Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона ҳар йили ўз кучмас мулкининг бир қисмини якка тартибдаги тадбиркорга оператив ижарага беради. Корхонанинг асосий фаолият тури – автосервис хизматларини кўрсатиш. 2020 йил 1 январга қадар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромад корхонанинг бошқа даромадлари сифатида эътироф этилар эди ва унга асосий фаолият тури ставкаси бўйича ЯСТ солинарди.
2020 йилда оператив ижарага бериш, бу асосий фаолият тури бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, алоҳида фаолият тури ҳисобланадими? Бундай даромадга қандай ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқ солинади?