Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Қирғизистонга йўл олган Ф.Ж. бошқарувидаги юк автомашинасини тўхтатишди.
Автомашина кўздан кечирилганда унинг юкхонасида нархи 43 млн сўмлик, 9 563 кг «Бухоро-102» навли дориланган уруғлик чигити мавжудлиги аниқланди. Маълум бўлишича, бу маҳсулотлар фуқаро А.Г.га тегишли экан. Шундан сўнг А.Г.нинг хонадони кўздан кечирилганда, бу ерда келгусида Қирғизистон Республикасига ўтказиш учун мўлжалланган яна 42,5 млн сўмлик 9 460 кг «Бухоро-102» навли дориланган уруғлик чигити сақланаётгани аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.