2021 йил март ойида таътил кунлари қандай ҳисобланади – 20 ва 22 мартда эълон қилинган дам олиш кунлари таътил кунлари ҳисобига киритиладими?
– 2021 йил 20 ва 22 март таътил кунларига киритилади, сабаби улар байрам ва якшанба кунлари ҳисобланмайди.
Таътил кунларини белгилашда расмий байрам ва якшанба кунлари ҳисобга олинмайди (МК 131, 139-м.). Шу боисдан 20 март (шанба) ва 22 март (душанба) таътил кунлари ҳисобига киритилади, сабаби улар байрам ва якшанба кунлари ҳисобланмайди.
22 март (душанба) 27 март (шанба) кунига кўчирилган, у 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича таътил кунлари ҳисобига киритилади.
Валерия Ляндрес,
кадрлар хизмати ходими.