Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 43 / Солиқ солиш

Хизматларни реализация қилиш жойи қандай аниқланади

 

Агар умумий овқатланиш, дам олиш, туризм, маданият, спорт ва таълим соҳасида хизматларни хорижий компания кўрсатса, ким ҚҚСни тўлаши керак?

Бунда қандай қилиб реализация қилиш жойини тўғри аниқлаш мумкин?  

 

– Қуйидаги хизматлар:

● умумий овқатланиш;

● кўнгилочар ва дам олиш;

● туризм;

● меҳмонхона хизматлари ва жойлаштируви;

● маданият, санъат;

● жисмоний тарбия ва спорт;

● ўқитиш (таълим) соҳасидаги, шу жумладан малака имтиҳонлари ўтказиш, семинарлар, малака ошириш курсларини, пуллик кўргазмаларни, конференцияларни, симпозиумларни ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларни ташкил этишга доир хизматлар ҳақиқатда кўрсатилган жой бўйича хизматларни реализация қилиш жойи аниқланади (СК 241-м. 3-қ. 3-б.).

Агар юқорида кўрсатилган хизматлар Ўзбекистонда кўрсатилган бўлса, уларни ким – хорижий компания ёки Ўзбекистон корхонаси кўрсатишидан қатъи назар, Ўзбекистон реализация қилиш жойи бўлади. Бинобарин, хизматларни реализация қилиш Ўзбекистонда ҚҚС солинадиган айланма деб эътироф этилади.

 

Ушбу реализация қилиш жойини аниқлаш қоидаси электрон шаклда кўрсатиладиган ўқитиш (таълим) соҳасидаги хизматларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай хизматларни реализация қилиш жойини уларнинг харидорининг турган ёки фаолиятини амалга оширадиган жой бўйича аниқланг.

 

1-МИСОЛ. Россия компанияси Ўзбекистонда машҳур артистларнинг концертини ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатади

Ушбу хизматлар Ўзбекистонда кўрсатилганлиги боис, у уларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади. Тегишинча, улар бўйича ҚҚС Ўзбекистон бюджетига тўланган бўлиши керак. Ўзбекистон корхонаси – солиқ агенти сифатидаги буюртмачи Россия компанияси даромадларидан ҚҚС тўлайди.

 

2-МИСОЛ. Хорижий компания Ўзбекистонда халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатади

Мазкур ҳолатда хизматлар Ўзбекистонда кўрсатилган, шу боис у уларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади. Бироқ шуни эътиборга олингки, спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича хизматлар ҳам уларнинг жумласига кирадиган жисмоний тарбия ва спортни ташкил этиш хизматлари ҚҚСдан озод этилган (СК 243-м. 1-қ. 14-б. «б» кичик банди).

 

Солиқ тўловчида бундай фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда (агар қонунчиликда унинг мавжуд бўлиши талаб этилса) қуйидаги хизмат турлари ҚҚС солишдан озод этилган:

мактабгача таълим муассасаларида (ташкилотларида) болаларга қараш бўйича;

ўқитиш (таълим) бўйича, шу жумладан тест синовлари ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш. Хусусан – хизматлар:

таълим хизматлари – бошланғич, ўрта, ўрта махсус, техник ва касб-ҳунар, олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасидаги;

таълим муассасалари (ташкилотлари), шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширадиган ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган қўшимча таълим бериш бўйича;

мактабгача таълим ва тарбия дастурлари доирасида таълим ва тарбиялаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда болаларга қараш ва уларни парваришлаш бўйича;

тўгаракларда, секцияларда (шу жумладан спорт секцияларида) ва студияларда вояга етмаган болалар билан машғулотлар ўтказиш бўйича;

жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг хизматлари, хусусан:

спорт иншоотларида, мактабларда, клубларда спорт турлари бўйича ўқув гуруҳлари ҳамда жамоаларида соғломлаштириш йўналишидаги жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказишга оид;

умумжисмоний тайёргарлик хизматлари;

спорт мусобақаларини ёки байрамларни, спорт-томоша тадбирларини ўтказиш бўйича;

тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун спорт иншоотларини ижарага бериш (СК 243-м. 1-қ. 10-б., 14-б. «б» кичик банди).

 

МИСОЛ. Ўзбекистон корхонаси Туркия компаниясининг буюртмаси асосида Истанбулда симпозиум ташкил этади

Симпозиумлар ташкил этиш бўйича хизматлар таълим хизматларига кириши боис, уларни реализация қилиш жойи улар амалда кўрсатилган жой бўйича аниқланади.

Мазкур ҳолда хизматларни кўрсатиш жойи Ўзбекистон ҳисобланмайди, сабаби симпозиум Туркияда ўтказилган. Шу боис Ўзбекистон корхонаси ўз хизматлари қийматидан ҚҚС тўламайди.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 515 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика