Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 17 / Кадрлар бўлими

Пенсияга чиқиш арафасида бўлишингиз ишдан бўшатиш учун асос эмас

Фирмамиз мулкдори ўзгарди. У қисқариш бўлишини эълон қилди. Мен ҳозир 53 ёшдаман. Агар иш бўйича менга нисбатан ҳеч қандай эътироз бўлмаса, иш берувчи мени пенсия ёшига етишим билан ишдан бўшатиши мумкинми?

Д.Азимова.

Тошкент шаҳри.

 

– Пенсияга чиқиш арафасидаги шахслар шуни билишлари лозимки, 2011 йил 1 январдан бошлаб иш берувчи ходим ёшга доир пенсия ёшига етганда ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқини олди (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди).

Шу сабабли, 55 ёшга тўлганингизда сизда етарлича меҳнат стажи бўлса, сиз билан меҳнат муносабатлари МКнинг 100-моддасига асосан бекор қилиниши мумкин. Бироқ пенсия ёшига етмаган ходимлар билан меҳнат шартномаси ушбу асосга кўра улар 60 ёшга (эркаклар учун) ва 55 ёшга (аёллар учун) етмагунча ва ёшга доир пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига (эркаклар учун камида 25 йил, аёллар учун – камида 20 йил) эга бўлмагунларича бекор қилиниши мумкин эмас («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси).

Сизнинг ҳолатингизда сиз билан меҳнат шартномасини ходимлар сони ёки штати ўзгариши муносабати билан бекор қилишлари мумкин, чунки сиз ёшга доир пенсия тайинлаш учун мезон – 55 ёшга етмагансиз. Бунда МК ходимлар сони ёки штати ўзгарган тақдирда пенсияга чиқиш арафасидаги ёшда бўлган ходимлар билан меҳнат шартномасини биринчи навбатда бекор қилиш имкониятини назарда тутмайди.

Бинобарин, агар ходимлар сони ёки штатининг ўзгариши фақат шу асосга кўра пенсияга чиқиш арафасидаги ёшда бўлган ходимлар билан меҳнат шартномасини биринчи навбатда бекор қилишга олиб келса, суд ва назорат қилиш органлари иш берувчининг ҳаракатларини ғайриқонуний деб топишлари мумкин, чунки ушбу ҳолда МК 103-моддасининг талаблари бузилади, унга кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 2512 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-09-18 16:47:36, Гость_жумадилла:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика