Ходим 3.02.2020 йилда ишга қабул қилинган, 30.07.2020 йилда ишдан бўшаган. Таътилга чиқмаган. 24 кунлик йиллик таътил белгиланган. Маош – 1 000 000 сўм. Ойлар бўйича мукофотлар: февралда – 500 000 сўм, мартда – 600 000 сўм, апрелда – 700 000 сўм, майда – 800 000 сўм, июнда – 900 000 сўм ва июлда – 1 000 000 сўм. Ҳисоб-китобни 30 июлда амалга оширамиз. Ходим тўлиқ 5 ой ва олтинчи ойда 15 календарь кундан ортиқ ишлаганлиги сабабли у 6 ой ишлаган деб ҳисоблаймиз. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация 12 кун (24 / 12 х 6) учун тўланади.
Тарифдан ошиқча белгиланган иш ҳақи неча ой учун ҳисобланади?