Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 5 / Олий хўжалик судида

Якун ва келгуси режалар

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кенгайтирилган раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда хўжалик судларининг 2013 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий хў­жалик суди раиси К.Комилов ва бош­қалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқа­ролик жамияти асослари тобора мустаҳкам­ланаётганини таъкидлади. Хўжалик суд­лари тизимида ҳам қону­нийликни таъминлаш, хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тадбиркорлик субъектларининг манфаатларига хилоф равишда чиқарган ҳужжатларини ҳақиқий эмас, деб топиш ва айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чоралари қўллашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Хўжалик судларида суд фаолиятига оид ишларни ташкил этиш, бу борадаги ички меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, хўжалик судлари суд мажлиси котиблари, хўжалик судлари судьяларининг фаолияти самарадорлиги юзасидан мониторинг олиб бориш, судьялар ва суд ходимларининг касб малакасини ошириш ва стажировка ўташ тартиб­лари тўғрисидаги низомлар, Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари ходимларининг касб ва ахлоқ одобномаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 18 июлда қабул қилинган «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида 2013 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг даъво ариза ва илтимосномаларини электрон шаклда қабул қилиш, 2013 йил 1 июндан бошлаб суд муҳокамаси иштирокчиларига суд ҳужжатлари ва бошқа хат-хабарларни электрон воситалар орқали юбориш тартиби жорий этилди.

2013 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан хўжалик судларига элект­рон шаклда юборилган даъво аризалар ва илтимосномалар сони 1,8 мингдан ошган бўлса, суд муҳокамаси иштирокчиларига 1,6 мингга яқин суд ҳужжати ва бошқа хат-хабарлар электрон усулда юборилди. Бу тадбиркорлик субъектларига катта қулайлик яратиб, ортиқча вақт ва маблағнинг тежалишига, айни пайтда одил судловнинг ошкоралиги ҳамда очиқлиги таъминланишига хизмат қилмоқда.

Судларда иш юритиш самарадорлигини ошириш, электрон ҳужжат алмашинувини жорий этиш мақсадида Олий хўжалик суди ва барча қуйи хўжалик судлари фаолиятини бирлаштирган ягона электрон база ишга туширилди. Мазкур электрон база воситасида қуйи хўжалик судларининг фаолияти Олий хўжалик суди томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.

2014 йилда суд мажлисларини видеоконференция усулида ўтказиш амалиётини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқни амалга ошириш учун қулай шароит яратиш, Олий хўжалик суди томонидан зарур маълумотларни судларга тезкорлик билан етказиш, масофадан туриб йиғилишлар, семинар ва конференциялар ўтказиш имкониятини яратади.

Йиғилишда амалга оширилган ишлар билан бирга, хўжалик судларида ишларни ташкил этиш борасида йўл қўйилган камчиликларга ҳам эътибор қаратилди, уларни бартараф этиш, судья ва суд ходимларининг масъулиятини янада ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

 

2013 йилда хўжалик судларига келиб тушган 235 мингдан ортиқ ариза ва даъво аризалари кўриб чиқилиб, ҳал этилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, жумладан, фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 23 мингдан зиёд иш кўрилиб, уларнинг фойдасига 322,5 миллиард сўм маблағ ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Тадбиркорларга ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учун қулайлик яратиш мақса­дида 84 мингдан ортиқ хўжалик ишлари бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

 

ЎзА материали асосида.

 

Прочитано: 2192 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика