Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 43 / Бухгалтерга ёрдам

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби автоматик тарзда қандай тўлдирилади

 

ЭҲФга ўтиш билан солиқлар бўйича ҳисоботлар юқори даражада автоматлаштирилмоқда. Бир томондан, бу бухгалтерлар ва солиқчилар учун қулайдир. Бошқа томондан – товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (9-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) автоматик тарзда акс эттириш амалиётда талай саволлар туғдирмоқда.

Ҳисоб-китобни қандай тўғри тўлдириш тўғрисида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди. 

 

 

Барча тақдим этилган ЭҲФ суммаси (товарни экспорт қилишда – БЮД суммаси) энди Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-сатри 3-устунида акс эттирилади.

Фараз қилайлик, 4 та вазият мавжуд:

1) Корхона ижарага олувчиларга коммунал хизматларни қоплашга ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Ижарага берувчи учун қоплаш суммаси даромад ҳисобланмайди;

2) Корхона асосий воситани реализация қилди. Уни реализация қилишдан олинган даромад бошқа даромад ҳисобланади ва устун фаолият тури ставкаси бўйича солиқ солинади. Бундан ташқари, бухгалтерияга доир қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган фойда АВни реализация қилишдан олинган даромад ҳисобланади. У ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган реализация қилиш суммасидан фарқ қилади;

3) Бош пудратчи ёрдамчи пудратчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда қурилиш хизматлари кўрсатади. Унинг учун ўз кучи билан (ёрдамчи пудрат чегирилган ҳолда) бажарилган хизматлар солиқ солинадиган даромад ҳисобланади;

4) Воситачилик ташкилотлари ҳисобварақ-фактураларни қайта тақдим этади. Улар бўйича суммалар ҳам уларнинг даромади ҳисобланмайди.

Шу каби вазиятларни акс эттириш учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклига (10104_23 кодли) 0101-сатр «Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар» қўшилди.

 

1. Корхона ижарага олувчига коммунал хизматларни қоплашга ЭҲФ тақдим этди

Корхона сентябрь ойидан бошлаб бинони ойига 5 млн сўмга оператив ижарага беради. Шартномага биноан ижарага олувчи, ижара ҳақидан ташқари, ҳар ойда коммунал хизматлар суммасини қоплайди. Сентябрь учун қоплаш суммаси 450 минг сўмни ташкил этди.

Ижарага берувчи иккита ЭҲФ тақдим этди: бино ижараси учун (5 млн сўм) ва коммунал хизматларни қоплаш учун (450 минг сўм).

2020 йилнинг III чораги учун Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3-устуни қиймати олдинги давр кўрсаткичлари ва чорак учун барча тақдим этилган ЭҲФларнинг суммасидан автоматик тарзда шакллантирилади.

Корхонада бошқа даромадлар йўқ деб фараз қиламиз.

010-сатрнинг 3-устунида автоматик тарзда 5 450 000 сўм пайдо бўлади.

Бироқ қоплаш суммаси ижарага берувчи учун даромад ҳисобланмайди, шу боис уни 0101-сатрда кўрсатиш зарур.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

сўм

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Жами

 

Шу жумладан, фаолият турлари бўйича

 

Ижарага бериш бўйича фаолият (лизинг компанияларидан ташқари)

 

 

 

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад

 

010

 

5 450 000

 

5 450 000

 

 

 

 

 

Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар

 

0101

 

450 000

 

450 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр + 030-сатр)

 

040

 

5 000 000

 

5 000 000

 

0

 

0

 

 

2. Ҳисоб-китобда АВни реализация қилишдан олинган даромадни акс эттириш

Корхона 2020 йилнинг 9 ойи учун ишлаб чиқариш фаолиятидан даромад олди – 55 000 минг сўм. Бундан ташқари III чоракда у асосий воситани 12 800 минг сўмга реализация қилди:

АВнинг тиклаш қиймати – 14 000 минг сўм;

ҳисобланган амортизация – 1 920 минг сўм;

қайта баҳолаш сальдоси – 200 минг сўм.

АВни реализация қилишдан олинган молиявий натижа 920 минг сўмга (12 800 – (14 000 – 1 920) +200) тенг.

Дастур II чорак учун Ҳисоб-китоб ва III чорак учун барча тасдиқланган ЭҲФлар маълумотларини Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3-устунида автоматик тарзда қўшди. Шу жумладан – 12 800 минг сўм миқдорида АВни реализация қилиш суммасини.

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад асосий воситаларни реализация қилишда айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базаси ҳисобланади (СК 298-м. 1-қ.). Мазкур мисолда бу – 920 минг сўм.

Солиқни тўғри ҳисоблаш учун АВни реализация қилиш суммаси – 12 800 минг сўмни товарларни реализация қилишдан олинган даромаддан (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри) чиқариб ташлаш зарур. Бунинг учун уни Ҳисоб-китобнинг 0101-сатрида кўрсатинг.

Шундан кейин АВни реализация қилишдан олинган даромад – 920 минг сўмни Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0303-сатрида кўрсатинг. Шундан сўнг у автоматик тарзда Ҳисоб-китобнинг 040-сатрида акс эттирилади ва солиқ базасига қўшилади.

Якунда солиқ солинадиган жами даромад 55 920 минг сўмни (55 000 + 920) ташкил этади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

сўм

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Жами

 

Шу жумладан, фаолият турлари бўйича

 

Саноат

 

 

 

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад

 

010

 

67 800 000,00

 

67 800 000

 

 

 

 

 

Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар

 

0101

 

12 800 000

 

12 800 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 030-сатри)

 

030

 

920 000

 

920 000

 

0

 

0

 

Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр + 030-сатр)

 

040

 

55 920 000,00

 

55 920 000

 

0

 

0

 

 

 

Бошқа даромадлар

сўм

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Сумма

 

Бошқа даромадлар – жами (020-сатр + 030-сатр), шу жумладан:

 

010

 

920 000

 

Реализация сифатида қараладиган даромадлар – жами (0201-0206-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

 

020

 

0,00

 

Реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар – жами (0301-03..-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

 

030

 

920 000

 

 

 

 

 

 

асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар

 

0303

 

920 000

 








 

3. Бош пудратчи ёрдамчи пудратчи ташкилотни жалб қилган ҳолда қурилиш ишларини бажарди

Бош пудратчи пардоз ишлари учун 150 млн сўм миқдоридаги суммага шартнома тузди. Ишларнинг бир қисмини у ёрдамчи пудратчи ташкилот ёрдамида бажарди ва 60 млн сўм тўлади. Ёрдамчи пудратчининг хизматлари ҳужжат билан тасдиқланган.

Бош пудратчи буюртмачига 150 млн сўмга ЭҲФ тақдим этди, бироқ бош пудратчи учун фақат ўз кучи билан бажарган ишдан олинган даромад солиқ базаси ҳисобланади, яъни 90 млн сўм (150 – 60).

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида ёрдамчи пудратчи ташкилот томонидан бажарилган ишлар суммасини 0101-сатрда кўрсатиш зарур. Шундан кейин 040-сатрда «Солиқ солинадиган жами даромад» бош пудратчи ўз кучи билан бажарган хизматлар суммаси қолади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

сўм

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Жами

 

Шу жумладан, фаолият турлари бўйича

 

Қурилиш

 

 

 

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад

 

010

 

150 000 000

 

150 000 000

 

 

 

 

 

Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар

 

0101

 

60 000 000

 

60 000 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр + 030-сатр)

 

040

 

90 000 000

 

90 000 000

 

0

 

0

 

 

 

4. Корхона воситачилик хизматлари кўрсатади

Суғурта агентлиги (воситачи) 2020 йилнинг 9 ойи учун қуйидаги кўрсаткичларга эга:

суғурта хизматларидан тушган тушум – 600 млн сўм, шу жумладан III чорак учун – 250 млн сўм;

агентлик ҳақи – 120 млн сўм, улардан III чорак учун – 50 млн сўм.

Воситачилик хизматлари аҳолига нақд ҳисоб-китобга кўрсатилганлиги боис, корхона 250 млн сўмга бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирди. Шунингдек у суғурта компаниясига агентлик ҳақи учун 50 млн сўм суммага ҳисобварақ-фактура тақдим этди.

Ҳисоб-китобнинг ­010-сатри 3–устунида III чорак учун дастур 370 млн сўм ҳисоблади:

II чорак учун 010-сатр суммасини – 70 млн сўм (120 – 50);

III чоракда барча тақдим этилган ЭҲФлар суммасини – 300 млн сўм (250 + 50).

Аҳолидан суғурта хизматлари учун олинган тушум агентнинг даромади ҳисобланмайди, шу боис уни Ҳисоб-китобнинг ­0101-сатрида кўрсатиш зарур.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

сўм

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Жами

 

Шу жумладан, фаолият турлари бўйича

 

Воситачилик хизматлари кўрсатиш

 

 

 

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад

 

010

 

370 000 000

 

370 000 000

 

 

 

 

 

Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар

 

0101

 

250 000 000

 

250 000 000

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр + 030-сатр)

 

040

 

120 000 000

 

120 000 000

 

0

 

0

 

 

 

 

 

__________-сон* обуна шартномаси

Тошкент ш.                                                                                                  2020 йил «____» ________________

 

«NORMA DAVRIY NASHRLARI» МЧЖ, бундан кейин Таҳририят деб юритилади, Устав асосида фаолият юритувчи директор Ф.С. Қурбонбоев тимсолида бир тарафдан ва _____________________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________, бундан кейин Обуначи деб юритилади, __________________________________ асосида фаолият юритувчи __________________________________________________________________________________________________________________

_________________________________________ тимсолида иккинчи тарафдан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:

 

1. Таҳририят 2021 йилда қуйидаги даврий нашрларни чиқариш ва Обуначига етказиб беришни таъминлаш мажбуриятини, Обуначи эса ушбу нашрлар қийматини тўлаш мажбуриятини оладилар:

Индекс

 

Нашрнинг номи

 

Обуна нархи (тўлов кунига МҲТЭКМда)

 

Обуначи тўлдиради

 

Нусхалар миқдори (дона)

 

Умумий сумма

(сўм)

186

 

«Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма маслаҳатчи» газеталари (йилига 52 сон)

 

2.3

 

 

 

184

 

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси (йилига 52 сон)

 

1.6

 

 

 

197

 

 «Норма маслаҳатчи» иқтисодий-ҳуқуқий газетаси (йилига 52 сон)

 

1.2

 

 

 

172

 

«Налоговые и таможенные вести» ва «Норма» газеталари
(йилига 52 сон)

 

2.3

 

 

 

165

 

«Налоговые и таможенные вести» газетаси (йилига 52 сон)

 

1.6

 

 

 

173

 

«Норма» иқтисодий-ҳуқуқий газетаси (йилига 52 сон)

 

1.2

 

 

 

 

 

2. Жами тўлашга: ______________ (______________________________________________) сўм, ҚҚС билан.

3. Таҳририят ўз зиммасига почта бўлимлари ёки бошқа ташкилотлар орқали нашрларни Обуначига мазкур шартноманинг 4-бандида кўрсатилган манзил бўйича етказиб беришни ташкил этиш мажбуриятини олади.

4. ЕТКАЗИБ БЕРИШ УЧУН МАНЗИЛ (Обуначи томонидан босма ҳарфлар билан аниқ қилиб тўлдирилади):

 

Почта индекси

 

 

 

 

 

 

 

Минтақа/
Вилоят

 

 

Шаҳар/
туман

 

 

 

 

 

(қишлоқ / шаҳарча / хўжалик / кўча, мавзе, даҳа, уй, хонадон)

 

Олувчининг Ф.И.Ш.

 

 

Тел./факс

 

 















 

 

5. Таҳририят қуйидаги ҳолларда нашрларни етказиб бериш юзасидан ўз мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгар бўлмайди: агар Обуначи томонидан етказиб бериш манзили аниқ кўрсатилмаган бўлса; Обуначи Таҳририятга имзоланган ва тўлиқ расмийлаштирилган мазкур шартномани (Таҳририят нусхасини) тақдим этмаган бўлса.

6. Обуначи 2020 йилнинг 25 декабридан кечиктирмай Таҳририятнинг ҳисобрақамига обуна қийматининг 100%ини ўтказиш ва Таҳририятга тўлиқ расмийлаштирилган мазкур шартномани етказиш мажбуриятини олади. Обунани ўз вақтида расмийлаштириш мақсадида Обуначи шартномани (78) 147-11-72 факси бўйича жўнатиши ҳам мумкин.

7. Таҳририят нашрлар чиқарилишига қараб ҳар ой якуни бўйича Обуначига электрон ҳисобварақ-фактурани тақдим этади. Обуначи ҳар ойда тақдим этилган  электрон ҳисобварақ-фактураларни улар тақдим этилган пайтдан бошлаб 5 (беш) календарь кун мобайнида тасдиқлаш мажбуриятини олади.

8. Етказиб бериш манзили ўзгарган тақдирда, Обуначи нашрларни янги манзилга етказиб бериш масаласини почта хизмати ёки бошқа етказиб берувчи ташкилот билан келишиб олиши шарт. Почта хизмати ёки бошқа ташкилот томонидан нашрлар ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилмаган тақдирда, Обуначи 10 (ўн) календарь кундан кечиктирмай бу ҳақда Таҳририятни хабардор қилиши шарт.

9. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик юзасидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

10. Мазкур шартнома обуна қиймати Обуначи томонидан 2020 йил 25 декабридан кечиктирмай 100% тўлангандагина кучга киради ва тарафлар томонидан ўз мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунига қадар амал қилади.

11. Мазкур шартномани бажариш чоғида вужудга келадиган барча низолар музокаралар йўли билан, шу жумладан талабнома юбориш йўли билан ҳал этилади. Келишувга эришилмаган тақдирда, низолар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг кўриб чиқишига топширилади.

12. Тарафлар форс-мажор ҳолатлар: табиий офатлар, давлат органларининг ҳужжатлари қабул қилиниши ва тарафларнинг назоратидан ташқарида бўлган бошқа ҳолатлар оқибатида ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаганлик учун жавобгар бўлмайдилар. Ўз мажбуриятларини бажара олмаслик ҳолати юзага келган Тараф бошқа Тарафни шартнома шартларини бажара олмаслик ҳолати юзага келганлиги ҳақида форс-мажор ҳолатлар бошланган пайтдан бошлаб 7 (етти) иш куни мобайнида хабардор қилиши ва мажбуриятлар бажарилишининг янги муддатларини келишиб олиши лозим.

 

13. ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ:

ТАҲРИРИЯТ:

«NORMA DAVRIY NASHRLARI»  МЧЖ

100105, Тошкент ш., Таллимаржон кўч., 1/1,

Обуна бўлими: 100011, Тошкент ш.,                  Навоий кўч., 22.

Ҳ/р: 2020 8000 3008 7382 7001

«KDB BANK UZBEKISTAN» банкида, МФО 00842.

СТИР: 305504530, ИФУТ: 58130.

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди: 326010039431.

Тел./факс: (78) 147-11-72.

E-mail: obuna@norma.uz

 

 

ОБУНАЧИ:

Корхона,

ташкилот:

 

СТИР:                                                     ИФУТ:

 

ҚҚС тўловчисининг рўйхатдан ўтиш коди:

 

 

Манзил:

 

 

Телефон, факс:

 

Ҳ/р:

 

Банк:                                                                         Банк коди:

 

 

Директор _________________ Ф.С. Қурбонбоев

                              (имзо)

 

 

Раҳбар _______________    ____________________________

                      (имзо)                                               (Ф.И.Ш.)

 

 

 

М.Ў.

 

 

М.Ў.

 

 

 

 

Тўлов топшириқномасида телефон рақамингиз

ва етказиб бериш манзилини тўлиқ кўрсатишингизни сўраймиз!

 

 

Қўшимча маълумотларни (78) 147-11-72 телефони ва norma.uz сайтидан олишингиз мумкин.

100011, Тошкент ш., Навоий кўчаси, 22. E-mail: obuna@norma.uz.

 

*Шартноманинг сони сизнинг телефонингизнинг 7 та рақамидан иборат бўлади (кодсиз).

Прочитано: 1067 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика