Norma.uz

Қайта ҳисоб-китоб қандай амалга оширилади?

Биз иссиқ сувга бир йилга олдиндан икки киши учун ҳақ тўлаган эдик, кейин ҳисоблагич ўрнатилди. Бундай ҳолда қайта ҳисоб-китоб қандай амалга оширилади?

 

– Иссиқ сув сарфланишини ҳисобга олиш асбоби ўрнатилган пайтдан бошлаб ҳисоблаш ҳисоблагичнинг кўрса­тишларига асосан амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2001 йилдаги 178-сон қарорига мувофиқ ҳи­соблагич ўрнатилган пайтда абонентда мавжуд бўлган олдиндан тўланган ҳақ суммаси, ҳақ тўлаш пайтида амал қилган тарифни 12 ой мобайнида сақлаган ҳолда, ҳисоблагич кўрсатишлари бўйича иссиқ сув таъминоти харажати ва иситиш учун ҳисоблаб ёзиш бўйича ўзаро ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.

 

Ўғлим квартирага 2010 йилда прописка қилинган, бироқ иссиқлик таъминоти ташкилоти иссиқ сув ва иссиқлик энергияси учун 2007 йилдан бошлаб ҳақ тўлашни талаб қиляпти. Бироқ квартирада прописка қилинган фуқароларнинг йўқлигини тасдиқлайдиган 17-сон шаклдаги маълумотнома асосида эмас, балки уй бошлиғининг хабари асосида шундай қилиняпти. Иссиқлик таъминоти ташкилоти инобатга 17-сон шаклдаги маълумотномани эмас, балки оғзаки маълумотларни олиш ҳуқуқига эгами? Иссиқ сув ва иссиқлик энергияси учун ҳақни қайта ҳисоб-китоб қилиш учун даъво муддати мавжудми?

 

– Иссиқ сув таъминоти бўйича ҳисоблаб ёзиш прописка қилинган кишилар сонидан келиб чиқиб амалга оширилади. Прописка қилинган кишиларнинг сони­ни тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиб 17-сон шаклдаги маълумотнома ёки уй дафтари ҳисобланади. Квартираларда пропис­ка қилинган ёки ҳақиқатда яшайдиган фу­қароларнинг сони тўғрисидаги маълу­мотномаларни ХУМШ раҳбарияти ёки квар­тира жойлашган ердаги маҳалла қўмита­си беради. Шуни таъкидлаш лозимки, «Фу­қароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари тўғрисида»ги Қонун­нинг (2.09.1993 йилдаги 915-XII-сон, 22.04.2013 йилдаги ЎРҚ-350-сон Қонун таҳририда) 13-моддасига кўра маҳалла қўмитаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда кўмаклашади. Маълумотнома бер­ган мансабдор шахс маълумотларнинг ишончлилиги учун жиноий жазога қадар жавобгар бўлади. У ёки бу квартирада яшовчи кишиларнинг сони ҳақида оғзаки маълумотларни «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК кўришга қабул қилмайди.

Ўлчов асбоблари мавжуд бўлганида иссиқ сув таъминотидан фойдаланиш учун ҳақ унинг кўрсатишлари бўйича амалга оширилади. Фуқаролик кодексининг (ФК) 150-моддасига кўра умумий даъво муддати – 3 йил. Бунда шуни қайд этиш лозимки, моддада шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддат белгиланган (ФК– 149-моддаси). Истеъмолчи унга тақдим этилган истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун қарз суммасига қўшилмаган тақдирда, иссиқлик энергиясини етказиб берувчи белгиланган тартибда қарзни ундириш ва даъво муддатини тиклаш тўғрисида истеъмолчига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Шуни таъкидлаш лозимки, Фуқаролик процессуал кодексининг 57-моддасига кўра ҳар бир тараф ўз талаб ва эътирозларининг асоси сифатида ҳавола этадиган ҳолатларни исботлаши шарт.

А.НУРМУҲАМЕДОВ, «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК
бош директори.

 

Прочитано: 952 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика