Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 27 / Биз яшайдиган уй

Воситачиларсиз олганга нима етсин

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг ўзидагина 3 мингдан ортиқ ХУМШ ва уларга хизмат кўрсатиб келаётган 150 та бошқарувчи компания фаолият юритмоқда. Ҳозир улар учун ниҳоятда қизғин давр. Негаки, ҳаво очиқ кунларда катта ҳажмдаги ишларни, бинобарин йўлакларни, томларни таъмирдан чиқариш, қувурларни алмаштириш, кўп қаватли уйга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва бошқа ишларни амалга ошириш режалаштирилади.

Ҳар бир ширкат қурилиш материалларини сотиб олишда битта муаммога, яъни кичик туркумларда ўз эҳтиёжларига яраша ҳажмли товарларни қандай қилиб арзонроққа олиш, ҳақини пул ўтказиш орқали ҳисоб-китоб қилиш мумкинлиги муаммосига дуч келади. Ана шу масалани ҳал этиш учун пойтахтимизда шаҳар ҳокимлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмалари ҳамда профессионал бошқарувчи компаниялар ҳамкорлигида, «Dimax» доимий ишловчи халқаро қурилиш ярмаркаси базасида «Коммунал таъмир-2013» кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка Учтепа туманидаги саноат зонасида 2,2 гектарлик майдонни эгаллаган бўлиб, 6 ой мобайнида, яъни июнь-ноябрь мобайнида ишлайди.

– Экспозицияга ажратилган 178 та хона ва биноларда ҳар хил маҳсулотлар намойишга қўйилган. Айниқса қувурлар ва томни ёпишга ишлатиладиган материаллар, сантехника буюмларига қизиқиш катта, – дейишди кўргазма-ярмарка ташкилотчилари. – Бундан ташқари, кичик техникалар ҳам бошқарувчи компаниялар ва ХУМШлар вакилларида алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

Айтиш жоизки, ярмаркада намойиш қилинаётган техника кредитга ёки лизингга берилиши мумкин. Ишлаб чиқарувчилар ҳам кўргазмада ҳозир бўлганликлари сабабли намойишга қўйилган товарларни бевосита уларнинг ўзидан савдолашиб олиш мумкин. Сотиб олинган товарларни эгасига шаҳар доирасида ишлаб чиқарувчиларнинг ўзи ҳам, кўргазма ташкилотчилари ҳам етказиб бериши ёхуд товарни заводдан ёки кўргазмадан у ўз кучи билан олиб кетиши мумкинлиги назарда тутилган.

Кўргазма-ярмарка доирасида 10 кун мобайнида ХУМШ ва бошқарувчи компаниялар ходимлари учун семинарлар бўлиб ўтди. Уларда ширкатлар ишининг муҳим масалалари, бошқарувчи компаниялар фаолиятидаги муаммолар ва мураккабликлар, шу жумладан уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш масалалари муҳокама этилди, мазкур соҳадаги норматив ҳужжатлар кўриб чиқилди.

– Кўргазма-ярмарка доирасида ташкил этилган семинарлар кўп қаватли уйларни кузги-қишки даврга тайёрлаш борасида бошқарувчи компания билан ХУМШ ўртасида, шунингдек қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш имконини берди, – дейди Профессионал бошқарувчи ва уй-жой фондига хизматлар кўрсатувчи ташкилотлари уюшмасининг ижрочи директори Раҳима ОРТИҚОВА. – Бундай мулоқот, умуман олганда, уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳасидаги фаолиятни яхшилашга ҳамда ушбу соҳа сифатли бошқарув билан таъминланишига ёрдам беради. Кўргазма-ярмарка таъмирлаш ва қурилиш ишлари учун сифатли материалларни нисбатан арзонроқ нархда харид қилиш имконини беради. Уюшманинг асосий вазифаларидан бири шундай тадбирларда иштирок этиш ва бунақа тадбирларни ташкил этишдан иборатдир.

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги мутахассиси Ўзкоммунўқувташкилотчи» норматив-инжиниринг маркази ҳақида, хусусан коммунал хизматлар соҳаси мутахассисларини ўқитиш тўғрисида, бундай таълимнинг афзалликлари ҳақида гапириб берди. Семинарларда «ХУМШда ҳисоб» деган дастурий маҳсулот ҳам тақдим этилди. Унда ширкатларнинг барча молиявий маблағлари ҳаракати акс эттирилган. Бундай дастурнинг бўлиши, шак-шубҳасиз, ХУМШ фаолиятининг очиқ-ошкоралигини оширади, ширкат раиси алмашганда ҳам ахборотлар сақланиб тураверади.

Кўргазма-ярмарка ташкилотчилари маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ХУМШ ва бошқарувчи компаниялар тимсолида ўзларига мижоз топадилар, ширкатлар ва бошқарувчи компаниялар эса текширилиб, сертификатланган маҳсулотни ўзларига ёққан нархда олиш имкониятига эга бўладилар деб мўлжаллашмоқда. Бундан ташқари, мазкур кўргазма-ярмарка доимий асосда ишловчи ярмарка савдоларини ўтказиш учун асос бўлиб қолиши мумкин.

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

 

Прочитано: 2051 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика