Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 23 / Биз яшайдиган уй

Электр ҳақини электрон шахсий кабинетдан тўласа бўлади

Коммунал хизматлар ҳақини вақтида тўлаш зарурлиги ҳақида неча йиллардан бери муттасил гапириб келинади. Тўлов тўлашни бир-икки ой ўтказиб юборгач, цивилизация неъматларидан фойдаланганлик учун йиғилиб қолган суммани бирйўла тўлаш қийинлигини ҳар ким ҳам билса керак.

 

Уй-жой кодексининг 134-моддасида белгилаб қўйилганидек, кўрсатилган коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўланмоғи лозим. Акс ҳолда турар жойларнинг мулкдорлари, ижарага олувчилари кечиктирилган ҳар бир кунга юридик шахслар учун 0,4 фоиз, жисмоний шахслар учун 0,1 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Кўрсатилган коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар 3 ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда бундай хизматлар кўрсатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб турилади. Шундай қилиб, квартирам электрсиз, газсиз, сувсиз қолмасин деган одам коммунал хизматлар ҳақини вақтида тўлаш тадоригини кўрмоғи лозим.

Тўлов тўлаш ёдидан кўтариладиган ёки бунинг учун банкка бориб, вақт кетказишни истамайдиганлар учун Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда1 (бундан буён матнда 1031-сон Низом деб юритилади) иш берувчига ходимнинг коммунал тўловларини унинг иш ҳақи суммасидан ўтказиш йўли билан тўлаш имконияти назарда тутилган. Бунинг учун иш ҳақингиздан коммунал хизматлар тўлови суммасини чегирма қилиш ҳақида бухгалтерияга ариза бериш кифоя. Аризада бундай хизматлар қиймати ва тури, коммунал ташкилот реквизитлари ва сумма ушлаб қолиниши жоиз бўлган давр кўрсатилади.

Асосан тўлов суммаси муқим бўлмаганлиги учун ҳам яқин-яқинларгача бундай амалиёт унча оммалашмаган эди. Зотан бухгалтерияга ой сайин шундай ариза бериб боришга тўғри келарди.

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси истеъмолчиларга кўрсатиладиган интерфаол хизматлар тизимини такомиллаштира бориб, афтидан бу муаммо ечимини топган кўринади. Юқоридаги мақолада «Электр ҳисоби» дастуридан жисмоний шахслар қандай наф кўриши мумкинлиги ҳақида сўз юритилган эди. Ҳар биримиз ана шу дастур ёрдамида ўзимизга тегишли «Энергия истеъмолчисининг шахсий кабинети»ни очишимиз мумкин. Унга истеъмол қилинган электр энергияси юзасидан қилинган ҳисоб-китоблар тўғрисида мунтазам равишда ахборот келиб туради.

«Электр ҳисоби»да юридик шахслар учун ҳам «Шахсий кабинет» бор. Бухгалтер шу йўналишда иш юритиш асносида унга истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов суммасини иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳақида ариза берган ходимлар реестрини жойлаштириши мумкин. Энергетиклар эса ҳар ой учун тўлов суммаси ҳисоб-китобини қилиб борадилар.

– Корхона бухгалтерлари «Шахсий кабинет» ёрдамида ходимлар ҳақидаги, уларнинг манзиллари тўғрисидаги маълумотларни киритиши ишни анчагина соддалаштиради, – дейди «Ўзбекэнерго» ДАК «ЭнергоАБТсозлаш» филиали бўлим бошлиғи Малика Расулова. – Илгарилари тўловчилар ва улардан ушлаб қолинган суммаларга оид, бизга келиб тушган реестрлар бўйича тегишли ишларни қўлда бажарар эдик. Бу жараённинг автоматлаштирилиши ва ишончли ахборотларни бирламчи манбалардан олиниши ишни анчагина енгиллаштирди ва ишончли тарзда кечишини таъминлади.

«Шахсий кабинет» бошқа қатор имкониятлар бераётганлигини ҳам айтиб ўтиш керак. Чунончи, агар бухгалтер унда кимнинг уяли телефон рақамини кўрсатган бўлса, шу ходим учун маиший истеъмолчининг «Шахсий кабинети»ни очиб беришади. Унда тўлов статистикасига оид маълумотларни кўздан кечириш, бу маълумотларни қўлингиздаги квитанциялар билан солиштириб кўриш мумкин.

Дарвоқе, квитанциялар ҳақида. Иш берувчи маблағларни коммунал ташкилотларнинг ҳисобварағига ўтказган тақдирда, иш ҳақидан ушлаб қолинган ходимга коммунал тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи, корхона бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳужжат бермоғи лозим.

«Ўзбекэнерго» компаниясидагилар юридик шахснинг «Шахсий кабинети» ёрдамида ташкилотлар ўзларига тегишли бошқа маълумотлардан, хусусан қуйидаги маълумотлардан ҳам баҳраманд бўла оладилар деб ваъда қилмоқдалар:

ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини кўздан кечириш;

тўлов бўйича шахсий ҳисобварақ ҳолатини кўздан кечириш;

ҳисоб-китобларнинг расшифровкаcини кўздан кечириш;

қарз суммасини билиш;

тўлов силсиласидан воқиф бўлиш;

«Ўзбекэнерго» ДАК билан шартноманинг асосий реквизитларини назардан ўтказиш;

жорий давр ҳисоботини киритиш;

1031-сон Низом бўйича рўйхат маълумотларини киритиш;

айланма ведомостини кўздан кечириш ва ундан кўчирма олиш;

ташкилот реквизитларига, зарурати бўлганда, тузатиш киритиш;

буюртмалар ва аризалар киритиш;

туман электр тармоқлари корхонасидан хабарлар олиш.

Шундай қилиб, юридик шахсга «Шахсий кабинет» ажратиб бердилар. Энди у туман электр тармоқлари корхонасида (ТЭТК) рўйхатдан ўтмоғи зарур. Логин билан паролни унга юридик шахслар билан иш олиб борадиган бухгалтер беради.

«Шахсий кабинет»га сиз uzbekenergo.uz сайти орқали киришингиз мумкин. «Interaktiv xizmatlar» ҳаволаси орқали «Iste’molchilar uchun xizmatlar»га ўтиб, «Yuridik iste’molchilar» танланади-да, ТЭТКдан олинган логин ва паролни киритсангиз, ташкилотингизнинг «Шахсий кабинети»га йўл кенг очилади. Унда қуйидаги хизматлардан баҳраманд бўлиш таъминланади:

l истеъмолчининг ахборотлари;

l ҳисоблагич кўрсаткичлари;

l ҳисоблаб чиқарилган суммалар ва ўтказмалар силсиласи;

l келиб тушган тўлов;

l муайян давр учун учун ҳисоб-китоб;

l шартномани кўздан кечириш;

l 1031-сон Низом бўйича рўйхат;

l лимитни ўзгартиришга оид талабнома;

l реквизитларга, зарурати бўлганда, ўзгартишлар киритиш;

l буюртмалар ва аризалар;

l тасдиқномалар.

«Истеъмолчининг ахборотлари» компаниянгизга оид маълумотларни, шартнома тартиб рақамини, шахсий ҳисобварақ рақами ва бошқа маълумотларни ўз ичига олади. Бу ерда сиз «Шахсий кабинет»даги мавжуд маълумотларни солиштириб олишингиз ва номутаносиблик бўлган тақдирда ноаниқликларни тузатишингиз мумкин. Булардан айримлари, айтайлик, ташкилот бошқа жойга кўчиб ўтганлиги муносабати билан унинг ўзгарган манзили ва телефон рақамини тўғридан-тўғри «Шахсий кабинет»да тузатавериш мумкин, бошқа маълумотлар хусусида эса ТЭТКга мурожаат қилиш ва керакли ҳужжатларни тақдим этиш лозим.

«Ҳисоблагич кўрсаткичлари» корхонангизда ўрнатилган ҳисоблагичнинг (ҳисоблагичларнинг) маълумотларини кузатиб бориш имкониятини беради. Бунда айниқса «Ким томонидан (АСКУЭ, назоратчи, ҳисобот) бажарилган» деган бандга алоҳида эътибор бериш зарур.

– Ҳисоблаб чиқишнинг бир неча тури мавжуд, – дейди Малика Расулова изоҳ берган бўлиб. – Мабодо Сизларда ЭИҲНАТ электрон ҳисоблагич ўрнатилган бўлса, унинг кўрсаткичлари ТЭТКга, шу жумладан «Электр ҳисоби» дастурига автомат тарзда юборилади. Тўлов бир неча ойга оид кўрсаткичлар асосида, электр энергиянинг ҳисоблаб чиқарилган ўртача сарфиётидан келиб чиқиб ҳисобланади. Назоратчи инспектор ташкилотга бориб, ҳисоблагичдаги ҳақиқий кўрсаткични қайд этади. «Шахсий кабинет»да ҳисоблаб чиқарилган суммани аниқлаштириб олиш учун уни чақиртиришга оид ёзув қолдириш мумкин.

«Ҳисоблаб чиқарилган суммалар тарихи» ҳамда «Келиб тушган тўлов» менюдаги сиз ҳисоблаб чиқарган суммалар ва амалга оширган тўлов ҳақидаги ахборотларни ўзида мужассам этувчи бўлимлар бўлиб, ундан қарзингиз бор-йўқлигини билиб олишингиз, барча тўловлар инобатга олинган-олинмаганлигидан воқиф бўлишингиз мумкин. Агар ундаги қайсидир маълумот қўлингиздаги ҳужжатларга мос бўлмаса, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва масалага ойдинлик киритиш учун ТЭТКга мурожаат этишингиз керак.

«Муайян давр учун учун ҳисоб-китоб» ҳисоблаб чиқарилган суммалар ва ўтказмалар силсиласини, улар юзасидан амалга оширилган тўловларни кўздан кечириш, шунингдек олдиндан тўлашга оид ҳисобварақни, тўловга оид ҳисобварақ-фактурани, истеъмол қилинган электр энергияси юзасидан ҳисоб-китобларни, ортиқча сарфиётга оид далолатномани, электр энергияси учун, ортиқча сарфиёт учун, пеня учун тўлов талабномаларини шакллантириш ва босиб чиқариш имконини беради. Ана шу ҳужжатларнинг ҳаммаси ахборот тусига эга бўлиб, улар ТЭТК муҳри билан тасдиқланмоғи лозим.

«1031-сон Низом бўйича рўйхат» бухгалтер корхона ходимлари тўғрисида ахборот киритишини назарда тутади. Таъкидлаш жоизки, бунда ходимларнинг уяли телефонлари рақамлари кўрсатилган тақдирда, уларнинг ҳар бирига автомат тарзда «Шахсий кабинет» очилади. Бу маиший истеъмолчилар учун мўлжалланган бўлиб, унда тегишли имкониятлар, танишиш учун ахборотлар назарда тутилади.

Ходимнинг истагига кўра тўлов суммаси бевосита «Шахсий кабинет»да ўзгартирилиши мумкин, бунинг учун ТЭТКга бориб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Янгиланган маълумотларни киритиб, рўйхат сақланиши таъминланса бас. Мабодо ходим ишдан бўшаётган бўлса ёки хизматлар учун тўлов иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўланишини истамаса, «Шахсий кабинет»да уни тўловчилар рўйхатидан чиқариб ташлаш имконияти назарда тутилган.

Бироқ «Шахсий кабинет» бухгалтерни ҳар ойда ТЭТКга боришдан озод қилмайди. Тўлов амалга оширилганидан кейин истеъмолчиларга тўлов суммаси кўрсатилган ҳолда СМС-хабар юборилади, корхона бухгалтери эса ой мобайнида ТЭТКга тўловчиларнинг қоғоздаги реестрини тақдим этмоғи лозим.

«Шахсий кабинет»да шунингдек электр учун ҳақни маошдан ушлаб қолиш йўли билан тўлайдиган ходимларнинг рўйхатидан ташқари, башарти қарздорлар бўлса, уларнинг рўйхатини ҳам чиқартириб олиш мумкин.

Бундан ташқари, «Шахсий кабинет»да «Лимитни ўзгартиришга оид талабнома» деган бўлимда лимитни кўпайтириш (камайтириш) мумкин. Бу ерда бир неча ойга

тааллуқли ахборот мужассам топган. Лимитни ўзгартириш хусусида буюртма берганда юридик шахс лимитни қанча миқдордаги киловатт-соатга кўпайтиришни (камайтиришни) сўраётганлиги кўрсатилмоғи, талаб тегишлича асослантирилмоғи керак.

«Буюртмалар ва аризалар» бўлинмаси электр энергиясини узиб қўйиш ёки улаш юзасидан ТЭТКга буюртма бериш; монтёр чақиртириш; инвентаризация ўтказиш; кўрсаткичларни қайд этиш; ҳисоблагични ўрнатиш ёки алмаштириш; ҳисоблагични пломбалаш имконини беради. Буюртма ва ариза қабул қилинганлиги, кўриб чиқилганлиги ва унинг устида иш олиб борилаётганлиги ҳақида «Тасдиқномалар» ёрдамида ТЭТКдан тасдиқнома олинади.

«Шахсий кабинет» бухгалтерга ТЭТКга бормасдан туриб, ахборот олиш мумкинлиги жиҳатидан жуда қулай. Тўғри, бухгалтер ойда бир марта 1031-сон Низомга мувофиқ электр энергияси ҳақи учун маблағлар иш ҳақидан чегирма қилинадиган ходимлар реестрини олиб боради.

Умуман олганда, бундай ёндашувнинг мақсадга мувофиқлиги хусусида муайян андиша ва шубҳалар ҳам йўқ эмас. Зотан юридик шахснинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, Интернет орқали юборилган ҳужжати қонун ҳужжатларига мувофиқ қоғоз шаклида тайёрланиб, расмийлаштирилган ва тасдиқланган ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади («Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонуннинг

7-моддаси).

1МБ, МВнинг АВ томонидан 15.05.2001 йилда 1031-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Прочитано: 7316 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-05-04 09:50:40, Гость_:
Комментарий отклонен модератором как несоответствующий Правилам

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика