Нодавлат нотижорат ташкилоти I чоракда тадбиркорлик фаолиятини юритган, кейинчалик эса ўзининг одатий нотижорат фаолияти билан шуғулланишни режалаштирмоқда.
Энди ННТ ҳар чоракда ЯСТнинг энг кам миқдорини тўлаши керакми?
У.Есумова.
– Нотижорат ташкилотларига 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқи берилди. Бунда ходимлар сони бўйича чекловлар белгиланмаган.
ЯСТ микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган тартибда, бироқ ННТнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари қисмидан тўланади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорнинг 10-банди).
II чоракдан бошлаб ЯСТ тўловчи ННТ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаётган ва ундан даромад олмаётган бўлса, бу ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдори жорий этилганлигини ҳисобга олиб ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ННТга нисбатан татбиқ этилмайди (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди).
Ирина БОРИСОВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.