоматология поликлиникалари рўйхати тасдиқланди.

Қарор билан белгиланишича:

ТДСИ филиалларининг тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони олий таълим муассасалари учун амалдаги штат нормативларига мувофиқ белгиланади;

ТДСИ клиникаси Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасининг ихтисосли бўлинмалари, талабалар поликлиникаси ва стоматология поликлиникалари негизида ташкил этилади.

Ҳужжат билан ТДСИ фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланди.

Қарорда манфаатдор вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

 

ТИББИЙ-МЕҲНАТ ЭКСПЕРТ КОМИССИЯЛАРИ РЎЙХАТИ ТЎЛДИРИЛДИ

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 14.10.2014 йилда 2622-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Вазирлар Маҳкамасининг 2.09.2010 йилдаги 193-сонли Қарори билан тасдиқланган Бош, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

ТМЭК рўйхатига 2 та янги комиссия киритилди:

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида хизмат кўрсатувчи психиатрия ТМЭК;

Наманган вилояти ҳудудида хизмат кўрсатувчи психиатрия ТМЭК.

Қуйидагилар эса рўйхатдан чиқариб ташланди:

Бухоро вилояти ҳудудида хизмат кўрсатувчи фтизиатрия ТМЭК;

Навоий вилояти ҳудудида хизмат кўрсатувчи психиатрия ТМЭК;

Тошкент шаҳрида ҳудудида хизмат кўрсатувчи фтизиатрия ТМЭК.

Рўйхатдаги бир нечта комиссиянинг хизмат кўрсатиш ҳудуди қисмида тузатишлар киритилди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 856 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика