Кичик корхона бўлиб қолгани ҳолда коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари ҳисобига умумий овқатланиш соҳасидаги ходимлар сонини ошириш мумкинми ва қанчага?
М.Часурина.
– Умумий овқатланиш соҳасидаги кичик корхоналар учун ходимларнинг чекланган ўртача йиллик сони – 25 кишидан ортиқ эмас деб белгиланган.
Республика коллежлари, лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномаларини тузаётганда банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан 50% оширилиши мумкин. Бунда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар корхонада сақланиб қолади (28.07.2010 йилдаги ПФ-4232-сон Фармоннинг 1-банди).
Умумий овқатланиш соҳасидаги кичик корхона мақомини сақлаб қолиш учун 25 нафар ходимдан ташқари, 13 нафардан кўп бўлмаган битирувчини қабул қилишингиз мумкин. Бунда ходимларнинг чекланган сони 38 кишини ташкил этади.
Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.