Ташкилотимизда маҳсулотлар КПК бўйича сотиб олинади. Масалан, «Корзинка» тармоғида харид чоғида олинган товарлар номлари билан ҚҚС ажратиб кўрсатилган чек берилади. Бироқ ушбу харид my.soliq.uz сайтида ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада акс эттирилмайди.
Мазкур ҳолатда нима қилиш керак?
– Хўжалик юритувчи субъектларга КПКни қўллаган ҳолда товарларни (хизматларни) шартномаларни тузмасдан, бироқ уларга мажбурий тартибда электрон ҳисобварақ-фактураларни ёки онлайн-НКМ чекини олган ҳолда харид қилишга рухсат этилади (30.10.2020 йилдаги ПФ-6098-сон Фармоннинг 2-б.).
КПК орқали тўловни амалга оширган ҳолда товарларни (хизматларни) сотиб олган ҚҚС тўловчилари харидларни ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрига киритиш ҳамда ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали қайд этиш лозим (Низомнинг 9-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова).
Бинобарин, товарлар (хизматлар) етказиб берувчисида онлайн-НКМ ёки виртуал касса мавжуд бўлмаса, харидор ЭҲФни тақдим этишни талаб қилиши лозим. ЭҲФ харидорнинг талабига кўра товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги санасига қадар товарлар (хизматлар) амалда реализация қилинган сана билан расмийлаштирилиши шарт (Низомнинг 5-б.).