Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 22 / Божхона

Тошкент: экспорт-импорт узлуксиз давом этмоқда

 

Карантин билан боғлиқ ҳозирги мураккаб вазиятда юртимизда коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича Президентимиз раҳбарлигида аниқ дастур ва режалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.


Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 7 майдаги «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган 68 турдаги маҳсулотлар рўйхати келтирилган бўлиб, транспортда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш 2022 йил 1 январгача амал қилади.

Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан экспорт операциялари бўйича олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жорий қилинган барча турдаги мажбурий тўловлар ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлигини текшириш амалиёти 2021 йил 1 январга қадар бекор қилинди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юклари белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилиб, давлат бюджетига божхона тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминланмоқда.

2020 йилнинг бошидан 15 майга қадар бўлган давр мобайнида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали хориждан келтирилган салкам 210 млн АҚШ доллари қийматидаги 398 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари импорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида хорижий давлатларга 65 млн АҚШ доллари қийматидаги салкам 166 минг тонна товарлар экспорти амалга оширилди.

 

Шу ўринда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли «Ишонч телефони»га ёки Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг (71) 120-76-76 телефон рақамига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 444 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика