Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона 0810-счётда ҳисобда турган тугалланмаган қурилиш объектини сотмоқда. Объектнинг баланс қиймати 10 млн сўм, ҚҚСсиз сотиш нархи – 12 млн сўм. Объект илгари қайта баҳоланмаган.
Қайси сумма тугалланмаган қурилиш объектини сотишда фойда солиғи бўйича солиқ базасига киритилади?
Тугалланмаган қурилиш объектини чиқиб кетишидан олинадиган тушум аниқланадими ёки даромад?
– Фойда солиғи солиш мақсадларида тугалланмаган қурилиш объектининг чиқиб кетишидан олинган даромад жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 6-б.). Тугалланмаган қурилиш объектининг чиқиб кетишидан олинадиган даромад деб бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган чиқиб кетишдан олинадиган фойда эътироф этилади (СК 298-м. 1-қ.).
Агар тугалланмаган қурилиш объекти илгари қайта баҳоланган бўлса, қайта баҳолаш сальдоси унинг чиқиб кетишдан олинган даромад таркибига киритилади (СК 298-м. 2-қ.).
Бухгалтерия ҳисобида тугалланмаган қурилиши объектининг чиқиб кетиши 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти орқали акс эттирилади (Низом, 390-б., 21-сон БҲМСга 2-илова, АВ рўйхат рақами 1181, 23.10.2002 й.). Сизнинг ҳолатда тугалланмаган қурилиш объектини сотишда бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Сумма, млн сўм
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Тугалланмаган қурилиш объекти сотилди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
13,8
|
Тугалланмаган қурилиши объектини сотишда ҚҚС ҳисобланди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
1,8
|
Тугалланмаган қурилиш объектининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
0810-«Тугалланмаган қурилиш»
|
10
|
Тугалланмаган қурилиш объектининг чиқиб кетишидан кўрилган даромад акс эттирилди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
|
2
|
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.